Хар хил тадбиркорлик фалияти доирасидаги таваккалчиликлар тавсифи.
Баъзи бир ташки таваккалчилик схемасида келтирган таваккалчиликларни караб чикамиз:
Умуммамлака таваккалчилиги-бевосита тадбиркорлик фаолиятини байналминаллаштириш билан богланган булиб хамма ташки иктисодий фаолият иштрокчилари учун долзарб, холда импорт, экспортер мамалакатнинг сиёсий иктисодий баркарорлигига богликдир.
Умуммамлакат таваккалчилигининг асосий сабаби-бу давлат хокимиятининг давлат курулиши ва конунчилик хусусиятларини бекарорлиги, хукумат томонидан юритилаётган самарасиз иктисодий сиёсат, этник ва минтакавий муаммолари, хар хил ижтимоий гурухлар карашларини кескин узгариб, ажралиши ва бошкалар булиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолиятининг натижаларига давлат томонидан утказилаётган савдо ва валютани бошкариш квоталаш, лицензиялаш ва божхона туловларига оид сиёсат бевосита таъсир курсатади. Мамлакат таваккалчилиги даражасини тахлил килиш учун тавсия этиладиган усуллардан бири, мунтазам германиянинг БЕРИ фирмасида чоп этиладиган БЕРИ индекси хисобланади. Унинг ёрдамида мамлакат таваккалчилигининг даражасини олдиндан никлаш мумкин. Уни аниклаш билан экспертер бахолашнинг турли методлари билан йилда 4 марта тахлил утказиб 100 га якин экспертерлар шугулланади.
Тахлил килинаётган хусусий курсаткичлар таркибига:
-Олдиндан башорат килинган мамлакат ЯММ узгаришидан келиб чикиб хисобланган иктисодий самарадорлик;
-Сиёсий таваккалчилик даражаси,
-Карздорлик даражаси (Жахон банки маълумотлари асосида, карздорлик улчамлари, унга курсатиладиган хизмат сифати, экспорт хажми, ташки савдо оборотини инобатга олиб хисобланган).
-Банк кредитларининг амалга оширилиши.
-Киска муддатли молиялаштиришни
-Узок муддатли карз капиталининг
-Форс-мажор холатини пайдо булиши эхтимоли.
-Мамлакатни кредитга кобиллик даражаси.
-Ташки карзни тулаш буйича бажарилмаган мажбуриятлар суммаси каби курсаткичлар киради.Шундай килиб, хамкор мамлакатдаги вазиятнинг сиёсий ва иктисодий томонлари хар томонлама тахлил килинади.
Тахлил натижалари турли мамлакатлари билан хамкорлик алокаларини истикболини белгиловчи ва инвестициялаштиришдаги таваккалчилик даражасини бахолаш тавсифига базавий асос булиб хизмат килади.Валюта билан боглик таваккалчилик-бевосита валюта курсини узгариши билан боглик. Валюта билан боглик таваккалчилик киймати валютани харид кобилиятни йукотилиши билан боглик, шунинг учун у тугридан-тугри вакт буйича тулов вакти ва харид амалга ошган давр орасидаги узилишигабогланган булади. Экспортернинг курс буйича зарар куриши валюта тулови курси тушгунга книракт шартномани имзолаганда содир булади, чунки экспортер туланган маблаг учун нисбатан оз микдорда миллий пул маблагини олади. Валюта курси ошганда импортер зарар куради, чунки у олмокчи булган махсулоти учун катта микдорда миллий валюта маблаги сарфлашга тугри келади.
Валюта билан боглик таваккалчилик чайковчилик таваккалчилигига хос, шунинг учун валюта курси узгариши натижасида бир мамалакат зарар курса, иккинчиси фойда олади ёки аксинча булади.
Соликлар билан боглик таваккалчиликни икки позицияда тадбиркорлар ва давлат нуктаи назарда караш мумкин. Тадбиркорликнинг соликлар билан боглик таваккалчилиги, солик сиёсатидаги хамда солик ставкаси кийматини узгариши билан боглик булади. (Янги солик турларини пайдо булиши, солик имтиёзларини кискариши ёки йуколиши ва х.з.).
Шуни хам кайд этиш лозим-ки, тадбиркорлик таваккалчилиги даражасини ошиши нафакат юкори солик ставкалари, колаверса солик конунчилигини бекарорлиги хам соликларни усиши томонга узгаришини юкори эхтимолиятини мавжуд холида содир булади.
Доимий равишда бу сохадаги тулдириш ва узгаришлар тавакалчиликни юзага келишида асос булиб, у тадбиркорликни ишонч билан фаолият курсатишларида умидларини йукотади. Давлатнинг соликлар билан боглик таваккалчилиги солик сиёсати ёки солик ставкаси микдорини узгариш натижасида бюджетга тушумлар имкониятини кискаришидан иборат булади.
Амлиёт шуни курсатмокдаки, давлат соликка тортишнинг куйидаги ставкаларни урнатишдан манфаатдор булади:
-биринчидан тадбиркорлик фаолиятига тусик булмаса, хамда.
-бюджетга максимал тушумни таъминласа.
Форс-мажор холатлари билан боглик таваккалчилик-бу тадбирокрлик фаолиятини амалга оширишда унга тускинлик килувчи табиий офатлар (табиий офатлар, сув тошкинини, зилзила, ва бошка табиий катаклизимилар) уруш, инкилоб, путга, иш ташлаш ва х.зо. лардир.
Форс-мажор холатларини юзага келиши тадбиркор хохиш-истагига боглик булмаганлиги сабабли БМТ Концепциясининг 79 моддасига асосан, олди-сотди шартномаси тузган тамонлар форс-мажор холати содир булганида контракт буйича жавобгарликдан озод этиладилар.
Форс-мажор холати натижасида курилган зарар, куп холда махсус сугурта компаниялар томонилан сугурталаш оркали копланади.
Ташкилий ишлар билан боглик таваккалчилик-бу ташкилий ишлардаги йул куйилган хато камчиликлар оркали юзага келади. Унинг асосий сабаблари куйидагилардир:
-Ташкилотчиликнинг паст савияси,
-Лойихалаш ва режалаштиришдаги хатоликлар;
-Ишларни мувофиклаштиришдаги хатоликлар.
-Нотугри таъминот стратегиясию
-Кадрларни танлаш ва жой-жойига куйишдаги хатоликлар;
б) Маркетинг фаолияитини ташкил этишдаги камчиликлар.
-Махсулот ишлаб чикаришдаги хатолар,
-Товарнинг сифатсизлиги
-Сотиш бозорини нотугри танланиши;
-Бозор хажмини нотугри аниклаш;
-Нотугри нарх сиёсати.
в) Нобаркарор молиявий вазият. Ресурслар билан боглик таваккалчилик. Унинг асосий сабаблари:
-Вазият узгаришида ресурслар захирасини йуклиги,
-Ишчи кучини етишмаслиги
-Материаллар танкислиги
-Таъминотдаги узилишлар
-Махсулот танкислиги;
Ситуация узгарганида ресурслар захирасини мавжуд эмаслиги, (Иш хаккидаги узгаришлар, бож ёки соликлардаги узгаришлар, узлаштириш, угрилик, юкори даражадаги нуксонлар, товар бузилиши, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда талабаларнинг узгариши ва х.зо) лойихаларни амалга ошириш муддатини узайтиради, ёки куп мураккаб холатда эса окибат натижа унинг тугашига сабаб булади. Бунга тугалланмаган курилишлар объектлари, яккол мисол була олади.
Назорат саволлари
Сиёсий хужалик карорлари нима?
Тахлил килинаётган хусусий курсаткичлар таркибига нималар киради?
Ресурслар билан боглик таваккалчилик ва унинг асосий сабаблари қайсилар?
Ташкилий ишлар билан боглик таваккалчилик деганда нимани тушунасиз?
Фойдаланилган адабиётлар
Балабанов И.Т. «Риск и менеджмент» М.:«Финансў и статистика», 1996 г.
Загулин М.С. «Основў бизнеса и менеджмента» М. : 2000 г
Мескон М.И и др: «Основў менеджмента» М., «Дело»1997 г
Уткин Э.А. « Менеджмент» М: 2000 г
Попов С.А. Модульная программа для менеджеров: Стратегическое управление. - М.: Инфра-М, 2000
Первозванский А.А., Первозванский Т.Н. «Финансовўй риск: расчет и риск» М., «Инфра-М» 1999 г
Никелес У и др. «Постижение бизнеса» М.:«Довгань»,1996 г
Фомин Г.И «Математический анализ рисков и страховании» М.: 1994 г
9. Хужаев Н., Хамидова С.А., Асадова З. Тадбиркорлик ва таваккалчилик. Т.: 1996
Do'stlaringiz bilan baham: |