1-мисол. Ўқитувчи аудиторияга кирди. Талабалар ўрнидан туриб, салом беришди. Талабалардан бири гуруҳдан ажралиб қолди, яъни бир овоздан саломлаша олмади. Ўқитувчи бутун гуруҳни қайтадан салом беришга мажбур қилди. Нима деб уйлайсиз, ўқитувчи нутқ маданиятига риоя қилдими?
2-мисол. Синф раҳбари дарсдан кейин болаларга эълон қилди: «Бугун ҳаммамиз қор уюмларини мактаб ҳовлисидан тозалаймиз». Ўқитувчи нутқида қайси коммуникатив сифат ва ниманинг ҳисобига бузилди?
3-мисол. Ўқитувчилар хонасида икки ўқитувчи суҳбатлашаяпти. Ҳар бир ўқитувчи нотиқ бўлиши лозим, - деди биринчи ўқитувчи. Иккинчи ўқитувчи унга эътироз билдирди: - Кечирасиз, ҳар ким ҳам нотиқ бўла олмайди. Ўқитувчи нутқ маданиятини пухта эгаллаган бўлса, етарли. Сиз қайси ўқитувчининг фикрини ёқлаган бўлардингиз? Фикрингизни асосланг.
Ўқитувчининг нутқ маданияти бошқа касб эгалари нутқ маданиятидан нимаси билан фарқ қилади? Унинг нутқ маданиятини эгаллаганлик даражасини ташҳислаш мумкинми?
Do'stlaringiz bilan baham: |