|
– Мавзу. Ҳозирги замон иқтисодий таьлимотларининг асосий йўналишлари (институционализм)
|
bet | 10/25 | Sana | 23.02.2022 | Hajmi | 0,52 Mb. | | #151713 |
| Bog'liq iqtisod ishchi dastur
10 – Мавзу. Ҳозирги замон иқтисодий таьлимотларининг асосий йўналишлари (институционализм). ( маъруза 2 соат, семинар 2 соат ).
Институционализмнинг асосий хусусиятлари, эволюцияси. Иқтисодий категорияларнинг инкор этилиши. Т.Веблен ғоялари.“ Бекорчи синфлар назарияси “ асаридаги иқтисодий ғоялар. Ж.Р.Коммонс карашлари. У. К. Митчелл ғоялари. Конъюнктур – статистик институционализм окими. Иқтисодиётда башорат ( прогноз ) масалалари циклик даврий ўзгаришлар назарияларининг пайдо бўлиши. Ижтимоий – институционал йуналиш. Ж.К.Гэлбрейтнинг иқтисодий карашлари. Номукаммал бозор таълимотлари. Чемберлин монополистик ракобат тугрисида. Ж.Робинсоннинг номукаммал ракобат назарияси. Самарадорлик ва адолат дилеммаси. Монетаризм ва неолиберализм эволюцияси. Фридманнинг монетар мактаби. Хайек ва Мизеснинг социалистик иқтисодга муносабати. В.Ребкенинг орделиберализми.
11 – Мавзу. Жахон хужалиги тугрисидиги иқтисодий таълимотлар.
( маърўза 2 соат, семинар 2 соат ).
Жахон хужалигидаги интеграция ва ихтисослашув. Жахон хужалиги тугрисидаги иқтисодий назариянинг асосий хусусиятлари. А.Смитнинг “мутлак афзаллик назарияси “. Ташки савдода харажатларнинг роли. Д.Рикардонинг “ нисбий афзаллик назарияси “. Мехнат таксимоти ва мехнат унумдорлигининг ўрни. Солиштирма харажат устуворлиги. Ишлаб чикариш омиллари назарияси. Э.Хекшер-Б.Олин назариялари.“Товар хаётининг
цикли“ назариялари Ж.Хикснинг илмий-техник прогресс билан боглик иқтисодий ка- рашлари.Жахоншумул иқтисодий муаммолар.Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиёти тугрисидаги ғоялар.Инсоний ривожланиш концепцияси.Халкаро иқтисодий ташкилотлар.
12 – Мавзу. Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий – буйрукбозлик тизимидан бозор муносабатларига утиш даври таълимотлари.
( маъруза 4 соат, семинар 2 соат ).
Маъмурий – буйрукбозлик иқтисодиётининг мохияти, окибатлари. Бозор иқтисодиёти муносабатларига утишнинг объектив зарурияти.
Мустакил Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларига утишнинг хусусиятлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов асарларида бозор муносабатларига утиш тамойилларининг ишлаб чикилиши. Бозор иқтисодиётига ўтишга тадрижий (эволюцион) йўл тутилиши сабаблари.Бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг боскичлари ва хусусиятлари. Иқтисодий ислохотларнинг миллий модели ва янги аср стратегияси. Эришилган муваффакиятлар, муаммо ва ечимлар. Ўзбекистон иқтисодиётини янада эркинлаштириш ( либераллаштириш ) вазифалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|