Ташқи тусиқ конструкцияларини


Қуёш радиациясининг таъсири



Download 67,4 Kb.
bet3/3
Sana31.05.2022
Hajmi67,4 Kb.
#622414
1   2   3
Bog'liq
Tashqi tusiq konstruksiyalarini issiqbardosh (1)

Қуёш радиациясининг таъсири
Узбекистон, Марказий Осиё, ҳамда ер шарининг экваторга яқин жойларида қурилган ва лойиҳа қилинаётган биноларни қуёш радиациясидан ҳимоя қилишнинг муҳандислик чора-тадбирлари курилмаса хоналардаги ҳавонинг ҳарорати шунчалик юқори буладики, натижада инсонларнинг соғлигига салбий таъсир этиши мумкин.
Профессорлар Б.Ф. Васильев , Е.А. Солдатов, С.М. Бобоев ва доцент F.Ш.Шукуровлар ёз мавсумида, Тошкент ва Самар­қанд шаҳарларида қурилиб ишлатилаётган турар жой биноларининг иссиқлик физик хоссаларини тадқиқ қилишганда, шу нарса маълум булдики, ташқи тусиқ конструкцияларнинг ташқи сиртидаги ҳарорат 400С дан 600С га кутарилган булса, хоналар ичидаги ҳарорат эса 400С дан ҳам ошиб кетди. Бу биноларнинг ташқи тусиқ конструкцияларининг иссиқбардошлиги кам булиб, шу сабабли бинога қуёш радиациясидан тушаётган иссиқлик миқдорининг катта қисмини утказиб юборади.
Маҳаллий қурилиш материалларидан (пахса, хом ва пиширилган ғишт) қурилган кам қаватли биноларнинг ташқи тусиқ конструкцияларининг иссиқликка устиворлиги юқори булиб, хона ичидаги ҳаво ҳарорати ҳам нормага яқин экан.
Шу сабабли июл ойининг уртача ҳарорати +210С дан юқори булган жойларда қуриладиган бинолар ташқи тусиқ конструкцияларининг нафақат қиш фасли учун, балки ёз мавсумида ҳам иссиқлик физик хусусиятлари ва қуёш радиациясининг таъсири урганилади.
Агар ташқи ҳаво ҳароратининг тебраниш амплитудаси ташқи тусиқ конструкциялари ҳароратининг тебраниш амплитудасига қанчалик кам таъсир этса, бу консрукция шунчалик иссиқликка чидамли ҳисобланади.
Биноларни лойиҳалашда улар ташқи тусиқ конструкцияларининг иссиқликка чидамлилиги иссиқлик физик ҳисоблар ёрдамида аниқланиши билан биргаликда, конструкция учун иқтисодий самарали материал танланади.
Конструкциянинг иссиқликка чидамлилиги ҳисоби қуйидаги тартибда бажарилади:
Биринчи навбатда ташқи тусиқ конструкция ички сирти ҳаро­ратининг зарурий тебраниш амплитудаси ҚМҚ. 2.01.04-97 га асосан қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
, (2.45)
бу ерда tиюл – июл учун ташқи ҳавонинг уртача ойлик ҳарорати, 0С;
Конструкция ички сирти ҳароратининг талаб этилган тебраниш амплитудаси, шу конструкция ички сирти ҳароратининг ҳисоб­ланган тебраниш амплитудасидан катта ёки тенг булиши керак. Бу қуйидагича ёзилади:
(2.46)
Ташқи тусиқ конструкция ички юзаси ҳароратини тебраниш амплитудаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
, (2.47)
бу ерда –ташқи ҳаво ҳарорати тебранишининг ҳисобий амлитудаси. Бу қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
(2.48)
бу ерда Аt – июл ойида ташқи ҳаво ҳарорати кунлик тебранишини максимал амплитудаси;
ρ - ташқи тусиқ конструкцияси ташқи юзасидаги материални қуёш радиациясини ютиш коэффициенти;
Iмax, Iур – йиғма қуёш радиацияси, (туғри ва тарқоқ) мос равишда максимал ва уртача қийматлари, Вт/м2;
αт – ёз шароитида тусиқ конструкцияси ташқи юзасининг иссиқлик бериш коэффициенти, Вт/м20С.
(2.49)
бу ерда, V –такрорланиши 16% ва ундан юқорини ташкил этган румблар буйича шамол уртача тезлигининг минимал қиймати, м/с. ҚМҚ. 2.01.01-94 га асосан қабул қилинади.
Амалий ҳисоблар учун, ташқи ҳаво ҳароратининг тебранишлари амплитудасининг ташқи тусиқ конструкцияларида суниш катталиги, А.М. Шкловер томонидан таклиф этилган, қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.
(2.50)
бу ерда  – ташқи тусиқ конструкцияда, ташқи ҳаво ҳарорати тебранишларининг ҳисобий амплитудасини суниш катталиги;
D – ташқи тусиқ конструкция ҳамма қатламларининг иссиқлик инерцияси йиғиндиси;
S – ҳар бир қатлам материалларининг иссиқлик узлаштириш коэффициенти;
у – ташқи тусиқ конструкция ҳар бир қатламининг ташқи сиртининг иссиқлик узлаштириш коэффициенти; Вт/м20С;
е = 2, 718 – натурал логарифм асоси.
Агар ташқи тусиқ конструкцияни алоҳида олинган қатлами­нинг иссиқлик инерцияси D>1 булса, У=S деб қабул қилинади. Агар конструкция биринчи қатламининг иссиқлик инерцияси D<1 булса, у1 қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
у1= , (2.51)
Агар конструкция n - чи қатламининг иссиқлик инерцияси D<1 булса, уn қуйидаги формуладан топилади:
Уn= , (2.52)
Қуёш радиацияси таъсири натижасида тусиқ конструкциянинг ички сиртидан ички ҳавога утадиган энг катта иссиқлик миқдори қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
Qmax= , (2.53)
бу ерда А =А – ташқи ҳаво ҳароратининг тебраниш амплитудалари йиғиндиси. Бу қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
, (2.54)
бу ерда Ай - ташқи ҳавонинг тебраниш амплитудаси йиғиндиси, бу қуйидаги формуладан аниқланади.
Ай= , (2.55)
бу ерда, Аt – ташқи ҳаво ҳароратининг тебраниш амплитудаси;  – ташқи ҳаво ҳароратидан қуёш радиациясининг энг катта қиймати фарқини курсатувчи коэффициент.
Аэкв= , (2.56)
(2.54) формуладаги  – коэффициент чордоқли том ёпмалари учун 0,8, табиий ҳаво алмашиниб турувчи том ёпмаларида - 0,95 қабул қилинади.
уёп – чордоқли том ёпмаси ташқи сиртининг иссиқлик узлаш­тириш коэффициенти ёки том ёпмасидаги шамоллатгич каналлари пастки сиртининг иссиқлик узлаштириш коэффициенти.
Ташқи ҳаво ҳароратининг тебраниш амплитудасидан, тусиқ конструкция ички сирти ҳароратининг тебраниш амплитудасининг кечикиш (соат) вақти қуйидаги формула ёрдамида аниқ­ланади:
(2.57)
бу формуладаги arctg градусда олинади (радианда эмас).
Б.Ф.Васильевнинг Тошкентда ва муаллифларнинг Бишкек, Кишинев ҳамда Самарқанд шаҳридаги ёз мавсумида турар-жой биноларида утказган амалий иссиқлик физик тадқиқотлари, юқорида келтирилган назария асосида ҳисобланган девор ва том ёпмаларидаги ҳарорат тебраниш амплитудасининг суниш қийматига мос келади. Бу эса назариянинг амалиётда кенг қулланилишига асос булишини курсатди.
Бино ва иншоотларни қуёш радиациясидан ҳимоя қилишнинг самарали тадбирлари қуйидагилардан иборат:

  1. Ташқи тусиқ конструкциялар иссиқликка чидамли булиши керак, бунинг учун  нинг қийматини ошириш лозим;

  2. Ташқи тусиқ конструкциялари ташқи сиртининг қуёш радиациясини ютиш коэффициенти паст булиши лозим;

  3. Горизонтал ва вертикал экранлар, дераза, эшик устидаги қош, жалюз, пилястр, балкон, лоджия, карниз ҳамда ихота дарахтлар ёрдамида бинонинг ташқи тусиқларига тушадиган қуёш нурларидан ҳимоя қилиш чораларини куриш лозим;

  4. Чордоқда ва яхлит том ёпмаларда ҳаво утиб туриши учун махсус табиий шамоллатгичлар қуриш ва бошқа чоралар куриш керак.

  5. Иссиқлик физик хусусиятлари жиҳатидан самарали булган қурилиш материалларини ташқи тусиқ сифатида қабул қилиш лозим.

Download 67,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish