5
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XX асрнинг
иккинчи ярми ва XXI асрда халқаро муносабатларда Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти (БМТ) муҳим ўрин эгаллади. БМТ фаолиятида халқаро
хавфсизлик, тинчлик ва барқарор тараққиёт масалалари жаҳоннинг барча
минтақаларида, хусусан, Марказий Осиё минтақасида ҳам бош мақсадга
айланди. Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг
бош устувор
йўналишидир. Чунки, “Марказий Осиё – бу ҳақиқатдан ҳам ноёб
имкониятлар ва ҳали ишга солинмаган улкан салоҳият ва имкониятларга эга
бўлган минтақадир”
1
.
Жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида Марказий Осиё, хусусан,
Ўзбекистон
Республикасининг
ташқи
сиёсий
фаолияти,
халқаро
муносабатлари, жумладан, дунёнинг етакчи мамлакатлари ва халқаро
ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари, барқарор тараққиёт масалалари,
икки ва кўптомонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, минтақавий
интеграцион жараёнларни таҳлил қилиш юзасидан илмий изланишлар олиб
борилмоқда
2
.
Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жаҳон
ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилиб, қисқа
тарихий даврда
халқаро майдонда ўз ўрнига эга бўлган давлатга айланди. Бугунги кунда
Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари ва халқаро ташкилотлари
билан ҳамкорлик қилиб келмоқда ҳамда унинг географияси янада кенгайиб
бормоқда. Хусусан, 2018 йил ҳолатига кўра, Ўзбекистонни 180 га яқин
давлат тан олган. Ушбу давлатларнинг 134 таси билан дипломатик
муносабатлар ўрнатилган. Тошкентда 45 та
давлатнинг элчихоналари, 9 та
фахрий консулхона, 11 та халқаро ташкилот, 5 та халқаро молиявий, 3 та
дипломатик мавқедаги савдо ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан
ортиқ халқаро
ташкилотлар аъзосидир
3
. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида
4
ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат,
Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик
йўналиши каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратилган. Ўзбекистон
Республикасининг халқаро ташкилотлар билан муносабатларида БМТ муҳим
аҳамият касб этади. Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларидан
халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли суверен вакили сифатида БМТга аъзо
бўлди ва бу халқаро ташкилот ҳамда унинг ихтисослашган муассасалари
билан халқаро ва минтақавий хавфсизлик, барқарор тараққиёт муаммолари,
ижтимоий-иқтисодий, экологик таҳдидлар каби масалалар юзасидан ўзаро
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё:
ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги
халқаро конференцияда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи. 2017 йил 11 ноябрь.
2
Рахимов М. Современная история взаимоотношений Узбекистана и стран Центральной Азии с ведущими
государствами мира. – Ташкент: Адабиёт учқунлари, 2016. – 223 с.
3
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти: https://mfa.uz/uz/cooperation
/
(23.07.2017)
4
Халқ сўзи. 2017 йил 8 февраль.
6
ҳамкорлик олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг
БМТ билан муносабатлари
тарихи замонавий ва долзарб, бугунги куннинг муҳим мавзуси бўлиб, янада
чуқурроқ ўрганилиши зарур бўлган, тадқиқот талаб этиладиган масалалардан
биридир. Шунингдек, Ўзбекистоннинг БМТ билан муносабатларининг
ривожланиши тарихи, ўзаро ҳамкорлик масалалари, ташкилот халқаро
ҳужжатларнинг мамлакатда имплементация қилиниши шу вақтга қадар
махсус тадқиқот сифатида Ўзбекистон тарихи фанида тарихий жиҳатдан
ўрганилмаган. Бундан ташқари, Ўзбекистон мустақиллиги
йилларида БМТ
билан муносабатлари ривожланиб, янги сифат даражасига кўтарилди. Фақат
мустақиллик шароитида Ўзбекистон мазкур ташкилот фаолиятида тенг
хуқуқли аъзо сифатида иштирок эта бошлади. Демак, масалани хронологик
нуқтаи назардан илмий таҳлил этиш ҳам тадқиқотнинг долзарблигини
асослайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида”
(1995), “Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
(2012) Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7
февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони ҳамда 2017 йил
30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузурида
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик кенгаши фаолиятини
ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3105-сон Қарори,
шунингдек, соҳага оид
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга
оширишда ушбу тадқиқот муайян даражада аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: