Ташкилотларида асосий воситалар


Молиявий ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги3



Download 0,72 Mb.
bet16/22
Sana30.04.2022
Hajmi0,72 Mb.
#596023
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Z3fYLcI4HIH2OJaY781

Молиявий ҳисоботни тақдим этиш даврийлиги3


2.3.1 –жадвал


Молиявий ҳисобот шакли

Тақдим этишнинг даврийлиги

Бухгалтерия баланси -1-шакл

ҳар чоракда

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот -2-шакл

ҳар чоракла

Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот -3-шакл

йиллик

III-боб. Бюджет ташкилотларида асосий воситалар ҳисобини ва улардан фойдаланишнинг аудитини такомиллаштириш


Мамлакатимизда мустақиллик йилларида иқтисодиѐт тараққиѐт сари илгарилаб бормоқда. Жаҳон молиявий инқирози шароитида муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек, ”Бугунги кунда мамлакатимизни, аввалo, иқтисoдиѐтимизни ислoҳ этиш, эркинлаштириш ва мoдeрнизация қилиш, унинг таркибий тузилишини дивeрсификация қилиш бoрасида амалга oши-рилаѐтган, ҳар тoмoнлама асoсли ва чуқур ўйланган сиѐсат бизни инқирoзлар ва бoшқа таҳдидларнинг салбий таъсиридан ҳимoя қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки, мустаҳкам ва ишoнчли ҳимoя вoситасини яратди”.34


Маълумки, бозор иқтисодиѐти шароитида асосий воситалар ҳам ишлаб чиқаришнинг муҳим омили сифати хизмат қилади. Уларни ҳисобини оқилона ташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Баъзи корхоналарда асосий восита- ларни ҳисобга олишда асосан аввалдан фойдаланиб келинаѐтган усуллар қўлланилади айниқса асосий воситаларга амортизация ҳисоблашда аморти- зация ҳисоблашнинг бир текис, яъни тўғри чизиқли усулидан фойдала-нилади. Бизнингча энди асосий воситаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, амртизация ҳисоблашнинг бажарилган иш ҳажмига мутаносиб амортизация ҳисоблаш усули, ѐки тезлаштирилган, камайиб борувчи қолдиқ ѐки, кумул-ятив усулларини ҳам қўллашмақсадга мувофиқ бўлар эди.
Бундан ташқари узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг амортизациясини ҳам маълум хусусиятларига қараб ҳисоблашни йўлга қўйиш керак. Ободонлаштирилган ернинг эскириши счѐти ажратилагн лекин адабиѐтларда унинг қайси хусусиятига қараб қандай тартибда амортизация ҳисоблаш тартиби кўрсатилмаган. Бизнингча мазкур масалани ҳам бухгал- терия ҳисобини ва амортизация ҳисоблаш тартибини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Кўп йиллик экинлар амортизациясини ҳисоблаш тартиби



4 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 31 б.
ҳақида ҳам иқтисодчи олимларнинг аниқ тавсиялари ишлаб чиқилмаганлиги асосий воситалар амортизацияси борасида ҳали ечимини кутаѐтган муаммо- арнинг мавжудлигидан далолат беради.
Асосий воситаларни ҳолатини, самарадорлик кўрсаткичларини таҳлил қилишдан мақсад асосий воситалардан имкон даражада унумлироқ фойда- ланиш ва уларнинг самарадорлгиниошириш ҳисобланади.
Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг ўзгари-шига таъсир этувчи омилларидан бири фонд қайтими ҳисобланади.
Фонд қайтимини ошириш имкониятлари. Фонд қайтимини ошириш имкониятларини умумлаштириш таҳлил этиш босқичининг якуни ҳисоб- ланади. Унда таҳлил этиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда корхонада асосий воситаларнинг самарадорлигини оширишнинг йўналишлари белги- ланади.
Асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичларини оширишнинг қуйидаги йўналишларини корхона учун тавсия сифатида келтириб ўтиш мумкин.
Ташкилий йўналишлар бўйича:

  • асосий воситаларнинг фақат корхонага иш берадиган қисминигина олиш;

  • асосий воситаларнинг ортиқча кисмини ушлаб турмаслик;

  • эскирган ва маънавий талабга жавоб бермайдиган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш;

  • асосий воситаларни фарқлаш ва таркиблашни қайта ўзгартириш;

  • асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг муаллақ шаклларини белгилаш ва ҳ. к.

Техник йўналишлар бўйича:

  • асосий воситаларни таъмирлаш чораларини кўриш, техник қаров;

  • эскирган асосий воситаларни янгилари билан алмаштириш;

  • автоматлаштирилган тизимни яратиш;

  • механизациялашни кучайтириш ва ҳ. к.

  • Эксплуатацион йўналишлар бўйича:

  • бир сменалик ва кўп сменалик;

  • ишлаб чиқариш ҳажмига қараб асосий воситаларни техник ҳолат ва ҳаракатини бошқариш;

  • асосий воситалар карови юзасидан масъул шахсларни ажратиш; асосий воситалар бўйича жавобгарлик марказларини белгилаш.

Маълумки, асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда корхонанинг асосий воситаларининг мавжудлиги ва ҳаракати кўрсатидади. 3- устунда ва 6-устунда тегишлича йил бошида ва йил охиридаги корхона балансида қайд этилган асосий воситаларнинг, шу жумладан жорий ижарага топширилган, консервацияда бўлган ва бошқа асосий воситалранинг айрим турларини дастлабки, (тиклаш) қиймати акс этттирилади. Лекин жорий ижарага олинган асосий воситаларнинг қиймати акс эттирилмайди.Бу ҳолат асосий воситалардан унумли фойдаланишни таҳлил қилишда жорий ижарага олинган асосий воситалрнинг самарадорлик кўрсаткичларини кўринмай қолиши ва уларнингсарадаорлик кўрсаткичларини аниқлаш имконини бермайди. Бизнингча молиявий ҳисоботнинг 3-шаклининг махсус устун ажратиб, унда жорий ижарага олинганасосий воситаларнинг фиймати уларнинг ҳолати ҳақида ѐзиб борилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.



Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish