Субъект (лот. Subjectum) – ҳукмнинг мантиқий эгаси бўлиб, фикр қаратилган буюмни билдиради. Фалсафада дунёни билувчи шахс маъносида ҳам ишлатилади.
Схоластика (грек. Schole – мактаб, лот. Scholasticus - мактабий) – ҳаётдан ажралган, предметсиз, ҳавойи, маъносиз фикрлашдир. Ўрта асрларда диний – фалсафий таълимотни схоластика деб аташган.
Т
Тафаккур – воқеликни абстрактлаштириб ва умумлаштириб билишдан иборат бўлган инсоннинг ақлий, назарий фаолияти.
Тафаккур шакллари – объектив оламдаги энг умумий жараёнларнинг акс этиши асосида пайдо бўлган амалий фикрлашнинг тузилиши. У тушунча, ҳукм, ҳулоса чиқариш ва ҳоказолардан иборат бўлади.
Тафовут методи – ҳодисаларнинг сабабли боғланишини текширишнинг индуктив методларидан бири. У қуйидагича ифодаланади: агар ҳодиса бир ҳолда юз берса – ю, иккинчи ҳолда тафовут қилса, демак, худди шу ҳолатнинг ўзи ҳодисанинг сабабидир.
Таққослаш – буюм ва ҳодисаларнинг бир – бирига ўхшашлиги ва фарқини аниқлашга қаратилган мантиқий усул.
Таърифлаш – мантиқий усул бўлиб, бу усул воситасида тушунчаларнинг мазмуни очиб берилади. Таърифнинг тузилиши икки асосий қисмдан: аниқловчи ва таърифловчи тушунчалардан иборат бўлади.
Таърифлашга ўхшаш мантиқий усуллар –1) кўрсатиш; 2) тасвирлаш; 3) тавсифлаш; 4) ўхшатиш; 5) тафовутлаш; 6) таққослаш.
Тезис (грек. thesis – ҳолат, тасдиқ) – чинлиги исботланиши лозим бўлган фикр.
Термин (лот. terminus – охири, чегара) – I. Сўз ва сўзлар бирикмаси: масалан, «архитектура», «атом» терминлари. Белгилар ва уларнинг бирлиги ҳам термин бўлиши мумкин. Термин одатда тушунчанинг аниқ қатъий номи маъносида ишлатилади.
II. Ҳукм ва силлогизмда иштироқ этган тушунчалар термин деб аталади. Ҳукмда субъект (S), предикат (Р) терминлари бор. Силлогизмда катта (Р), ўрта (М), кичик (S) терминлар мавжуд.
Традицион мантиқ – Арастунинг мантиқий таълимотига асосланади. Арасту силлогизм назариясига асос солган. Ҳулоса чиқаришнинг дедуктив методини ишлаб чиқди. Инглиз файласуфи Ф. Бэкон (1561 – 1626 йиллар) эса индуктив методни ишлаб чиқади. Шундай қилиб традицион мантиқ вужудга келади. Бу мантиқни ривожлантиришга жуда кўп мутафаккирлар ҳисса қўшганлар.
Трихотомия (грек. triha – учга, toma - майдалаш) – тушунчалар ҳажмини учга бўлиш. Математик мантиқда ва аксиоматик назарияда тўпламнинг трихотомик аксиомаси мавжуд.
Тўлиқ индукция – индуктив ҳулоса чиқаришнинг тури бўлиб, бунда маълум бир ҳодисанинг барча ҳолларини тўла равишда ўз ичига оладиган асослардан умумий ҳулоса чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |