Fallacia accentus – (лот.) икки маъноли талаффуз қилишдан келиб чиқадиган мантиқий хато.
Fallacia accidentis – (лот.) предметларнинг муҳим белгиларини номуҳим белгиларига аралаштириб юбориш натижасида келиб чиқадиган мантиқий хато.
Falsum (лот.) – ёлғон, алдаш
Fata (лот.) – тақдир
Forte (лот.) – тасодиф, эҳтимол.
Э
ЭВМ – электрон ҳисоблаш машинаси терминининг қисқартирилган номи бўлиб, ҳисоблаш техникасининг муҳим тушунчасидир.
Эвристика (грек. heuricko - топиш) – янгиликни излаш қонунияти билан шуғулланадиган фан соҳаси бўлиб, у ёки бу муҳим муаммони ҳал қилишнинг қулай томонларини излаш билан шуғулланади.
Ээоп тили – метафора ва турли образлар, киноя ва қочирмалар орқали аччиқ ҳақиқатни айтиш (қадимги Грецияда яшаган философ Ээоп номи билан юритиладиган термин).
МАНТИҚ ФАНИДАН ТЕСТ САВОЛНОМАСИ
МАНТИҚ ФАНИНИНГ ЎРГАНИШ ОБЪЕКТИ.
А) Билиш;
Б) Тўғри фикр юритиш;
*В) Тафаккур;
Г) Фан.
МАНТИҚНИНГ ПРЕДМЕТИ
А) Ҳиссий ва ақлий билиш;
Б) Тушунча, ҳукм, хулоса;
В) Тафаккур қонун-қоидалари;
*Г) Тафаккур қонунлари, шакллари, усуллари ва методлари.
3. ТУШУНЧАЛАРНИНГ МАЗМУН ЖИҲАТИДАН ТУРЛАРИ.
А) Тур ва жинс;
Б) Якка, умумий ва тўпланма;
*В) Конкрет, асбтракт, нисбатдош, нисбатсиз, манфий тушунчалар, категориялар;
Г) Сиғишадиган ва сиғишмайдиган.
4. ҲАЖМ ТАФОВУТИГА КЎРА ТУШУНЧАЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
А) Якка, конкрет, абстракт, тўпланма;
*Б) Якка, умумий ва тўпланма;
В) Якка, умумий, тўпланма, нисбатдош;
Г) Конкрет, абстракт, нисбатсиз, мусбат;
ҲУКМНИНГ ТАЪРИФИ.
А) Буюм ва ҳодисалардаги белгини тасдиқ шаклида ифодалайди;
Б) Буюм ва ҳодисалардаги белгини инкор шаклида ифодалайди;
*В) Буюм ва ҳодисалардаги белгини тасдиқ ёки инкор шаклида ифодалайди;
Г) Буюм ва ҳодисалардаги белгини чин ёки ёлғон шаклда ифодалайди;
ҲУКМНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ.
А) Субъект ва предикат;
*Б) Субъект, предикат ва боғловчи;
В) Субъект, предикат ва ўрта термин;
Г) Субъект, предикат, эга;
Боғловчининг мазмун (сифат)и жиҳатидан ҳукмларнинг хиллари.
А) Тасдиқ, инкор ва жузъий;
Б) Тасдиқ, инкор ва мавжудлик;
В) Тасдиқ, инкор ва хусусият;
*Г) Тасдиқ ва инкор;
Субъектнинг ҳажми (миқдори)га кўра ҳукмларнинг хиллари.
*А) Якка, жузъий ва умумий;
Б) Якка, эҳтимол ва муносабат;
В) Якка, жузъий ва эътиборлик;
Г) Умумий муносабат ва якка;
Ҳукмларнинг ҳажм (сон) ва сифат (мазмун) жиҳатидан биргаликда бўлиниши.
А) Жузъий тасдиқ (I), умумий тасдиқ (А), жузъий инкор (0), умумий инкор (Е);
Б) Жузъий инкор (0), умумий инкор (Е), жузъий тасдиқ (I), умумий тасдиқ (А);
В) Умумий инкор (Е) жузъий инкор (0), умумий тасдиқ (А), жузъий тасдиқ (I);
*Г) Умумий тасдиқ (А), жузъий тасдиқ (I), умумий инкор (Е), жузъий инкор (0).
ҲУКМЛАРНИНГ ПРЕДИКАТ МАЗМУНИГА КЎРА ТУРЛАРИ
*А) Мавжудлик, хусусият ва муносабат;
Б) Мавжудлик, хусусият ва қўшувчи;
В) Мавжудлик, эҳтимолий ва эътиборли;
Г) Зарурий, воқеий, муносабат;
ҲУКМЛАРНИНГ ОБЪЕКТИВ МОДАЛЛИГИГА КЎРА ТУРЛАРИ.
А) Эҳтимолий, воқеий ва айирувчи;
Б) Эҳтимолий, воқеий ва шартли;
В) Воқеий, муносабат ва қўшувчи;
*Г) Воқеий, зарурий, эҳтимолий.
МУРАККАБ ҲУКМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.
А) Қўшувчи, айирувчи, шартли, инкор;
Б) Қўшувчи, шартли, ишончли;
В) Қўшувчи, шартли ва эўтимолий;
*Г) Қўшувчи, шартли ва айирувчи;
ХУЛОСА ЧИҚАРИШ НИМА?
А. Буюм ёки ҳодиса ҳақида эҳтимолий фикр;
Б. Объектив воқеликни билвосита билиш;
*В. Бир ёки бир нечта ҳукмлардан объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги ҳукм, билимни вужудга келтириш учун хизмат қиладиган тафаккур шакли;
Г. Бир ёки бир нечта тушунчаларнинг ўзаро алоқадорлигидан объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисалар ҳақида янги тушунчани баён қилувчи тафаккурнинг махсус шакли;
ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ.
*А. Асослар сонига кўра, асослар ва хулосанинг умумийлигига кўра;
Б. Индуктив, дедуктив, традуктив;
В. Дедуктив, индуктив, традуктив, силлогизм;
Г. Бевосита ва бавосита;
АСОСЛАР СОНИГА КЎРА ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ.
А. Бевосита ва асос;
Б. Бевосита ва хулоса;
В. Бевосита ва силлогизм;
*Г. Бевосита ва бавосита;
СИЛЛОГИЗМНИНГ ТАЪРИФИ.
*А. Икки ёки ундан ортиқ асослардан янги хулоса чиқариш;
Б. Бир асосдан чиқарилган бевосита хулоса;
В. Умумийликдан жузъийликка қараб хулоса чиқариш;
Г. Индуктив хулоса;
АСОСЛАР ВА ХУЛОСАНИНГ УМУМИЙЛИГИГА КЎРА ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ТУРЛАРИ.
А. Традуктив, индуктив, дедуктив;
Б. Индуктив, традуктив, дедуктив;
В. Дедуктив, традуктив, индуктив;
*Г. Дедуктив, индуктив, традуктив.
ИНДУКТИВ ХУЛОСА ЧИҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТИ.
А. Билимимиз умумийликдан якка ва хусусийликка қараб боради;
Б. Билимимиз дедуктивликдан хусусийликка қараб боради;
В. Билимимиз полисиллогизм шаклида ифодаланади;
*Г. Билимимиз якка, хусусийликдан умумийликка қараб боради.
АНАЛОГИЯ НИМА?
А. Моделлаштириб, мантиқий равишда эҳтимол хулоса чиқариш;
Б. Чинлиги ёки хатолиги амалиётда синалган хулоса;
*В. Икки буюм-ҳодисанинг бир неча белгиларининг ўхшашлигидан бошқа белгилари ҳам ўхшашлиги ҳақида хулоса чиқариш;
Г. Эҳтимол характеридаги хулоса.
ИСБОТ ТУРЛАРИ.
*А) Моддий ва мантиқий;
Б) Бевосита ва билвосита;
В) Содда ва мураккаб;
Г) Мантиқий ва моддий;
21. МАНТИҚИЙ ИСБОТНИНГ ТАРКИБИ.
А. Исбот асоси, исбот қоидаси, исбот усули;
Б. Исбот қоидалари;
В. Индуктив, дедуктив, традуктив исботлар;
*Г. Исбот тезиси, исбот асоси (аргумент), исбот усули (демонстрация).
Do'stlaringiz bilan baham: |