3. Қўллаш. Талаба ўрганган билимларини қўллашни билиши керак. Ўқитиш натижалари тушунишга нисбатан материални чуқурроқ билишни талаб қилади.
4. Таҳлил (анализ) – бутун нарсани бўлакларга, элементларга бўлиш, бўлаклар градациясини (бўлаклар орасидаги изчиллик) , боғланишларини, ўрнатиш. Ўқитиш натижалари бунда юқори даражада интелектуал ҳарактерга эга бўлади, чунки материалнинг ички мазмунини ва тўзилишини аниқлаш талаб қилади.
5. Синтез - янги структурага (тўзилиш) эришиш мақсадида элементлар (бўлаклардан) бутун нарсани тўзиш. Бунда ўқитиш натижалари ижодий фаолиятни талаб қилади.
6. Баҳолаш. Танланган мақсадлар асосида материаллар ва услубларни баҳолаш. Бу категория юқорида қайд этилган барча категориялар бўйича ўқитиш натижаларига эришишни ва шунингдек баҳоловчи ҳукм чиқаришни назарда тўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |