4-боб. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш 25. Осма восита сим арқонли мослама ва бевосита реклама майдонидан иборат. Сим арқонлар устунларга ёки осма восита учун махсус ўрнатилган маҳкамлашнинг техник имкониятига эга бино ва иншоотларга маҳкамланади. Осма воситалар шаҳар ёритиш тармоғи устунларига уланмайди.
Осма воситалар ёритиладиган ҳамда юмшоқ асосли материалдан тайёрланган ёритилмайдиган турларга бўлинади.
Ёритиладиган осма воситалар конструкцияси электр тармоқларида авариявий узилиш қурилмасига эга бўлиши лозим.
26. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш фақат ваколатли органнинг рухсати олингандан сўнг амалга оширилади.
27. Йўл устига осма транспарантлар ўрнатишга рухсат этилмайди.
28. Шаҳар электр транспорти ҳаракати ташкил этилган кўчаларга осма транспарантларни жойлаштириш электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигининг барча меъёрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Улар электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлиги тўғрисидаги тартибда қайд этилган баландликда ўрнатилиши зарур.
29. Осма ахборот юзасининг майдони йўлнинг ҳаракат қисмида жойлашганда иккала томонининг юзаси билан, чорраҳаларнинг бурчагида жойлашганда эса бир томонининг юзаси билан белгиланади.
5-боб. Кўрсаткичларни жойлаштириш 30. Кўрсаткичлар кўринишидаги реклама воситалари — фақат юридик ёки жисмоний шахс ҳақида ахборот бериши, яъни, ушбу корхонанинг эмблемаси ёки фирма белгисини, номини ва мазкур ташкилот жойлашган манзилини акс эттириши мумкин. Корхона, маҳсулот ёки хизматлар тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг мавжудлиги ташқи реклама ҳисобланади.
31. Реклама кўрсаткичларини ўрнатиш мажбурий тартибда кўрсаткичнинг техникавий паспорти расмийлаштирилиб, Давлат хизматлари марказларида реклама жойи паспорти олингандан сўнг амалга оширилади.
32. Кўрсаткичлар юридик ва жисмоний шахслар жойлашган жойни акс эттириш учун уларнинг жойлашган жойидан 500 метргача масофага ўрнатилиши мумкин.
33. Ахборот кўрсаткичларининг ўлчами 3 кв. метр ва узунлиги 2 метрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
34. 3 кв. метргача ҳажмдаги турли хилдаги ахборот кўрсаткичлари ва реклама ускуналари ёритиш устунларига йўлнинг қатнов қисмидан ичкарига қаратилган ҳолда, 2,5 метрдан 5 метргача бўлган баландликда ўрнатилиши мумкин (бундай ҳолларда устунларни эгасидан аввалдан ёзма розилиги олиниши шарт).
35. 2 кв. метргача бўлган ҳажмдаги турли хилдаги ахборот кўрсаткичлари ва реклама ускуналарини, ёритиш устунларига кўндаланг ҳолатда ёки йўлнинг қатнов қисмидан ташқари тарафга 2,5 метрдан 5 метргача бўлган баландликда ўрнатилиши мумкин.
36. Кўрсаткичнинг йўл қатнов қисмига яқин қирраси йўлнинг қатнов қисмига чиқмаслиги керак.