19-боб. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
92. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинадиган ҳуқуқларга эга, шунингдек:
реклама тўғрисида шартнома тузиш хақида оммавий оферта бериш;
реклама материалларини тақдим этиш ҳажми ва шаклларини мустақил равишда аниқлаш;
қонунчиликда белгиланган тартибда реклама жойлаштиришга рухсат рад этилиши устидан шикоят килиш;
тижорат рекламасини жойлаштиришга буюртма бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда ижтимоий реклама жойлаштириш.
93. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси:
ташқи реклама жойлаштириш учун барча ҳаракатларни «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда бажариши;
реклама воситаларини фақат реклама жойи паспорти асосида жойлаштириши;
ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари белгиланган тартибида бекор қилинган тақдирда, шу жумладан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўз ҳисобидан демонтаж қилиши;
кейинчалик рекламани жойлаштиришдан воз кечилган тақдирда ваколатли органни бу тўғрида хабардор қилиши ва рекламани жойлаштиришнинг тўланган муддати тугагунга қадар реклама воситасини олиб ташлаши;
реклама конструкцияси ёки реклама қопламаларининг ташқи кўриниши ёмонлашган тақдирда, хабар қилингандан сўнг 3 суткадан кечиктирмаган ҳолда тиклаш ишларини ўтказиши;
реклама воситаларидаги реклама қопламаларининг кўринишини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслиги;
тасдиқланган эскиз, жойлаштириш схемаси ва реклама жойининг паспортига мувофиқ қатъий равишда ажратилган реклама жойидан фойдаланиш ва реклама воситасини ўрнатиши лозим.
20-боб. Якунловчи қоидалар
94. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) мазкур Низом талабларига мос келмаган ҳолда жойлаштирилган бўлса ёки ташқи реклама объектини (конструкциясини) мазкур Низом талабларига мослаштиришнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун аввал тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар Қорақалпоғстон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимларининг тегишли қарорларига асосан бекор қилинади.
Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси қарордан рози бўлмаган тақдирда, судга шикоят қилиниши мумкин.
Ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқини (паспортини) асоссиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.
95. Аукцион орқали олинган ёки белгиланган тартиба узайтирилган ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқи бекор қилинганда, ташқи реклама объектини (конструкциясини) демонтаж қилишга ташқи реклама объекти (конструкцияси) қиймати, ташқи реклама объектининг эксплуатация харажатлари, шунингдек, ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқининг ишлатилган муддати, ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқини олиш харажатлари тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади.
96. Ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама объекти (конструкцияси), шу жумладан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда жойлаштирилган ташқи реклама паспорти, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар бекор қилинган тақдирда ташқи реклама объекти (конструкцияси) қиймати қайтарилмайди.
97. Ташқи реклама ҳисобини юритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
98. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади.
99. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига
2-ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |