International scientific-online conference: INTELLECTUAL EDUCATION
TECHNOLOGICAL SOLUTIONS AND INNOVATIVE DIGITAL TOOLS
52
http://interonconf.com
шундан сўнг тегишли ҳудуддаги молия бўлими гумон қилинувчи, айбланувчи,
судланувчидан ундириб олиши лозим бўлади. Бу ҳолатда гумон қилинувчи,
айбланувчи, судланувчидан ундириб олиш қандай тартибда амалга оширилиши
лозим? Амалиётда қўлланаётган юқоридаги тартибдаги қарор ёки ажримни ижросини
амалга ошириш учун, аввало ундириб олиш ҳуқуқи тушунтирилган тегишли Молия
бўлими гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини яшаш жойидаги фуқаролик
судларига “Кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан амалга оширилган
харажатларни ундириш тўғрисида” даъво киритиши лозим. Ушбу мазмундаги даъво
судда кўрилганидан сўнг, суднинг харажатларни давлат бюджетига ундириб бериш
тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилиши ва қонуний кучга кирганидан сўнг, ижро
этиш орқали давлат бюджетига қайтарилиши мумкин.
Аслида низом талабида кўрсатилган харажатларни ҳукм қилинганга юклатилиши
тўғрисидаги қоидалар амалда тўғри татбиқ этилса, мавжуд муаммо бартараф этилган
бўлар эди. Адвокатлар томонидан кўрсатилган харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш
учун асос бўлган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда, харажатлар ҳукм қилинганга тўғридан-
тўғри юклатилса, ижроси ҳукмнинг ижроси орқали амалга оширилар ва суд орқали
ундириш каби ортиқча ҳаракатлар амалга ошириш зарурати юзага келмаган бўлар эди
деб ҳисоблаймиз.
Низомнинг II-қисмида адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги
учун тўловлар миқдори белгиланган бўлиб, низомнинг 6-бандига мувофик,
адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир кун учун энг
кам ойлик иш хаққининг 50 фоизи микдорида амалга оширилиши кўрсатилган. Икки ва
ундан ортик шахсларга битта жиноий иш бўйича адвокатлар томонидан юридик ёрдам
кўрсатилганлиги учун тўлов ҳар бир ишонч билдирувчига энг кам ойлик иш ҳаққининг
50 фоизининг 80 фоизи ҳисобида амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур низомда адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш жараёнида суд
мажлисининг ҳар бир танаффус куни учун энг кам ойлик иш ҳаққининг 25 фоизи
миқдорида ундириш белгиланган. Агарда адвокат битта жиноят иши бўйича икки ёки
ундан ортиқ шахсларга юридик ёрдам кўрсатилса, ҳар бир иштирокчи учун юқорида
кўрсатилган 25 фоизнинг 80 фоизи миқдорида ҳисобланиши лозим.
Дам олиш ва байрам кунлари адвокатлар томонидан юридик ёрдам
кўрсатилганлиги учун тўлов энг кам ойлик иш ҳаққининг 100 фоизи микдорида, тунги
вактда эса, энг кам ойлик иш хаққининг 75 фоизи миқдорида амалга оширилиши
низомнинг 9-бандида кўрсатилган.
Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун харажатларни амалга
оширишни тартибини белгиловчи қонун даражасида ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги
ва бошқа омиллар амалиётда бир неча муаммоларни вужудга келтираётган эди. Юзага
келган муаммоларни ечиш учун энг аввало, Фзбекистон Республикасининг “Бепул
юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив ҳуқуқий
Do'stlaringiz bilan baham: |