Тдюу умумтаълим фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Таджибаева Дилнавоз Озодовна



Download 25,96 Kb.
bet4/5
Sana06.04.2022
Hajmi25,96 Kb.
#531455
1   2   3   4   5
Bog'liq
Матн (1)

Ростгўйлик эса, ҳалолликнинг муҳим шаклларидан бири сифатида ҳақиқатни гапиришга, ўзининг ҳам ўзгаларнинг ҳам қадр-қимматини тўғри баҳолашга, нуқсонларини чин дилдан очиқ-ойдин тан олиш ва қоралашга, яъни ўзидан ҳам, бошқалардан ҳам ҳақиқий аҳволни яширмасликка бўлган ахлоқий эҳтиёж тарзида юзага чиқади.
Адолат – ижтимоий-фалсафий, ахлоқий ва ҳуқуқий тушунча. Сиёсий хатти-ҳаракатлар, ҳуқуқ ва бурч меъёрлари, ахлоқий муносабатлар, меҳнат ва тақдирланиш, жиноят ва жазо, хизмат ва уни тан олиш, қадр-қимматни эътироф этишга мазкур тушунча орқали баҳо берилади. Адолат тушунчаси муайян тарихий шарт-шароит ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлар билан белгиланади.

  • Адолатнинг ижтимоий-фалсафий жиҳати жамият аъзоларининг хилма-хил муносабатларидаги ўзаро тенглигини назарда тутади.

  • Ахлоқий жиҳати инсонлараро муомалада бир хил муносабатда бўлишни, бир-бирининг иззат-нафсига тегмасликни, ахлоқ-одоб қоидаларига амал қилишни билдиради.

  • Адолатнинг ҳуқуқий томони қонунларга риоя этишни, сиёсий томони эса давлатни адолат қоидалари асосида бошқаришни, фуқаролар ғамини ейишни англатади.

Ривожланган жамиятда адолат кишиларнинг демократик қонунлар асосида иш юритишини тақозо этади, унда ҳар бир одам ўз меҳнати, тадбиркорлиги, ақл-заковати туфайли топган мол-мулки ҳисобига яшайди. Давлат ўз фаолиятида фуқаролар томонидан адолат қоидалари ва қонунларга амал қилинишини назорат этади, жамият аъзоларининг мол-мулки дахлсизлиги ва қонун олдида тенглигини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг 21-моддаси манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар масаласига қаратилган.
Унга кўра: “Давлат органларининг ходимлари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда, давлат органларининг ходимлари ўзининг бевосита раҳбарини дарҳол хабардор қилиши керак. Манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олган раҳбар бу тўқнашувнинг олдини олиш ёки уни бартараф этиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриши шарт.
Давлат органларининг махсус бўлинмалари ёки одоб комиссиялари манфаатлар тўқнашувини ҳал этиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Давлат органларининг манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ёки уни бартараф этиш талаблари бузилишига йўл қўйган ходимлари, шунингдек уларнинг раҳбарлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади”.
Касбий этика ҳақида гапирганда, ҳуқуқнинг кишилик жамияти посбони эканлигини унутмаслик, ҳар қандай қонуннинг мазмуни ахлоқ нормалари эканлигини, қонун ушбу нормаларни киши ва жамият ҳаётида тўғри ишлатилишини таъминловчи восита эканлигини унутмаслик лозим.

Download 25,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish