Макромуҳитнинг асосий омиллари:
Демографик шароитлар (аҳоли сони, унинг ўзгариш шиддати, мамлакат ҳудудлари бўйича тақсимланиши, жинс-ёш тузилмаси, ўлим ва туғилиш кўрсаткичлари).
Ижтимоий-иқтисодий шароитлар (иқтисодий ривожланиш шиддатлари, даромадлар ўлчами ва динамикаси).
Ижтимоий-маданий шароитлар (анъаналар, дин, урф-одатлар, тил, мамлакат таълим ва маданиятининг ривожланиши)
Илмий-тадқиқот кашфиётлари ва янгиликлари, янги, Нада мукаммал маҳсулотларни яратиш имконияти)
Табиат-иқлим шароитлари (иқлим, корхонанинг жойлашув ўрни. Сўнгги вақтларда уларни тижорат омилларига киритишни бошлашди)
Сиёсий-ҳуқуқий шароитлар (расм 22).
Янала кенгроқ маркетинг тушунчаси учун солиқ қонунчилиги, ТИИ ни тартибга солиш услублари, маркетингнинг алоҳида масалаларини регламентация қиладиган меъёрий ҳужжатлар (истеъмолчилар ҳуқуқлари, реклама ҳақида қонун, маҳсулот белгилари ҳақида қонун).
Расм 22. Ташкилотнинг макро ва микро муҳити
Маркетинг тизими мунтазам ўзгариб турадиган омиллар билан тавсифланадиган маълум муҳитда фаолият юргизади. (жадвал 5).
Жадвал 5. Маркетинг ташқи муҳитининг омиллари тавсифи
Омиллар
|
Асосий тавсифлар
|
Табиий
|
Ривожланганлик даражаси, табиий заҳираларни қўллаш потенциали. Ёнилғи-қувват заҳиралари ва хом-ашёлар. Экологик кўрсаткичлар, уларнинг меъёрлари ва уларга риоя қилиш тартиби. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва ёнилғи, энергия ва хом ашёни жадал қўллаш (ишлаб чиқариш)ни тартибга солишнинг давлат назорати тизимининг ривожланганлиги
|
Демографик
|
Аҳолининг тузилмаси, сони, зичлиги ва қайта ишланадиган тавсифлари. Туғилиш, вафот этиш, оилаларнинг барқарорлиги, дин, этник бир маромда бўлишлик
|
Иқтисодий
|
Ишчилар, хизматчилар ва нафақахўрларнинг товариявий ҳолати, уларнинг харид қилиш қобилияти. Товария-кредит тизимининг кўрсаткичлари. Иқтисодий конъюнктура ва инфляция. Солиқ солиш тизимининг ривожланганлиги, унинг аҳоли истеъмолталабларига муносиблиги. Нархлар ва аҳоли истеъмол тенденциялари, талабнинг эгилувчанлиги
|
Сиёсий-ҳуқуқий
|
Аҳолининг ҳуқуқий ҳимояси ва тадбиркорликни қувватловчи қонунчилик ривожланганлиги. Ташқи сиёсий иттифоқлар ва бозор муносабатлари шаклланиши ва ривожланишининг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини таъминловчи дастурлар мавжудлиги. Давлатнинг давлатга оид ва ҳукумат қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишдаги ўрни
|
Илмий-техник
|
Илмий-техник ўсишнинг иқтисодиётнинг асосий соҳаларидаги ҳолати ва ривожланиши. Маркетинг тизими субъектларини хусусийлаштириш ва инновацион жараёнларининг ривожланганлиги. Янги технологияларни жорий қилиш даражаси ва уларнинг жамоат ишлаб чиқариш даражаси
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |