Ташкилоти билан муносабатлари тарихи



Download 0,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/35
Sana23.02.2022
Hajmi0,91 Mb.
#119785
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ozbekiston respublikasining birlashgan millatlar tashkiloti bilan munosabatlari tarixi

Етакчи ташкилот: 
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия 
университети 
 
Диссертация ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти 
ҳузуридаги тарих фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий 
даражаларини берувчи DSc. 06.01.2018. Tar.56.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2018 йил «___» 
________ куни соат______даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 100060, Тошкент шаҳри, 
Шаҳрисабз тор кўчаси 5-уй, Тарих институти 2-қават Мажлислар зали). Тел.: (99871) 233-54-70; 
233-62-01; факс: (99871) 233-39-91; e-mail: info@uzhistory.uz. Тарих институти). 
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Асосий кутубхонасида 
танишиш мумкин (_______рақам билан рўйхатга олинган) (Манзил: 100170, Тошкент шаҳри 
Зиёлилар кўчаси 13-уй). Тел: (99871) 262-74-58; факс: (+99871) 262-34-41). 
Диссертация автореферати 2018 йил «___» ________ куни тарқатилди. 
(2018 йил «___» ________даги ___ рақамли реестр баённомаси билан) 
А. C. Сагдуллаев 
Илмий даражалар берувчи 
Илмий кенгаш раиси, т.ф.д., 
профессор, академик. 
 
М. Х. Пайзиева 
Илмий даражалар берувчи 
Илмий кенгаш котиби, т.ф.н. 
 
С. С. Агзамходжаев 
Илмий даражалар берувчи 
Илмий кенгаш қошидаги
Илмий семинар раиси, т.ф.д., 
профессор. 


5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XX асрнинг 
иккинчи ярми ва XXI асрда халқаро муносабатларда Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти (БМТ) муҳим ўрин эгаллади. БМТ фаолиятида халқаро 
хавфсизлик, тинчлик ва барқарор тараққиёт масалалари жаҳоннинг барча 
минтақаларида, хусусан, Марказий Осиё минтақасида ҳам бош мақсадга 
айланди. Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош устувор 
йўналишидир. Чунки, “Марказий Осиё – бу ҳақиқатдан ҳам ноёб 
имкониятлар ва ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият ва имкониятларга эга 
бўлган минтақадир”
1
.
Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида Марказий Осиё, хусусан, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
ташқи 
сиёсий 
фаолияти, 
халқаро 
муносабатлари, жумладан, дунёнинг етакчи мамлакатлари ва халқаро 
ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари, барқарор тараққиёт масалалари, 
икки ва кўптомонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, минтақавий 
интеграцион жараёнларни таҳлил қилиш юзасидан илмий изланишлар олиб 
борилмоқда
2
.
Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жаҳон 
ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиб, қисқа тарихий даврда 
халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлган давлатга айланди. Бугунги кунда 
Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари 
билан ҳамкорлик қилиб келмоқда ҳамда унинг географияси янада кенгайиб 
бормоқда. Хусусан, 2018 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонни 180 га яқин 
давлат тан олган. Ушбу давлатларнинг 134 таси билан дипломатик 
муносабатлар ўрнатилган. Тошкентда 45 та давлатнинг элчихоналари, 9 та 
фахрий консулхона, 11 та халқаро ташкилот, 5 та халқаро молиявий, 3 та 
дипломатик мавқедаги савдо ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан 
ортиқ халқаро ташкилотлар аъзосидир
3
. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида
4
ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат, 
Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик 
йўналиши каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Ўзбекистон 
Республикасининг халқаро ташкилотлар билан муносабатларида БМТ муҳим 
аҳамият касб этади. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан 
халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли суверен вакили сифатида БМТга аъзо 
бўлди ва бу халқаро ташкилот ҳамда унинг ихтисослашган муассасалари 
билан халқаро ва минтақавий хавфсизлик, барқарор тараққиёт муаммолари, 
ижтимоий-иқтисодий, экологик таҳдидлар каби масалалар юзасидан ўзаро 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: 
ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги 
халқаро конференцияда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. 2017 йил 11 ноябрь.
2
 Рахимов М. Современная история взаимоотношений Узбекистана и стран Центральной Азии с ведущими 
государствами мира. – Ташкент: Адабиёт учқунлари, 2016. – 223 с.
3
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти: https://mfa.uz/uz/cooperation
/
(23.07.2017) 
4
Халқ сўзи. 2017 йил 8 февраль.



ҳамкорлик олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг БМТ билан муносабатлари 
тарихи замонавий ва долзарб, бугунги куннинг муҳим мавзуси бўлиб, янада 
чуқурроқ ўрганилиши зарур бўлган, тадқиқот талаб этиладиган масалалардан 
биридир. Шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ билан муносабатларининг 
ривожланиши тарихи, ўзаро ҳамкорлик масалалари, ташкилот халқаро 
ҳужжатларнинг мамлакатда имплементация қилиниши шу вақтга қадар 
махсус тадқиқот сифатида Ўзбекистон тарихи фанида тарихий жиҳатдан 
ўрганилмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон мустақиллиги йилларида БМТ 
билан муносабатлари ривожланиб, янги сифат даражасига кўтарилди. Фақат 
мустақиллик шароитида Ўзбекистон мазкур ташкилот фаолиятида тенг 
хуқуқли аъзо сифатида иштирок эта бошлади. Демак, масалани хронологик 
нуқтаи назардан илмий таҳлил этиш ҳам тадқиқотнинг долзарблигини 
асослайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида” 
(1995), “Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 
(2012) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 
февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони ҳамда 2017 йил 
30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида 
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини 
ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3105-сон Қарори, шунингдек, соҳага оид 
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга 
оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада аҳамият касб этади.

Download 0,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish