Тўлиқсиз индукция – индуктив ҳулосанинг тури бўлиб, у текшириладиган ҳодисанинг барча ҳолларини эмас, балки айрим ҳолларинигана ўз ичига олади ва айрим предметларни ифодалаган асослардан ҳулоса чиқаради.
Тушунча – предметларнинг умумий ва муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шакли.
Тушунчаларнинг асосий туркумлари – тушунчалар ҳажмига ва мазмунига қараб туркумларга бўлинади. Ҳажмига кўра якка ва умумий тушунчаларга бўлинади. Мазмунига қараб: конкрет ва абстракт, нисбатдош ва нисбатсиз, мусбат ва манфий тушунчаларга бўлинади.
Тушунчаларни бўлиш – мантиқий усул бўлиб, бу усул ёрдамида тушунчаларнинг ҳажми уни қисм (тур) ларга ажратиш йўли билан аниқланади.
Terminum major (лот.) – катта термин
Terminum medius (лот.) – ўрта термин
Terminum minor (лот.) – кичик термин
Terminum non datur (лот.) – учинчиси керак эмас (учинчиси мустасно қонунининг лотинча номи).
У
Учинчиси истисно қонуни - мантиқнинг асосий қонунларидан бўлиб, у қуйидагича ифодаланади. Бир – бирига зид бўлган икки фикрдан бири ҳамиша тўғри (чин) бўлиб, иккинчиси хатодир, учинчиси бўлиши мумкин эмас. Унинг формуласи: А ёки В, ёки В эмас АVА
Ф
F – лотинча – Falsitus – хато (ёлғон) сўзининг биринчи ҳарфи бўлиб, у математик мантиқда хато айтилган фикрни символик тарзда ифодалайди.
Фалсафа (грек. phileo – севаман ва sophia - донолик) дунёни тафаккурнинг борлиққа бўлган муносабати асосида ўрганувчи таълимот бўлиб, у инсоннинг жамиятдаги роли, унинг дунёқараши тўғрисида баҳс юритади.
Формаллаштириш – илмий билиш методи бўлиб, маълум объектнинг мазмунини унинг, шакли орқали ифодаланади.
Формаллашган тил - формал мантиқда ишлатиладиган сунъий тилдир. Сунъий тил - белгилари системасидан иборат бўлиб, бу системалар маънони аниқ ва тўлиқ ифодалаш учун ишлатилади. Гап тилда мустақил семантик маънога эга ва тугал фикрни англатади, тўлиқ тил белгисини ифодалайди.
Предикатлар мантиғи тилининг символик ифодаси қуйидагича:
1) а, в, с, ... – якка, атоқли ёки тавсифий предметларнинг номи ифодаланган символлар – предметли ўзгармас (констант) деб аталади.
2) х, у, z, ... – предметларнинг умумий номини ифодаловчи символлар, предметли ўзгарувчанлик деб аталади.
3) Р1, Q1, R1, Р2, Q2, R2, ... Рn, Qn, Rn, ... – предикорларни ифодаловчи символлар (индекслар предикатларни жойини кўсатади: 1 – бир жойли; 2 – икки жойли; n – кўп жойли) уларни предикат ўзгарувчанлиги дейилади.
4) Р, q, r, ... пропозицион ўзгарувчанлик – гапни ифодаланишини билдирувчи символлар.
5) ", $ - фикрларнинг миқдорий ҳарактеристикасини ифодаловчи символлар – квантор деб аталади. (" - умумийлик квантори: «ҳамма», «ҳар қандай», «ҳамма вақт» кабиларда ифодаланади. $ - мавжудлик квантори: «баъзи», «бўлади», «учрайди», «мавжуд» кабиларда ифодаланади).
6) Мантиқий боғловчилар:
конъюнкация (бирлаштирувчи) - Ù(а^b);
дизъюнкция (айирувчи) -v (аvb);
импликация (агар ... у ҳолда) → (а→b);
эквивалент (тенглик) ≈ (а≡v);
Инкор – ù (ù а).
Формула – (лот. Formula – шакл, қоида) – маъулм белгиларда фикрлаш жараёнинг қонун ва қоидаларини изчил равишда қисқа баён этишдир. Формула фикрлаш жараёни тўғрисида аниқ маълумот беради. Мантиқда формулалар жуда кўп қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |