2. Ахборотларнинг туркумланиши.
Жамият доимо ривожланишда бўлгани каби ишлаб чиқаришда ҳам ривожланиш бўлаверади. Бунда ахборот турлари, сони ва кўлами ҳам кўпайиб бораверади. Шу боис қуйида ахборотларни туркумланиши келтирилсада уни тўлиқ деб бўлмайди. Барча бошқариш вазифаларини комплекс ҳал этиш учун ахборотлар ҳар бир бошқариш объектининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб аниқ туркумланади.
1-жадвал
Ахборотлар турлари
№
|
Туркумалаш белгилари
|
Гуруҳлар
|
1
|
2
|
3
|
1.
|
Мазмунига қараб
|
иқтисодий
ҳуқуқий
ижтимоий
техникавий
ташкилий
|
2.
|
Келиш манбаи ва фойдаланиш жойига қараб
|
ички ахборот
ташқи ахборот
|
3.
|
Кимга мўлжалланлигига қараб
|
корхона учун
бўлим учун
цех учун
участка учун
|
4.
|
Барқарорлик характерига қараб
|
оддий ахборот
шартли-доимий ахборот
ўзгарибтурувчи ахборот
|
5.
|
Фойдаланиш учун тайёрлигига қараб
|
дастлабки ахборот
оралиқ ахборот
якуний ахборот
|
6.
|
Даврийлигига қараб
|
сменали ахборот
суткали аборот
кварталлик ва ҳ.к. ахборот
|
7.
|
Бошқарув жараёнидаги вазифасига қараб
|
директив ахборот
ҳисобот кўринишида ахборот
ҳисобга олиш бўйича ахборот
назорат қилиш бўйича ахборот
|
8.
|
Воқеаларнинг келиб чиқишини акс эттириш вақтига қараб
|
тарихий ахборот
жорий ахборотлар
перспектив ахборотлар
|
9.
|
Мўлжалланганлигига қараб
|
бир мақсадли ахборотлар
кўп мақсадли ахборотлар, яъни кўп муаммоларни ечишга мўлжалланган ахборотлар
|
10.
|
Мустаҳкамлаш ва сақлаш имкониятига қараб
|
оғзаки ахборотлар
ёзма ахборотлар
овозли ахборотлар
тасвирли ахборотлар ва ҳ.к.
|
|
|
|
|
|
|
1
|
2
|
3
|
11.
|
Муҳимлигига қараб
|
ўта муҳим ахборот (кўрсатма, қўлланма)
муҳим бўлмаган ахборотлар ва ҳ.к.
|
12.
|
Тўлиқлигига қараб
|
тўлиқ, комплекс ахборотлар
тўлиқ бўлмаган ахборотлар
|
13.
|
Характерига қараб
|
индивидуал ахборотлар
функционал ахборотлар
универсал ахборотлар
|
14.
|
Ишончлилигига қараб
|
ишончли ахборотлар
эҳтимолли ахборотлар
|
3. Тескари лоқалар
Ахборотлар қабул қилингандан сўнг тескари алоқалар ҳам ўрнатиладики, буни берилган ахборотга нисбатан берилган жавоб тариқасида қабул қилиш керак. Тескари алоқалар қабул қилинган ахборотларнинг тўғри тушуниш ёки тушунмасликдан амалга оширилади.
Бошқарувчи орган бошқарилувчи объектнинг ҳамда боғлиқ бўлган ташқи муҳит ҳолатлари ҳақида ахоротлар олиб туради. Бу ахборот бошқарувчи орган томонидан қабул қилинади ва шу асосида у бошқарувчи ахборот (қарор, буйруқ) ишлаб чиқади. Шундан кейин ахборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи тизимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади. Бошқарув тизимида ахборот алоқалари қуйидагича ўрнатилади:
Ички ахборот
Ташқи
-
ахборот
|
Бошқарувчи тизим
|
|
Бошқарилувчи тизим
|
Бошқарув буйруғи
1-чизма. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари.
Бу ерда тескари алоқалар нуқталардан иборат чизиқлар билан кўрсатилган.
Шундай қилиб, бошқарув тизимида ахборотни узатиш, олиш, қайта ишлаш ва бериш жараёни амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги ички ахборот бошқарувчи тизимга мутассил келиб тушади. Бу:
иш ўринларига хом ашёнинг келиб тушиши;
станок, ускуналарнинг ишлаши;
ишчиларнинг ишлаб чиқариш меъёрларини бажариши;
тайёрланган буюмлар миқдори ва уларнинг сифати;
маҳсулотларни сотиши ҳақидаги ахборотлар.
Ташқи ахборотлар, яъни:
юқори ташкилотлардан олинган фармойиш, қарор ва топшириқлар;
маҳсулот истеъмолчилари талаблари;
бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари;
рақобатчиларнинг хатти-ҳаракатлари;
бозордаги ҳолат ва улардаги мувозанат;
инфляция ва ишсизлик даражаси;
бюджетга тўловлар ва ҳоказоларга оид маълумотлар шу туркумдаги ахборотлар сирасига киради.
Булар ташқи муаммолардан келиб чиқувчи ахборотлар ҳисобланади.
Агар корхона ичида ахборот окимларининг келиши ва ташқи дунё билан алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади.
Ҳозирги кунда турли хил шов-шувлар ҳам мавжудки, улар иқтисодиётнинг ривожланишига кўпроқ салбий таъсир кўрсатади. Аммо баъзан тўғри асосланган шов-шувларга эътиборсиз қараб бўлмайдики, уларни олдини олиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |