"tasdiqlayman" Ma’naviyat va ma’rifat ishlari bo’yicha Direktor o’rinbosari
O’qituvchi: Xakimbayeva Manzura 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни Мавзу: Ўзбекистон - умумий уйимиз. «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар». Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасидан. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган 28-сессиясида “Бағрикенглик тамойиллари тўғрисида”ги Декларация қабул қилинган эди. Шундан буён мазкур сана Халқаро бағрикенглик куни сифатида нишонлаб келинади. Бундан кўзланган асосий мақсад дунё халқларини бағрикенгликка, тинчликни асраб-авайлашга ва ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришишга чорлашдир. Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин, мустақилликни мустаҳкамлаш, жамиятда барқарорликни таъминлашда юрт тинчлиги, миллатлар ва элатлар орасидаги ҳамжиҳатлик, ижтимоий ҳамкорлик масалалари энг муҳим бош вазифалардан бири бўлиб келмоқда. Ҳар қандай кўп миллатли мамлакатнинг мувафаққиятли ривожланиши ижтимоий барқарорлик, иқтисодий-сиёсий асослар ҳамда ахлоқий мезонлар билан бир қаторда кўп жиҳатдан мамлакатдаги турли миллат ва турли динларга мансуб халқлар ўртасида тотувлик ҳамда мустаҳкам тинчликка боғлиқ. Кўп миллатли давлатдаги этнослараро ҳамда миллатлараро муносабатлар шу мамлакатдаги миллатлараро тотувликнинг мустаҳкамланишига таъсир кўрсатади. Шу муносабат билан Ўзбекистон демократик фуқаролик давлати бўлиб шаклланаётган бугунги кунда мамлакатда ижтимоий тотувликни таъминлаш борасида миллатлараро муносабатларнинг долзарблиги янада ошиб бормоқда. Миллатлараро тотувлик ва Диний бағрикенглик тарихан ўзбекларга хос хусусиятдир. Бу ҳудудда минг-минг йиллар давомида бир неча халқлар ва элатлар ёнма-ён яшаганлиги, бир дарёдан сув ичганликлари ва турли-туман динларга эътиқод қилганликлари, улар бир-бирлари билан қуда-анда бўлганликлари, бир-бирларининг маданиятларини бойитганликлари, қадимда бу ҳудуд орқали кўҳна карвон йўллари ўтганлиги туфайли Шарқнинг барча машҳур цивилизациялари туташиб, маданий бой меросни ва миллий хилмахилликни ташкил этганлигига тарих гувоҳдир. Натижада, бу ҳудудда турли миллат ва элатга мансуб халқларнинг узоқ тарихий ривожланиши жараёнида, улар ўртасида миллатлараро мулоқот маданияти шаклланади. Бу жараёнда, уларда маънавий қадриятлар, одоб-ахлоқ, муомала маданияти каби мезонлар уйғунлашди. Улар ўртасидаги фарқ, асосан тилда бўлади. Масалан, бунга мисол қилиб, ўзбек, тожик, қозоқ, қирқиз ва туркман халқларини кўрсатиш мумкин. Аксинча, бир-биридан жўғрофий узоқликда яшаган миллатлар вакиллари орасидаги мулоқотда бир-бирини англаш мураккаб кечади. Улар нафақат бирбирларининг тилларига тушунмайдилар, балки, имо-ишораларининг ҳам миллийлиги туфайли бир-бирларининг хатти-ҳаракатларини нотўғри тушунадилар. Бу ҳол эса, улар ўртасида келишмовчиликларга олиб келиши мумкин. Масалан: Лотин Америкаси халқлари Европа халқлари вакиллари мулоқот пайтида суҳбатдошининг кўзларига тик қараб турадилар, осиёликларда эса суҳбатдошнинг кўзига тик қараб туриш беодобликни англатади. Демак, жамиятда миллатлараро мулоқот маданиятининг шаклланганлиги ҳам миллатлараро тотувликни таъминлаш жараёнига ижобий таъсир кўрсатувчи омиллардан биридир. Неча минг йиллик тарихимиз шундан далолат берадики, она Ўзбекистонимиз ҳудудида тарихан вужудга келган миллатлараро мулоқот маданияти халқимиз тафаккурида олижаноблик, инсонпарварлик, миллатлараро тотувликка интилиш каби юксак фазилатларни тарбиялаган ва бу омил миллий сиёсатни амалга оширишда асосий факторлардан бири ҳисобланади. Марказий Осиё – қадимий Турон халқлари мустамлака даврида турли миллатларга ажратиб ташланди. Қоғоздагина суверен, аслида эса, Марказга қарам совет республикалари барпо этилди. Бу сохта сиёсат туфайли анъаналари, турмуш тарзлари, руҳий-маданий қадриятлари бир бўлган халқлар ўзбегу қозоққа, тожигу қирқиз, туркманга бўлиб юборилди. Албатта, мазкур халқлар ўтган 70 йилдан кўпроқ вақт мобайнида миллат сифатида шаклланди. Уларнинг ўз тили, маданияти бор. Энди уларни бутунлай бирлаштириб юбориш миллий қадриятларни топташ билан баробар эди. Бироқ, масаланинг бошқа томони ҳам бор эди, яъни ягона Туркистон заминида тарқалгач, вужудга келган мустақил давлатлар ўз тарихий келиб чиқишлари, халқларининг бой ўтмиши, маънавий ва руҳий эҳтиёжлари нуқтаи-назаридан ўзаро яқинлашишига ҳаётий зарурат сезишлари табиий ҳолдир. Марказий Осиё халқлари руҳияти асрлар мобайнида бир-бирига туташиб, маънавий, диний ва ахлоқий муносабатлари уйғунлашиб кетган, яшаш тарзлари ва урф-одатлари муштарак бўлиб, ягона, улкан ва жонли вужудга айланган эди. Шунинг натижасида қондошу жондошлик, бир бутунлик анъаналари таркиб топган. Кишилик тарихида бундай маънавий, руҳий ва фикрий яқинлик бу диёрда ҳамиша ҳамма нарсадан устун келган. Мустақиллик шароитида миллат, миллатлараро муносабатлар, миллий маданият, яқин қардош халқларнинг маданий мероси, этник муаммолари, жўғрофий ва иқтисодий бирлиги ҳақидаги тасаввурлар ўзгарди. Янги тарихий шароитларда вужудга келаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар Марказий Осиё мамлакатлари халқларининг келиб чиқиши, уларнинг тарихи, ўзига хос турмуш тарзлари ва яқин қўшничилик муносабатларига ҳар қачонгидан бошқачароқ қарашни ҳаёт тақозо этмоқда. Зеро, этник жиҳатдан бир-бирига яқин бўлган, тарихан бир муҳитда яшаб, ўтмиш маданияти бир заминда вужудга келган, бироқ, айни вақтда мустақил бўлиб яшаётган мамлакатлар ўз тарихий илдизларини қидириб топишини, ўзаро ҳамкорлик муносабатларини қайтадан тиклашини ҳаётнинг ўзи зарурат деб ҳисоблади. Республика байналминал маркази 1991 йилда 10 та миллий маданий марказлар билан иш бошлаган бўлса, ҳозирда 27 та миллатнинг 138 та миллиймаданий марказлари фаолият кўрсатмоқда. Миллий-маданий марказлар ўз олдиларига тили, маданияти, урф-одатлари, анъналарини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, миллатлараро тотувликни таъминлашни мақсад қилиб қўйганлар. Украинларнинг «Джерелло», дунганларнинг «Чинмиё», қирғизларнинг «Сайриқомус» фольклор ансамбли, 40га яқин бадиий жамоаларнинг санъат намуналаридан, қозоқларнинг «Кўктем», арманларнинг «Хораватс-шоу», русларнинг «Грядушие», немисларнинг «Югенштерн», месхети-туркларнинг «Мико» театр студиялари, полякларнинг «Пляст», белорусларнинг «Катюша», яҳудийларнинг «Шалом» каби 30дан ортиқ бадиий жамоалари фаолият кўрсатмоқда. Олий таълим тизимида қардош тилларда фаолият кўрсатаётган факултет бўлимларининг 30 фоизи мустақиллик шароитида ташкил этилди. Булар рус, тожик, қозоқ, туркман тилларида бўлса, мактабларда яҳудийларга мансуб Иврит тили Тошкент, Бухоро, Самарқанд вилоятларида ўқитилмоқда. 1930-40 йилларда республикамизга 60 дан ортиқ миллат вакилларидан корейслар, немислар, қрим-татарлар ва бошқа миллатлар мажбурий тарзда кўчирилди. Жумладан, 9000 хитой, 61000 поляк, 42000 грек, болгар, арман, 92000 месхети-турклар, 182000қрим-татарлар оммавий депортация қилиндилар. Бугунги кунга келиб мамлакатимизда яшаётган 140га яқин миллат ва элат вакиллари 28,1 миллионлик Ўзбекистон фуқаросининг 20 фоизини ташкил қилади. “TASDIQLAYMAN” Ma’naviyat va ma’rifat ishlari bo’yicha Direktor o’rinbosari Xamrayeva I. A ___________ (Imzo) “15” noyabr 2019 y Download 417 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |