Таянч иборалар: андроид, робот, электромеханик робот, интеллектуал тизимлар, ҳис қилувчи, мулоқот тизимси, антропоморф



Download 47,55 Kb.
bet3/3
Sana08.04.2022
Hajmi47,55 Kb.
#537958
1   2   3
Bog'liq
2 5283006934553728137

3. Интеллектуал тизимлар.


Сунъий интеллект борасида охирги 30 йил ичида олиб борилаётган тадқиқотларни шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқичда (50-йилларнинг охири) олимларнинг ҳаракати эвристик (мутахассиснинг тажрибаси натижасида) излаш назариясини яратишга ва фаолият ёки интеллект даражасига тегишли бўлган «масала ечувчилар»ни яратиш бўйича муаммони ҳал қилишга қаратилган. Тадқиқот учун инструмент (асбоб) бўлиб ЭҲМ хизмат қилган, ҳар хил, ўйинлар, оддий мусиқа асарлари, математик масалалар ўйлаб топилган. Шунга ўхшаш масалаларни тадқиқот учун танлаш, муаммо муҳитнинг оддийлиги ва аниқлигини, етарли даражада осон танлаб олиш имкониятини ва усулга қараб сунъий конструкцияни тузишни талаб қилади. Бу йўналишда бир қанча ютуқларга эришилди. Хусусан шахмат программалари ҳозир жуда юқори такомилга етказилди. 
Бу программалар учун танлаб олиш характерли бўлиб, одатда теоремаларни исботлаш жараёни, ўйиннинг кетиши ва ҳоказолар жуда катта сонли имкониятлардан танланади. Ҳар бир масалани ечиш - мақсадга эришишда истиқболи бўлмаган имкониятларни шартта олиб ташлаш ва истиқболлиларини ажратиб олиш эвристик усул (алгоритм)ларнинг такомиллашганлигига боғлиқ. Лекин бундай моҳият асосида А. Нюелл ва Г. Саймон томонидан яратилган «универсал масалалар ечувчи»ни яратишга бўлган уриниш беҳуда кетди, чунки эвристик алгоритмлар ҳар бир масаланинг хусусиятига кучли даражада боғлиқ. Асосий қийинчиликлар масалани ечиш учун яратилган усулларни сунъий муҳитларда эмас, балки ҳаққоний муҳитда қўллашга уриниш жараёнида содир бўлди. Бу қийинчиликлар ташқи дунё тўғрисидаги билимларни ифодалаш муаммолари билан, бу билимларни сақлашни ташкил қилиш ва уларни етарли даражада излаш, ЭҲМ хотирасига янги билимларни киритиш ҳамда эскириб қолганларини олиб ташлаш, билимларнинг тўлалиги ва бир-бирига зидлигини текшириш ва шунга ўхшашлар билан боғлиқ. Кўрсатилган муаммолар бугунги кунда ҳам тўла ечилмаган, лекин ҳозирги пайтга келиб шу нарса равшан бўлиб қолдики, муаммоларни ечиш - самарали сунъий интеллект тизимини яратишнинг калити экан.
Иккинчи босқичда асосий эътибор (60-йилларнинг охиридан то 70 йилгача) интеллектуал роботлар (реал уч ўлчовли муҳитда мустақил ҳолда ҳаракат киладиган ва янги масалаларни ечадиган роботлар) қуришга қаратилди. 
Бу борада интеллектуал функцияларнинг керакли доираси: мақсадга йўналтирилган хулқ (ҳолат)ни таъминлаш, ташқи муҳит тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, ҳаракатларни ташкил этиш, ўқитиш, одам ва бошқа роботлар билан мулоқотни уюштириш тадқиқ килинди ва амалга оширилди. Масалан, роботларда мақсадга йўналтирилган хулқ (ҳолат)ни таъминлаш учун улар атроф-муҳит ҳақида билимлар мажмуасига эга бўлиши зарур. Бу билимлар роботга ташқи муҳит модели кўринишида киритиб қўйилиши лозим. Роботнинг ташқи муҳит модели - бу ўзаро боғланган маълумотлар йиғиндиси бўлиб, бу маълумотлар мос синфдаги масалаларни ечиш учун керак. Роботнинг билимлар тизимига муҳитнинг «фикрдаги» ўзгаришини қайта ишлаб чиқариш ва шу асосда навбатдаги масалани ечишга имкон берувчи алгоритмлар ҳамда бу режанинг бажарилишини ва олдиндан режалаштирилган ҳаракатларнинг кутилаёгган натижаларини назорат қилувчи алгоритмлар киритилиши керак. Демак, интеллектуал роботлар билимлар манбаига эга бўлиши шарт. Бу билимлар манбаида билимлар ва махсус блок («режа тузувчи») сақланади. «Режа тузувчи» блокнинг зиммасига роботнинг ҳаракати программасини тузиш юкланган. Бу ҳаракат программаси робот томонидан кабул қилинади ва роботнинг сенсор (кўриш воситаси) тизими орқали кузатилади. Роботнинг иш жараёнида «ечувчи блок» бўлиши керак. Бу блок роботнинг ҳаракати тўғрисидаги ечимни қабул қилади. Ҳар иккала блок билимлар манбаида сақланувчи билимлар асосида ишлайди. Бу босқичда айрим муаммолар аниқландики, интеллектуал роботлар яратишда уларни ҳал этиш зарур. Шундай муаммоларга фаолият кўрсатадиган муҳит ҳакидаги билимларни тасаввур этиш, кўз билан кўрганларни ўзлаштириш, ўзгарувчан муҳитда роботлар хулқи (ҳолати)нинг мураккаб режаларини тузиш ва роботлар билан табиий тилда мулоқотда бўлиш киради.
Учинчи босқичда (70-йилларнинг охиридан бошлаб) тадқиқотчиларнинг эътибори амалий масалаларни ечиш учун мўлжалланган интеллектуал тизимларни яратиш муаммоларига қаратилди. Ҳар кандай интеллектуал тизим, унинг каерда қўлланишига боғлиқ бўлмаган ҳолда, одам-машина тизимидир. Машина сифатида ЭҲМ ишлатилади. Тизимнинг вазифаси - охирги фойдаланувчига у ёки бу масалани ечишда унинг касби фаолияти доирасида малакали мутахассис (експерт) ларнинг йиллар давомида орттирган билимларидан фойдаланиш учун имконият яратишдан иборат. Бунинг учун ЭҲМ таркибига билимлар манбаи ва интеллектуал интерфейс кириши керак. Билимлар манбаида характерли бўлган масалаларни ечиш усуллари ҳақидаги ахборотлар сақланади. Интеллектуал интерфейс масалани ечиш жараёнида охирги фойдаланувчи ва тизим ўртасидаги ўзаро муносабатни (ҳаракатни, ишлашни) таъминлайдиган сўнгги фойдаланувчининг ҳамма воситаларини ўз ичига олади. 
Интеллектуал интерфейсда «ечувчи» ва мулоқот тизимини кўрсатиш мумкин. «Эчувчи» билимлар манбаидан келадиган маълумотлар асосида фойдаланувчи учун керакли программаларни автоматик тарзда бирлаштиради. Мулоқот тизими - бу билимлар манбаида фойдаланувчи тилидан билимларни тасаввур қилиш тилига ўтказишни ҳамда тескари жараённи амалга оширадиган транслятор (таржимон)лар мажмуасидир. Ечувчи ва мулоқот тизимларининг вазифалари ва ишлаш принципи хусусида рисоланинг кейинги кисмларида сўз юритилади.
Сунъий интеллектли тизимларга: ахборот - кидирув тизимлари (савол-жавоб тизимлари), ҳисоб - мантиқ тизимлари ва эксперт тизимлари киради. 
Интеллектуал ахборот - қидирув тизимлари ЭҲМ билан мулоқот жараёнида фойдаланувчиларнинг табиий тилга яқин бўлган касб тилларида сўнгги фойдаланувчилар (программа тузмайдиганлар) билан маълумотлар, билимлар манбалари ўртасида ўзаро мулоқотни таъминлайди. Бу тизимлар сунъий интеллект тизимларининг дастлабкиларидан бўлиб, улар устида олиб борилган тадқиқотлар ҳисоблаш техникаси ривожланиши билан узвий боғлиқ бўлган. Ҳисоб-мантиқ тизимлари, амалий математика ва программалаштириш соҳасида мутахассис бўлмаган сўнгги фойдаланувчиларни мураккаб математик усуллар ва шунга мос амалий программалардан фойдаланиб ўзаро мулоқот шаклида ўзларининг масалаларини ЭҲМда ечишни таъминлайди.
Download 47,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish