Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити



Download 485 Kb.
bet23/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

3-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА


1. Кредит мониторинги берилган кредитларни қайтарилиши ва уни таъминлаш борасида қабул қилинадиган ишловлар ва чора-тадбирлар тизимидир.
2. Банк қарз олувчининг кредитга лаёқатлилиги бўйича доимий мониторингни амалга оширади ва унинг кўрсаткичларини қарздорнинг кредит пакетига тикиб боради.
3. Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан муддатдан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эга.
4. Тижорат банклари фаолиятининг барқарорлиги ва рақобатбардошлиги уларнинг ресурсларини тўғри ташкил қилиш ва улардан оқилона фойдаланишга боғлиқ.
5. Банкларнинг кредит портфели ва унинг сифатини назорат қилиб бориш тижорат банкларининг самарали фаолиятининг гаровидир.

6. Банклар муаммоли кредитлар бўйича эхтимолий йўқотишларга заҳиралар ажратишлари, заҳира фондининг етарлилиги энг камида бир ойда бир марта кўриб чиқилиши керак.


7. Эҳтимолий зарарларни қоплаш захиралари етишмаган тақдирда мазкур Тартибга мувофиқ 56800-“Эҳтимолий зарарларни баҳолаш” ҳисобварағидан контр-актив ҳисобвараққа қўшимча ажратмалар қилиниши керак.

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Тижорат банкларининг кредитлари банк фаолиятидаги асосий операциялардан биридир. Бир томондан банк кредити иқтисодий субъектлар учун зарурий ҳолларда вақтинча юзага келган молиявий қийинчиликларни ечишда ёрдам берувчи муҳим манба ҳисобланади. Бошқа томондан эса, банклар фаолиятида энг кўп даромад келтирувчи операция ҳисобланади.


Тижорат банклари кредитлаш тизимининг асосий элементи бўлиб кредитлаш усуллари ҳисобланади, чунки улар бу тизимнинг бир қатор элементлари, хусусан, ссуда ҳисобрақами тури ссуда мажбуриятини тартибга солиш, қарз маблағларини мақсадли ишлатиш ва уларни ўз вақтида қайтариш тартибини ва шаклини назорат қилиш кабиларни белгилаб беради.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан хўжалик субъектларини қисқа муддатли кредитлашнинг турли усуллари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби «Бухгалтерия тўғрисида» ги қонунга кўра юритилади. Тижорат банклари Марказий Банкка бўйсунса ҳам, улардаги ҳисоб юритиш мазкур қонунга кўра олиб борилади.
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби асосан банкнинг мулки, пул маблағлари, депозитлар, кредитлар, фондлар, молиявий натижалар тўғрисида ва бошқа маълумотлар тўғрисида ахборот беради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 11.07.2008 йилда 1834-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома» асосий ўрин тутади. Кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 17 декабрь 2004 йилда 1435-сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларида кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома” га асосан юритилади.
Республикамизда қисқа муддатли кредитлаш ва умуман тижорат банклари томонидан кредит бериш “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан олиб борилади.
Кредитнинг ушбу тамойиллари ва мижознинг баланси асосида молиявий аҳволи ва кредитга лаёқатлилиги аниқланиб мижоз билан банк ўртасида кредит шартномаси тузилади. Бунинг учун мижозга алоҳида ссуда ҳисобварағи очилади. Ушбу ҳисобрақамининг дебетида мижозларга ссудалар берилади. Кредитларнинг ҳам ҳар хил турлари мавжуд, улар бир биридан кредит бериш шартлари, таъминлаш тарзи, қоплаш муддатлари билан фарқ қилади. Кредитлаш операцияларининг ҳисобини юритиш учун тижорат банкларининг ҳисобварақлар режасида бир канча асосий ҳисобварақлар очилган. Булар: 12100 дан 13299 гача қисқа муддатли кредитлар, 14500 дан 15599 гача узоқ муддатли кредитлар ҳисобрақамлари мавжуд.
Банк мижозларини кредит олиш қобилияти корхонанинг олган қарз маблағларини самарали фойдаланиши учун ишонч билдирувчи, қарз олувчининг олган кредитларини шартнома асосида қайтариш қобилияти ва тайёрлашни билдирувчи молиявий хўжалик ҳолатидир. Бошкача сўз билан айтганда, кредитга қобиллик хўжалик субъектлари томонидан кредитларни ўз вақтида ва тўлалигича қайтара олиш қобилияти ҳамда молиявий аҳволига бериладиган баҳодир.
Кредит бўлимининг фармойишига кўра, ҳисоб-операцион бўлимида кредит олувчи корхонага ссуда ҳисоб варағи очилади. қайси турдаги хўжалик юритувчи субъектлигига қараб, тегишли баланс ҳисобварағи бўйича ссуда ҳисобварағи очилади. Ссуда ҳисобварағи ҳам 20 та разрвддан иборат бўлиб, унинг ичида кредит олувчи корхонанинг хос рақами бўлиши лозим. Кредит берилаётганда унинг суммаси пул ўтказилиши лозим бўлган мол сотувчи ёки хизмат кўрсатган корхона ҳисобварағига ўтказилади ёки нақд кўринишда берилади. Пул туширилиши лозим бўлган корхонага бошқа банк бўлими хизмат кўрсатса кредит суммаси ссуда бераётган банкнинг вакиллик ҳисобварағи орқали тегишли банкга ўтказилади.
Банк томонидан берилган кредит учун фоиз кўринишида даромад ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобининг ҳисоблаш усулига кўра белгиланган муддатларда ҳисобланган фоизлар даромад сифатида эътироф этилади ва улар солиқ солинадиган база бўлади. Ҳар бир кредит бўйича шартномада келишилган миқдорда фоиз ставкалари асосида банк фойдасига фоизли даромадлар ундирилади.
Ҳозирги кунда кредитлаш соҳасида энг асосий муаммолардан бири кредитнинг тўлиқ қайтарилишидир.
Тижорат банки қарз бўйича эҳтимол тутилган йўқотишлар учун резерв барпо этиши шарт. Бу резервга маблағлар амалдаги тартибга мувофиқ киритилади. Қарзлар бўйича эҳтимол тутилган йўқотишлар учун резерв хўжалик органларга берилган кредитлар таҳлили ҳамда банк фаолиятининг риск даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни белгилаш асосида ташкил қилинади. Резерв ҳажми амалдаги қарздорлик риск ҳужжати ёки гуруҳига боғлиқ бўлади. Тижорат банклари резерв ҳажмини ҳисобот ойининг ҳар биринчи куни учун амалдаги тартибга асосан ҳисоблаб чиқадилар. Берилган қарзлар киритилган «риск гуруҳи» ёмонлашган тақдирда қарзлар бўйича эҳтимол тутилган йўқотишлар учун резервга ажратмалар ҳар ойда ўтказиб борилади. Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги томонидан 11.02.1999 йилда 632-сон билан рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 9 ноябрь 1998 йилда тасдиқланган 242-сонли «Тижорат банлари ва уларнинг филиаллари томонидан активлар сифатини таснифлаш, ссудалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ташкил этиладиган захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби»га асосан тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар юқорида келтирилган мезонлар бўйича «яхши», «стандарт», «субстандарт», «шубҳали», «умидсиз» ёки «ишончсиз» кредитларга таснифланади.
Тижорат банки Бошқаруви қарорига кўра, кредит комитетининг хулосаси бўйича ва банк Кенгаши билан келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф кредитлари ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира етишмаган тақдирда 31203 ҳисоб варақ «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан чиқарилади.
Тижорат банклари ҳар йили мажбурий аудит текширувидан ўтказилади. Аудит текшируви халқаро аудит стандартлари асосида бажарилади. Тижорат банкларида аудит ўтказиш Ўзбекистон Республикаси тижоpат банклаpининг кpедит операциялари "Банк ва банклаp фаолияти" тўғрисидаги ва “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги” қонунларга асосан ва меьёpий ҳужжатлаp асосида амалга ошиpилади.
Банк ҳар чоракда мижознинг кредит қобилиятини ҳисоблаб чиқиб қарз олувчи бўйича тутилган махсус йиғма - жилдда бу маълумотларни тўплаб боради. Жойнинг ўзида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот ишларининг аҳволи, баланс маълумотларининг тўғрилиги ва дебиторлик - кредиторлик қарзларининг ҳолати, шунингдек, банкка берилган гаров ҳолати текшириб турилади. Қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашган, у банк назоратидан бўйин товлаган, ҳисобот маълумотлари нотўғри олиб борилган, бухгалтерия ҳисоби ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ҳоллари аниқланганда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, банк бундан буён кредит беришни тўхтатишга, ҳамда илгари берилган кредитларни таъминот сифатида қабул қилинган ва кредит шартномаси шартларида кўзда тутилган мажбуриятлар орқали қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан муддатидан олдин ундириб олишга ҳақли.
Кредит мониторинги берилган кредитларни қайтарилиши ва уни таъминлаш борасида қабул қилинадиган ишловлар ва чора-тадбирлар тизимидир. Кредитлар кредит қўмитасининг қарори асосида, белгиланган меъёрий шартлар асосида, алоҳида ссуда ҳисобрақамини очиш ва ушбу ҳисобрақамдан қарз олувчининг тўлов топшириқномаси асосида моддий товар бойликлар учун накд пулсиз ўтказиш йўли билан қарз берилади. Тижорат банклари томонидан кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида доимий мониторинг амалга оширилади ва у қарз олувчи томонидан унинг лойиҳаси ва кредит шартномаси шартларининг амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашишига қаратилган бўлиши лозим.
Ҳозирги кунда кредитлаш соҳасида энг асосий муаммолардан бири кредитнинг тўлиқ қайтарилишидир. Бу ўринда кредит мониторинги жуда катта аҳамиятга эга. Кредитларнинг тўлиқ қайтиб келмаслигига асосий сабаб, «кредит танлови»нинг иқтисодий тамойилга мос тушмай қолишидир. Бу йўқотишлар, хатолар бевосита кредит олувчи субъект ҳақида маълумотларнинг етарли эмаслиги ёки объектив эмаслигидан юзага келади. Бунинг учун хориж амалиётида кенг қўлланиладиган ва ҳозирда Ўзбекистонда ҳам амалиётга тадбиқ қилиниб борилаётган кредит Бюросини ташкил қилиш, унда марказлашган ҳолда, мижозлар ҳақида тўлиқ маълумотлар бера оладиган ахборотлар базасини яратиш ва уни ишончли ва объектив ишлашини шакллантириш банклар учун, иқтисодиёт учун, бир банк инфраструктураси учун катта фойда келтиради. Биринчидан, тезкор маълумотлар асосида банклар ҳамда мижозлар вақтдан ютадилар. Иккинчидан, бу тезкор маълумотлар кредит ҳаражатларини пасайтиради, учинчидан, банк фаолияти оперативлигини, барқарорлигини, салоҳиятини оширади ва албатта, кредит мониторинги ишлари ҳам қисман енгиллашади, хусусан муаммоли кредитларнинг камайиши ҳисобига.
Банклар муаммоли кредитлар бўйича эхтимолий йўқотишларга заҳиралар ажратишлари, заҳира фондининг етарлилиги энг камида бир ойда бир марта кўриб чиқилиши керак. Субстандарт ва шубҳали кредитлар бўйича барча эхтимолий йўқотишлар ссуданинг амал қилиш муддати давомида захира фондига яхши ва стандарт активлар учун барча эҳтимолий йўқотишлар эса келгуси 12 ой давомида заҳира фондига киритилиши керак.
Ишончсиз кредитлар эса хисобдан чиқарилиши ва захира фонди шу захоти керакли микдорга қисқартирилиши, ҳамда, йўқотишлар кредитларнинг қайтарилмайдиган деб топилган даврдан ҳисобдан чиқарилиши лозим. Тижорат банки Бошқаруви қарорига кўра, кредит комитетининг хулосаси бўйича ва банк Кенгаши билан келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф кредитлари ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира етишмаган тақдирда 31203-ҳисоб варақ «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан чиқарилади.
Амалиётда тижорат банклари қониқарли кредитлар бўйича 10 %, стандарт кредитлар бўйича - 25 %, шубҳали кредитлар бўйича - 50% ва ишончсиз кредитлар бўйича - 100 % атрофида резервлар ташкил қилишлари ва юқори келтирилган кредитлар бўйича бўладиган йўқотишлар шу заҳиралар ҳисобидан қопланиши лозим.
Фикримизча, эҳтимолий зарарларни қоплаш захиралари етишмаган тақдирда мазкур Тартибга мувофиқ 56800-“Эҳтимолий зарарларни баҳолаш” ҳисобварағидан контр-актив ҳисобвараққа қўшимча ажратмалар қилиниши керак. Ўтказилаётган актив бўйича олинадиган фоизларни ҳисобга олиш шахсий ҳисоб рақами ҳам бир вақтнинг ўзида ушбу актив бўйича “Олинадиган ҳисоблаб ёзилган фоиз” ҳисобварағини кредитлар ва “Фоизли даромад” ҳисобварағини дебетлаш йўли билан ёпилиши керак.

Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish