1965 йил Тошкент шаҳар,
Юнусобод туманида туғилган,
миллати ўзбек, маълумоти олий,
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Саҳна ҳаракати ва жисмоний маданият” кафедраси ўқитувчиси
Зокирова Саида Муратовнага
ТАВСИЯНОМА
Мукофотланмаган
2014 йилдан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Саҳна ҳаракати ва жисмоний маданият” кафедрасида “Рақс” фанидан ўқитувчи лавозимида ишлаб келмоқда.
1986 йил Абдулла Қодирий номидаги Тошкент давлат маданият институтини маданий-оқартувишлари ходими, хаваскорлик рақс коллективи раҳбари бўлими бўйича тамомлаган.
Зокирова Саида Муратовна 2013 йилгача Шайхонтоҳур тумани “Болалар ва ўқувчилар ижодиёти” марказида рақс тўгараги раҳбари, 2000-2009 йилларда Ўзбекрақс Миллий рақс бирлашмаси қошидаги “Мукаррама” болалар рақс студиясида олий тоифали ўқитувчи, 2010-2011 йилларда Тошкент маданият коллежида “Ўзбек рақс” фани ўқитувчиси, 2009-2012 йилларда Хореография ва миллий рақс олий мактабининг “Санъатшунослик ” бўлимида “Ўзбек рақс”, “Классик рақс”, “Халқ рақси” ва “Рақс санъатида драматургия” фанларидан ўриндош сифатида фаолият юритган.
2014 йилдан буён Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Саҳна ҳаракати ва жисмоний маданият” кафедрасида “Рақс” фанидан тажрибали ва илмли ўқитувчи сифатида фаолият юритиб келмоқда.
2011-2014 йилгача Темирйўлчилар маданият саройи қошидаги Рушана Султанованинг хореография рақс мактабида ўзбек рақси ўқитувчиси бўлиб ишлаган.Рақс коллективи раҳбарлиги иш фаолиятида ўқувчиларнинг бир неча бор “Янги авлод”, “Келажак овози”, “Илҳом чашмалари” кўрик танловларида иштирок этиб юқори ўринларни эгаллаган.
Илмий-тадқиқот ва илмий услубий ишларида фаол. Таржимон сифатида “Ўзбек аёллар якка рақслари”, “Меросий рақс дурдоналари” ўқув қўлланмаларини чоп этишда таржимон сифатида ўз ҳиссаларини қўшган. Якка муаллиф сифатида 2018 йил “Рақс” номли ўқув қўлланмаси ОТВ МК томонидан нашр этиш рухсатномасини олди ва нашрдан чиқарди. Бугунги кунда “Тарихий-маиший рақслар” номли ўқув қўлланманинг электрон вариантини тайёрламоқда. Республика ва ҳалқаро нуфузли илмий журналларда 15 га яқин илмий мақолалари нашр этилган.
Зокирова Саида Муратовна институт ва институтдан ташқаридаги жамоатчилик ишларида ҳам фаол қатнашади. Кафедра қошида институт талаба-қизларининг “Шодиёна” рақс ансамблини ташкил этган. Ушбу рақс ансамбли институт Ўқув театрида 2018 ва 2019 йилда катта ҳисобот концертини берди.
Оилали, уч нафар фарзанди, 2 нафар набиралари бор.
Кафедра мудири Н.Э.Абрайкулова
Do'stlaringiz bilan baham: |