Таянч иборалар: андроид, робот, электромеханик робот, интеллектуал тизимлар, ҳис қилувчи, мулоқот тизимси, антропоморф



Download 47,55 Kb.
bet2/3
Sana08.04.2022
Hajmi47,55 Kb.
#537958
1   2   3
Bog'liq
2 5283006934553728137

2. Роботлар.
Ҳозирги замон роботлари ривожланишнинг уч босқичини босиб ўтди. Уларнинг биринчи авлоди программали роботлар, иккинчи авлоди - «ҳис қилувчи» роботлар ёки мосланган (адаптив) роботлар, учинчи авлоди эса интеллектуал роботлар деб аталади. 
Программали роботларнинг характерли белгиси - бу унинг олдиндан берилган аниқ ҳаракатларни бир хил тарзда такрорлай олиши. Бундай роботлар манипуляторлар деб ҳам аталади. Биринчи авлод роботлари турли хил саноат тармоқларида қўлланилади. Хусусан, пайвандчи-робот АҚШдаги Форд автомобил заводида ва «Дженерал моторс» фирмасида, Япония, АҚШ, Франция, Россия (Толятти шаҳри)даги автомобил заводларининг конвеерларида ишлаяпти. Москвада шундай комплекс ишлаяптики, унда роботлар металл қирқадиган станокларга массаси 160 тоннагача бўлган тайёр хом ашёларни етказиб беради. Роботлар Ригада теле-радио аппаратурани, Саратовда - холодилникларни, Ленинградда - асбоблар (прибор)ларни, Тошкентда - қишлоқ хўжалик техникасини тайёрлашда ёрдам бераяпти. Саноат роботларининг кучини одамзод кучидан юз марталаб кўп қилиб яратиш мумкин. Бундай роботлар учун заҳарли буғланиш, радиация, юқори босим хавфли эмас. Улар на иссиқдан, на совуқдан қўрқадилар. Робот чарчашни билмайди ва ўз вазифасини аник бажаради, у кеча-кундуз давомида ишлай олишга кодир. Роботларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш қўшимча харажатлар талаб килса ҳам, у ўз-ўзини тўла оқлайди. Саноат роботи бир-икки одамни алмаштириб, уч сменада ишлай олади ва ишнинг сифатини ўзгармаслигига кафолат беради. Саноат роботлари шаънига қанчадан-қанча ёмон гаплар айтилди, уларни «кўр», «кар» ва «калласи ишламайди» ҳам дейилди. Бу гаплар ҳақ, чунки улар фақат ўзгармас муҳитда ишлашга қодирдир. Мисол: агар конвейрда детал тамом бўлса ҳам у (робот) бари бир ишлай беради. Агар унинг йўлида бегона объект бўлса, шундай ҳолатда у бу объектга урилиши табиий ҳол. Шунинг учун тадбирий чоралар кўриб кўйиш лозим. Бунинг учун робот ишлаётган станок йиғувчи, фиксатор ва ориентир (йўналишни аниқловчи) деталлари билан қўшимча таъминланади.
Биринчи авлод роботларидан фарқли ўлароқ иккинчи авлод роботлари, ҳис қилиш техник аъзолар билан (буларнинг ичида одамзодникига ўхшашлари ҳам бор, яъни сезиш, эшитиш, кўриш) жиҳозланган. Бунинг учун робот аниқ тўпламли (наборли) қабул қилувчи ва узатувчи қурилмалар билан таъминланади, шу қурилмалардан олинган ахборотлар роботлар учун ўз ҳаракатини тўғирлашга имкон беради. Бу, ахборотлар шунингдек роботларнинг ташқи оламни (айрим ҳолларда одамларга нисбатан жуда тўлароқ) идрок этишини таъминлайди.
Иккинчи авлод роботлари «ҳис қилувчи» роботлар ёки мосланган роботлар дейилади. Бундай роботларнинг ечадиган асосий масаласи - ташқи муҳитдан келаётган ахборотлар ҳажмини тезда қайта ишлаш ҳамда изоҳлаб беришдир. Маълумки, одамнинг ҳис қилиш аъзолари - бу миянинг қўшимча қисми ҳисобланади. Улар ёрдамида на фақат ҳар хил ахборотлар йиғилади, балки қайта ишланади, филтрланади ва шундан сўнг мия қобиғи бўлимларига узатилади. Хулоса қилиб айтганда, «ҳис қилиш» қобилиятига эга бўлган робот (ташқи дунёни сезадиган аъзолари билан бирга) интеллект (ақл)нинг айрим элементларини олиши аниқ.
Бу авлод роботларининг биринчи вакилларидан бири ўзиюрар «Луноход- 1» аппаратидир. Бу аппарат автоматик планеталараро «Луна - 17» станцияси орқали Ойга олиб берилди. «Луна-17» станцияси Ердан 1970 йил 10 ноябрда учирилиб, 1970 йил 17 ноябрда Ойнинг «Ёмғирлар денгизи» раёнига (координатлари: 350 ҳарбий узоқлик ва 380 17ъ шимолий кенглик) қўнди. «Луноход- 1» нинг ўзи илмий асбоблар билан жиҳозланган ҳаракат қилувчи лаборатория эди. Кўриш органи сифатида иккита телевизион камера хизмат қилган. Бу камералар юраётган роботнинг олдидаги кўринадиган ойнинг сатҳи участкаси (бир бўлаги) тасвирини тинимсиз ерга бериб турган. У 10,5 ойда 10540 метр масофани босиб ўтган ва Ерга жуда кўп ой понорамасини ҳамда бошқа илмий ахборотларни берган. «Луноход - 1»даги Францияда яратилган ёруғлик қайтарувчи асбоб лазер нури ёрдамида Ер - Ой оралиғини метрнинг майда улушлари аниқлигида ўлчай олишга имкон берди. «Луноход - 1»нинг кетидан бошқа луноход-роботларимиз учирилди. 1975 йилда Марсга америка космик роботи «Викинг» қўндирилди. Тахмин қилиш мумкинки, узоқ планеталарга ҳам биринчи бўлиб роботлар (турган гап такомиллашганлари) қадам қўяди. 
«Луноход-1» ва «Викинг» ердан бошқарилган. Бу роботлардан юз минг ва миллионлаб километр нарида операторлар бўлган, уларнинг сигналлари орқали роботлар ҳаракат қилганлар. 
Эр - Ой ва Ер - Марс оралиқлари узоқ бўлгани сабабли бошқариш сигналлари бирмунча ушланиб қолар, бунга мос равишда ердаги операторларнинг реакцияси ҳам шунча вақтга кеч қолар эди. Улар телевизор экранида роботларнинг жой ўзгартириши (ҳаракати)ни худди олдин бўлган воқеа каби кўрар эди. Шунинг учун уларнинг иши жуда оғир эди. 
Иккинчи авлод роботлари асосан инсон ҳаётига хавфли бўлган ишларни бажариш учун қўлланилади. Масалан, атом реакторлари атрофида, космик бўшликда, океан чуқурликларида ва шунга ўхшаш жойларда. 
Бу роботлар техник сезиш аъзолари билан таъминланган бўлишига қарамай, уларни интеллектуал (ақлли) роботлар қаторига қўшиб бўлмайди. Робот сезиш аъзолари ёрдамида олинган ахборотларни одамга узатади, одам эса олинган ахборотлар асосида роботнинг кейинги ҳаракатларини бошқаради. Масалан, ердан туриб операторлар «Луноход - 1» ва «Викинг» ларнинг ҳаракатини бошқаришган. 
Робот интеллектуал бўлиши учун у мураккаб ва доимий ўзгариб турувчи оламда ўз ҳолати ва йўналишини доимий равишда аниқлаб туриши керак. Арасту яратган мантиқ назарияси иккинчи авлод роботлари хулқи (юриш-туриши)га етарлича жавоб бера олмайди. Бу ерда ҳақиқий ҳаётнинг мураккаб конуниятларини (вақт қонуниятлари, макон қонуниятлари, ҳолат қонуниятлари, сабаб ва оқибат конуниятларини) ўзида акс эттирадиган махсус мантиқ назарияси керак. Фақат шу назария туфайли роботга онг киритиш ва бошқариш мумкин. 
Учинчи авлод роботлари (интеллектуал роботлар деб аталади), биринчи ва иккинчи авлод роботларидан фарқли ўлароқ, улар англаш ва ўзини англашга шундай эга бўлиши керакки, мураккаб, чигал тузилган ташқи дунёда уларнинг хулқи маълум бир мақсадга йўналган характерда бўлмоғи лозим. Роботнинг англаши деганда унинг моделлаштира олиш қобилияти тушунилади, яъни дунёни ўзининг хотирасида акс эттириши, ташқи муҳит қонуниятларини таҳлил қилиш ва ҳоказо. Роботнинг ўзини англаши деганда, унинг ўзини-ўзи муҳит моделида акс эттириш қобилияти ҳамда ўзининг (хусусий) тузилишига ва ишлашига муҳит таъсири қонуниятларини таҳлил қилиши тушунилади.
Учинчи авлод роботлари қуйидаги тизимлар, яъни идрок қилиш (қабул қилиш), билимларни бериш (яъни уларнинг ифодаси шаклини), ҳаракатини режалаштириш ва амалга ошириш тизимлари билан жиҳозланиши керак. Роботнинг марказий звеноси бўлиб билимлар таклиф қилиш тизими ҳисобланади. Бу тизим масалаларни ечишда билимларни тўплаш, созлаш ва ишлатишни амалга оширади. Билимларни тасвирлаш робот қайси синф масалаларини ечишига қараб танланади. 
Робот ташқи муҳит билан алоқани ўзининг қабул қилиш тизими орқали амалга оширади. Бу тизимнинг пировард мақсади - роботни ўраб олган муҳитнинг ҳолати моделини тузишдир.
Ҳаракатни режалаштириш ва амалга ошириш тизимининг асосий мақсади -қўйилган максадга эришиш учун ташқи муҳитга таъсир қилувчи программаларни тузиш ва ишлатишдир. Робот ҳаракатини режалаштириш, бу қўйилган масалани ечиш жараёни кабидир. Режа ёки масалани ечиш - бу ҳаракатларнинг кет-кетлиги бўлиб, роботнинг ҳозирги ҳолатини (ўзаро боғланган муҳит билан) исталган ҳолатга ўтказишдан иборат. 
Ҳозирги вақтда интеллектуал роботлар яратилиш босқичида. Яратилишнинг юқори босқичи юксак ривожланган саноат тармоқларига эга бўлган мамлакатларда (АҚШ, Ғарбий Европа, Япония ҳамда Россияда) кузатилмоқда. Бу юксак ривожланган саноат тармоқларида «илмий маҳсулот» ката салмоққа эга. Россия Фанлар академиясининг ҳисоблаш марказида ўта ҳаракатчан (чаққон) робот яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бу робот харита ёрдамида аниқ жойларда «трасса ўтказиш» қобилиятига эга. Роботнинг режалаштириш тизими бир неча босқичларга эга. Биринчи босқич харитада маршрутни белгилайди, кейин бу маршрут иккинчи босқичда (харакат вақтида, яъни кўриш тизимидан ахборот келаётган пайтда) ойдинлаштирилади ва сўнгги учинчи босқичда тўсиқларни айланиб ўтиш бўйича аниқ ечимлар қабул қилинади. Бир неча шундай роботлар ёрдамида катта масофада маршрут ўтказиш мумкин. Роботнинг юриши жараёнида бегона тўсиқларни ўтиш тажрибаси ортиб боради ва бу тажрибани у радио орқали ўзининг ҳамкасбларига узатади. 
Ҳар хил қўлланишга мўлжалланган интеллектуал роботларни яратиш борасида жумладан Украина, Белоруссия ва Ўзбекистон Фанлар академияларида ва бошқа корхоналарда тадқиқотлар олиб борилмокда.
Интеллектуал роботлар яратиш ғоясини амалда қўллаш учун умуман сунъий интеллект ривожланиши билан боғлиқ бўлган анча мураккаб назарий муаммоларни ечиш керак.


Download 47,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish