Кредит таваккалчилиги:-карздорнинг кредитор хисобидаги асосий карз ва фоиз микдорини туламаслик хавфи.
Фоиз таваккалчилиги- тижорат банклари, кредит корхоналари, инвестиция фондларини ерилган кредит ставкалари устидан, жалб этилган маблагга улар тулаши керак булган фоиз ставкасини ошиши натижасида йукотаётган маблаглар хавфи.
Валюта таваккалчилик- у узида бир мамлакат валютасига нисбатан иккинчи мамлакат валютаси курсини узгариши билан боглик хавф хатарни мужассамлаштиради.
Бой берилган молиявий фойда таваккалчилиги-бу хужалик фаолиятини тухтатиш ёки бошка кандайдир тадбирни амалга ошмаслиги натижасида содир булувчи кушимча молиявий зарар таваккалчилигидир.
2. Молиявий таваккалчилик даражасини пасайтириш усуллари.
Молиявий таваккалчиликни турли восита ва усуллари ёрдамида олдини олиш мумкин. Ундай воситага, таваккалчиликдан сакланиш, бошкалар зиммасига утказиш, таваккалчилик даражасини пасайтириш киради. Таваккалчиликдан сакланиш-бу таваккалчилик билан боглик ишларни килишдан воз кечиш демакдир. Лекин таваккалчиликдан воз кечиш инвестор учун булгуси даромаддан воз кечиш демакдир. Таваккалчиликни саклаб колиш-бу таваккалчилик хатарини инвесторда яъни инвестор зиммасидан маъсулиятни колдириш демакдир. Инвестор венчур молиялаштиришни амалга оширар экан, у венчур молялаштиришдан куриладиган зарар урнини уз маблаги хисобидан копланишини олдиндан билади.
Таваккалчилик хатарини бошка шахс зиммасига утказиш-бу инвестор барча хатар учун маъсулиятни узини сугурталаш оркали сугурта идораси зиммасига утказилади.
Таваккалчилик даражасини пасайтириш-йукотиш хажми ва содир булиш эхтимолиятини кискартиришни билдиради.
Инвестор молиявий таваккалчилик хатарини пасайтирувчи аник воситаларини танлар экан куйидаги принциплардан келиб чикиши керак:
Уз маблагидан ортик микдордаги хатар билан таваккалчилик килмаслик керак.
Таваккалчилик хатарини окибатини уйлаш керак.
Оз даромад иштиёкида катта хатарга бормаслик керак.
Биринчи пинцип амалга оширишнинг мазмуни шуки, капитал киритишдан олдин, инвестор: Шу таваккачиликка бориб.
-максимал даражада куриши мумкин булган зарар хажмини аниклаши;
-«Уни киритиладиган капитал хажми билан таккослаши»;
-уни узининг барча хусусий молиявий ресурслари билан таккосланиш агар бу капиталдан ажралиб колса, банкрот булмаслигини аниклаши керак.
Киритиладиган капиталдан куриладиган зарар хажми шу капитал хажмига тенг, ёки ундан ортик ёки кам булиши мумкин. Тўғридан-тўғри инвестициялашда зарар хажми коидага кура венчур капитал хажмига тенг булади.
Масалан: Инвестор таваккалчилик ишига 100 минг сум куйди.
Иш амалга ошмади ва инвестор 100 минг сумни йукотди. Аммо пулнинг харид нархини пасайишини инобатга олса, айникса инфляция шароитида, курилган зарар микдори, куйилган пулдан куп булади. Бундай вазиятда куриладиган зарар хажмини инфляция индексни хисобга олиб аникланади.
Агар инвестор 1992 йил бир йилдан кейин 500 минг сум олиш ниятда таваккалчик ишига 100 минг сум куйди. Аммо иш амалга ошмади ва унга бир йилдан кейин пулни кайтармадилар. Бундай холда курилган зарар хажмини инфляция индексини хисобга олиб аникланади. 1992 йилдан инфиляция индекси 2200 % яъни курилган зарар хажми 2200 минг сум (22*100 минг сум).
Портфель инвестицияда, яъни икинчи бозорда сотилувчи кимматли когозларни сотиб олишда, аслида зарар хажми сарфланган капитал суммасидан кам булади.
Иккинчи принципни амалга ошириш, инвестор куриш мумкин булган максимал зарар микдорини булган холда, унинг окибати нимага олиб келишин, таваккалчилик эхтимоли кандай, таваккалчилик килишдан воз, кечиш керак-ки, маъсулиятини уз зиммасига олди-ми ёки бошка киши зиммасига куяди-ми аникланиш лозимлигини талаб этади.
Учинчи принципли амал килиши айникса молявий таваккалчиликни бошка шахс зиммасига утказишда намоён булади. Бу холат шуни англатади-ки, инвестор узи учун кулай булган сугурта бадали ва сугурта суммаси орасидаги муносабатни аниклайди.
Сугурта бадали (ёки сугурта мукофоти)-бу амалдаги конун ёки сугурта шартномасига асосан сугурталанувчига сугуртага томнидан сугурта таваккалчилиги учун туланадиган тулов.
Сугурта суммаси-бу сугурталанган моддий кимматликлар (ёки сугурталанувчининг фукаролик маъсулияти, хаёти ва соглиги)ни пулдаги суммаси.
Агар сугурта бадалида иктисод килинган маблагидан куриладиган зарар улчами нисбатан юкори булса, у холда инвестор таваккалчиликни уз зиммасига олмай, таваккалчиликдан сакланиш зарур.
Молиявий таваккалчилик даражасини пасайтириш учун турли хил усуллар кулланилади. Уларга
-Диверсификация.
-танлов ва натижалар тўғрисида кушимча информация олиш;
-лимитлаш (чеклаш)
-сугурталаш (шу жумладан хеджирлаш)
Диверсификация-капитал ёки ундан келувчи даромаднинг йуколиши билан боглик таваккалчиликни камайтириш максадида, бир бири билан бавосита боглик булмаган инвестицияланаётган маблагни хар хл пул куйилган объектлараро таксимлаш жараёнини узида ифодалайди. Бундай олганда диверсификация, мижозларга уз анцияларини сотиб олинган маблагни фонд бозорларидан сотиб олинувчи ва баркарор уртача даромад олиб келувчи хар хил кимматли когозларга сарфловчи инвестицион фонд фаолиятига таянади. Диверсификация хилма-хил фаолият турлари аро капитал таксимотида таваккалчилик хатарининг бир кисмидан химояланиш имконини беради.
Масалан: Инвестор томонидан 5 хил хиссадорлик жамияти акциясини сотиб олиш, бирта хиссадорлик жамияти акциясидан оладиган даромадига нисбатан 5 баробар уртача даромад олиш эхтимолиятини оширади ва мос равишда таваккалчилик даражасини 5 марта камайтиради.
Инвестор гохида ноаник натижалар ва чекланган маълумотларга асосланиб карор кабул килади. Табийки агар инвесторда тулик маълумот булганида эди у анча аник башорат килиб таваккалчилик даражасини пасайтирган булар эди. Бу эа маълумотларга товар хусусиятини беради. Маълумотлар шундай кимматли товарки, инвестор хамма вакт у учун катта маблаг сарфлашга маблаг таваккалчиликнинг кандайдир бир сохасига айлангади, ва у эккутинг-дейилади.
Тулик маълумот киймати-тулик маълумот натижасидан кутилаётган даромаддан, тулик булмаган маълумотдан кутилаётган даромаднинг фаркига тенг.
Масалан: тадбиркор товардан 100 дона-ми, 200 дона олиш керак?-деган муаммога дуч келади.
Агар 100дона товар олса, харажат хар дона товарга 120 сумдан тўғри келади, 200дона олса хар дона товарга харажат 100сумдан тўғри келади. Тадбиркор хар бир дона товарни 180 сумдан сотмокчи, лекин шу товарга бозордаги талабдан унинг хабари йук. Уз муддатида сотилмаган товар кейин 90 сум ва ундан кам бахода сотилиш эхтимолияти «50» ва «50»га тенг яъни 100 дона товарни сотиш учун 0,5 эхтимолият ва таворни сотиш учун 0,5 эхтимолият мавжд. 100 дона товарни сотишдан келадиган даромад 6000 сумни [200*(180-100)] ташкил этади.
Уртача кутилаётган даромад 11000сум [(0.5*6000)+(0,5*16000)]
Маълумотлар аник булганида унинг кутилаётган киймати 11000 сумга тенг, ноаник маълумот булганида маълумот киймати 8000 сумга тенг булади (200дона товарни сотиб олишда 0,5*1600қ8000с) у холда тулик маълумот киймати 11000-8000қ3000с тенг булади. Демак, талаб тўғрисида аник аник маълумотга эга булиши учун яна 3000сум тулаб кушимча маълумот олиш керак ва хатто башорат унчалик аник булмасада, келажакда савдони яхши йулга куйилишини таъминлашни башорат килиш максадида, савдо бозори ва талабни урганиш учун мазкур маблагни куйиш анча фойдали булади.
Лимитлаш-бу лимитлар урнатиш, яъни савдо, капитал, харажат суммаларига маълум бир чегара куйишдир. Чеклашлар, лимителаш- таваккалчиликни пасайтиришнинг мухим воситаси хисобланади у банкларда ссудалар беришда, хужалик субъектларида товарларни (кредит карточкалари оркали) кредитга сотишда, инвесторлардп маълум бир суммадаги капитални оборотга куйишда кулланилади.
3.Таваккалчиликни бошкаришда суғуртанинг ахамияти
Сугурталашнинг мохияти шундаки, инвестор таваккалчилик хатарини олдини олиш учун бир кисм даромадидан кечишга шай, яъни у таваккалчилик даражасини нулга тенглаштириш учун туловга тайёр. Аслида, агар сугурта киймати кутилаётган зарар билан тенг булса, (яъни, 200 минг сум курилиши кутилаётган зарарнинг сугурта полиси 200 минг сум булса) инвестор таваккалчиликга ён бермайди, балки у куриниш мумкин булган молиявий йукотишларни урнини тулдириш учун узини сугурталайди.
Молиявий таваккалчиликни сугурталаш унинг даражасини пасайтирувчи кенг таркалган усуллардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |