"ташкиллаштирилган болалар жамоаларида уаш ишининг гигиеник жихатлари"



Download 51,98 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi51,98 Kb.
#922819
Bog'liq
1-Дарс 094025

Ташкиллаштирилган (уюшган) болалар жамоаларида умумий амалиёт шифокори (УАШ) ишининг гигиеник жихатлари


Санитар-гигиеник ишлар мактаб врачининг бажарадиган муҳим иши ҳисобланиб, болалар ва ўсмирларга энг мувофиқ тарбия ва ўқитиш шароитларини яратишга имкон беради.
Бу эса ўз ўрнида болаларнинг энг яхши жисмоний ривожланишига ва касалликларни олдини олишга шароит яратади. Шунинг учун врач болалар муассасаларида ва хусусан мактабларда ўтказиладиган профилактик ишларнинг табиати ва хажмини кўз олдига тўлиқ келтира олиши керак.

Мактаб врачи ишининг асосий бўлимлари қуйидагилардан иборат:

  • 1. Даволаш-профилактика ишлари: болаларнинг жисмоний ривожланишини назорат қилиш, уларни йиллик тиббий кўриклардан ўтказиш ва олинган натижаларни болаларнинг шахсий карталарига ўтказиш, биринчи врачлик ёрдамини кўрсатиш, болалар ўртасида дегельминтизация ишларини ўтказиш, оғиз бўшлиғи ва тишларни кўрикдан ўтказиш ва уни санация қилиш, 2-5 соѓломлик гуруҳларига кирувчи болалар ўртасида соғломлаштириш ишларини амалга ошириш.
  • 2. Эпидемияларга қарши ишлар: болаларнинг мактабдаги давомати (ўқишга келмаганлик сабабларини ўрганиш), режали ва шошилинч эмлаш ишлари, дезинфекция, дезинсекция ва дератизацияларнинг ўтказилишини назорат қилиш.

3. Санитар-гигиеник ишлар:
-мактабларни тўғри режалаштирилиши, қурилиши, жиҳозланишини назорат қилиш (ДСЭНМ билан ҳамкорликда);
-мактабнинг таркибий бўлимларининг оқилона жойлашишини назорат қилиш;
-синфлар ва бошқа хоналарнинг жиҳозланиши (сан.тех жиҳозлар, мебеллар, шамоллатиш ускуналари ва б.қ.) ни назорати;
-синфларнинг тўғри тўлдирилишини назорат қилиш (ўқувчилар сони бўйича);
-жисмоний тарбия дарсларининг тўғри ташкил қилиниши ва ўтказилишини назорат қилиш;
-ўқувчиларни партада тўғри ўтказилиши ва уларнинг тўғри ўтиришини назорат қилиш;
-гигиеник шароитларни назорати - ёритилганлиги, микроиқлими, хоналар ҳавосининг тозалиги, санитар-техник жиҳозларнинг созлиги, хоналар, синфлар ва мактаб худудининг санитар ҳолати;
-мактабдаги дарс жадвалига бўлган гигиеник талабларнинг бажарилишини назорати;
-мактабда ўқувчиларни овқатланишини ва овқатланиш сифатини ташкил этилганлигини назорати;
4. Санитар оқартув ишлари.
5. Мактиабни битирувчи ўқувчилар ўртасида касбий маслаҳатлар яъни уларнинг саломатлиги бўйича қандай касбларда ишлаш мумкинлиги тўѓрисидаги маслахатлар.

МАКТАБДА САНИТАР-ОҚАРТУВ ИШЛАРИ

Мактабда санитар-оқартув ишлари асосан учта йўналиш бўйича олиб борилиши керак:

  • 1. Ўқувчиларни гигиеник тарбиялаш;
  • 2. Педагоглар учун санитар-оқартув ишлари;
  • 3. Ота-оналар ўртасида санитар-оқартув ишлари.
  • Бунда ўқувчиларни гигиеник тарбиялаш асосий йўналиш ҳисобланади, чунки айнан мактаб шароитида ўқувчиларда соғлом турмуш тарзи элементларига доир кўникмалар ва касалликларни олдини олишга доир билимлар шакллана бошлайди.

    Мактабда гигиеник тарбиялашнинг асосий шакллари қуйидагилар ҳисобланади: гигиена дарслари, суҳбатлар, видео ва кинофильмларни намойиш этиш, "саломатлик рейдлари", кўргазмали машғулотлар, чоп этилган материаллардан фойдаланиш, санбюллетенлар каби.

Ўкувчиларнинг гигиеник тарбиялашдаги асосий принциплар қуйидагилар ҳисобланади:

  • - ўқувчилар учун маълумотларнинг етказилиши;
  • - санитар оқартув мавзусини танлашда ўқувчиларнинг ёшини ҳисобга олиш;
  • - маълумотларнинг кўргазмали бўлиши;
  • - малумотларнинг етарлича бўлиши (ҳар бир принципни тушунтириш, мисоллар келтириш).
  • Гигиеник тарбиялашда фойдаланиладиган энг асосий усуллардан бири сан бюллетенлар орқали тарбиялаш ҳисобланади. Бу йўналиш турли ҳилдаги мавзулар бўйича бўлган маълумотларни болалар онгига етказиш имкониятини беради ва юқорида кўрсатилган гигиеник тарбиянинг хамма принципларини ўзида мужассамлаштириши мумкин; санбюлленлар шундай маълумот бериш турига кирадики, улар орқали узоқ муддат давомида болаларда шу билимларни шаклланишига ва мавзуни вақти-вақти билан ўзгартириб туриш имкониятига эгадир.

Мактаб врачи ишининг гигиенага доир томонлари
Даволаш-профилактика ишлари
Санитария гигиеник ишлари
Санитария оқартув ишлари
Дегельментизация ва эмлаш ишлари
Болалар ва усмирларининг жисмоний ривожланиши назорати
Ўқувчиларни гигиеник тарбиялашш
Эпидемияга қарши ишлар
Мактабни қурилиши
Дарс жадвал
жиҳозланиши
педагогларни гигиеник тарбиялашш
Ота-оналарни гигиеник тарбиялашш

Назорат саволлари

1. Мактаб врачи ишининг асосий бўлимлари

2. Мактаб врачининг даволаш-профилактика ишлари

3. Мактаб врачининг санитар-гигиенага оид ишларининг мазмуни;

4. Мактаб врачининг эпидемияларга қарши ишлари мазмуни

5. Мактаб врачининг касбий маслахатлари тушунчаси

6.Ўкувчиларни санитар оқартув йўналиши бўйича ўқитишнинг ахамияти

7. Болалар ва ўсмирлар учун санитар оқартув ишларининг ахамияти

8. Мактаб укувчиларини уртасида утказиладиган санитар-оқартув ишларининг принциплари.


Download 51,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish