"tasdiqlayman" Ma’naviyat va ma’rifat ishlari bo’yicha Direktor o’rinbosari



Download 417 Kb.
bet14/30
Sana23.02.2022
Hajmi417 Kb.
#158856
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
3-bosqich.
Yakuniy
bosqich
(5 daq.)

1. Mavzuni umumlashtiradi.
2.O’quvchilar faoliyatini tahlil qiladi va baholaydi.

3. Uyga vazifa beradi: “Huquqiy madaniyat. Milliy va umuminsoniy qadriyatlar” mavzusiga tayyorlanib kelishlarini aytadi



Baholari bilan tanishadilar

Vazifani yozib oladilar.





O’qituvchi: ______________________________________________


МАВЗУ: ТЕЖАМКОРЛИК – ФАРОВОНЛИК ГАРОВИ
Халқимиз азалдан оила ва жамият фаровонлигини тежамкорликда деб билган ва ҳар қандай неъматнинг қадрига етишни ҳаётнинг бош тамойили деб ҳисоблаган.
Бугунги ривожланган аср кишилари ҳаётини зангори олов саналган табиий газ, электр энергияси ва тоза ичимлик сувисиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта. Ер юзида инсоният сонининг ортиши, ривожланган технологиялар замонида ушбу манбаларга нисбатан эҳтиёжнинг ишлаб чиқариш кўламидан ортиб кетганлиги сир эмас. Бу эса, ўз навбатида, ушбу неъматлардан тежаб фойдаланишни тақозо этмоқда.
Электр энергияси - чароғон ҳаёт демак
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили бўлган энергетика тизимини модернизация қилиш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш, муқобил манбалардан кенгроқ фойдаланиш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаяпти. Бунинг учун зарур ташкилийҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Хусусан, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда бошқа бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Натижада электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш суръатини ошириш, бу жараёнда ишлатиладиган табиий ресурслар сарфини камайтиришга эришиш баробарида, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш даражаси такомиллаштирилаётгани диққатга сазовордир.Тежамкорликка қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилаяпти. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида ҳаётга татбиқ қилинаётган “Саноат корхоналарида энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси, айниқса, тизимдаги янгиланишларнинг мантиқий давоми бўлди. Очиғини айтиш керак, саноат иқтисодиётимизнинг электр энергиядан тежаб-тергаб фойдаланиш талаб этилаётган энг муҳим жабҳаси ҳисобланади. Ҳисоб-китобларга қараганда, юртимизда ишлаб чиқариладиган ялпи электр энергиясининг қарийб 40 фоизи, табиий газнинг 20 фоизи, нефть маҳсулотларининг эса 6 фоизи мазкур соҳага йўналтирилади. Шу маънода, соҳада тежамкор технологияларнинг изчил қўлланилиши энергия сарфини кескин камайтириш имконини бериши, шубҳасиз. Аниқроғи, бу кўрсаткични ўрта ва кичик корхоналарда 19-24 фоиз, йирик корхоналарда 7-16 фоиз, тоғ-кон, кимё, машинасозлик, тўқимачилик ва ғишт ишлаб чиқариш тармоқларида эса 20 фоизгача пасайтириш мумкин экан. Жаҳон банки мутахассисларининг таҳлили натижалари ҳам буни тасдиқлаб турибди. Унга кўра, саноатда энергия сарфини 15 фоиз қисқартириш эвазига 2022 йилдан кейинги ўн йилликда 7,7 млрд. АҚШ доллари (ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 1,2 фоизигача) миқдорида маблағ иқтисод қилиб қолиниши мумкин. Юртимизда бу муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда.Чиндан ҳам, саноат корхоналарида инновацион ишланмалар, замонавий технологик ускуналарнинг қўлланилаётгани кутилган самараларни бермоқда. Узоққа бормайлик, 2002 — 2010 йиллар мобайнида иқтисодиёт тармоқларида солиштирма энергия истеъмоли қарийб 50 фоизгача пасайди.Кейинги йилларда энергияни тежаш режалари жорий этилаётгани алоҳида диққатга сазовордир. Бунда 1997 йилда қабул қилинган “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаяпти. Ушбу ҳужжатнинг 13-моддасида йилига 6 минг тонна шартли ёқилғи ёки минг тоннадан ортиқ мотор ёқилғисига тенг энергия ресурсларини сарфлайдиган корхона, муассаса ва ташкилотларда мажбурий энергетика текширувлари ўтказилиши белгилаб қўйилган. Буни амалга ошириш тартиби эса Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган.
Ҳозирги кунда республикамизда тегишли ташкилот томонидан энергетика текширувлари амалга ошириб келинаяпти. Текширувдан ўтмаган ёки талабга жавоб бермайдиган қурилмалардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, дарҳол зарурий чора-тадбирлар, ҳатто маъмурий жавобгарлик чоралари ҳам қўлланилмоқда. Бундан кўзланган мақсад битта: у ҳам бўлса, электр энергиясидан самарали фойдаланиб, иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ҳамда тежалган қимматбаҳо ресурсни бошқа мақсадларда фойдаланишга йўналтиришдир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит муҳофазаси ва тараққиёт халқаро комиссиясининг ҳисоботида “Келажакнинг ривожланиши, равнақи шундай энергиялардан фойдаланиш шакли, яъни атроф-муҳит ҳолатига зарар етказмайдиган, хавфсиз, кафолатланган, доимий ўсиб, тикланиб борувчи ва фойдаланиш имконияти мавжуд бўлган энергияларга боғлиқ бўлиб қолади”,- дея қайд этилгани сайёрамизда бу йўналишга алоҳида эътибор билан қаралаётганлигидан далолатдир.
Муқобил энергия манбаларидан бири, бу — қуёш энергияси ҳисобланиб, йилнинг асосий қисми очиқ ва иссиқ бўлиши назарда тутилса, Ўзбекистон ундан фойдаланиш бўйича катта имкониятларга эгалиги ойдинлашади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, қуёш иссиқлик қозонлари табиий газни ишлатишни 60 фоизгача камайтиради. Аниқроғи, кенг қўлланиладиган энергия манбаларига нисбатан 50 — 70 фоиз арзонга тушади. Бундан ташқари, нафақат қиш ойларида, балки йил давомида истеъмолчиларнинг иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини қондириш учун бундай ускуналардан фойдаланиш юқори самара бериши амалда исботланган.
Қайд этиш керакки, нафақат иқтисодиётимиз тараққиёти, балки аҳоли турмуш шароитининг яхшиланиши ҳам кўп жиҳатдан электр энергияси билан боғлиқ. Шунинг учун жамиятимиз ҳаётининг барча бўғинида унга нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириш, аҳоли ўртасида, айниқса, ёшларимиз тарбиясида электр энергиядан фойдаланишда янгича муносабатни шакллантириш бизнинг вазифамиздир.
Зангори олов – қут-барака машъаласи
Бугунги ҳаётимизни «зангори олов» — табиий газсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бир зумда чойимиз қайнайди, овқатимиз пишади. Бошқача айтганда, газ беминнат дастёримизга айланган. Аммо бу табиий бойликдан тежаб-тергаб фойдаланиш, унинг қадрига етиш ўрнига исроф қилаётган, ҳатто фойдаланишга фойдаланиб, ҳақини тўлашга келганда, пайсалга солаётганлар учраб турибди.
«Википедия» сайтининг ўтган йил ноябрь ойидаги маълумотига қараганда, Ўзбекистон Республикаси 101 давлат орасида табиий газ захирасининг кўплиги билан 23 ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондини сув ва газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш, уларни Ўзбекистон
Республикасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
1999 йил 1 июндаги қарори билан илк газ ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги «2002-2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан эса бу жараён жадаллаштирилди. Натижада аҳолининг истеъмол қилган газ ҳажмига қараб аниқ тўловлар ҳисобланиши йўлга қўйилди. Бундан кўзланган мақсад табиий газимизни тежаб-тергаб оқилона ишлатиш ва энг муҳими, аҳолига ортиқча сарф-харажат қилдирмаслик эвазига қулайлик яратишдир.
Ҳозирги пайтгача корхона ва хонадонларда ўрнатилган газ ҳисоблагичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилган ва қабул қилинган бирликларда ифодаланган шкалага эга бўлиши, газнинг турли миқдордаги оқимларини ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градациялар бўйича ишлаб чиқарилган бўлиши ҳамда техника хавфсизлиги, фойдаланиш, таъмирлашга яроқлилик, ўзаро алмаштирувчанлик бўйича техник регламентлар ёки стандартларга жавоб берадиган, индикатор қурилмалари осон кўринадиган бўлиши керак.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан олиб борилаётган бу каби ишлар захираси тикланмайдиган табиий газдан унумли ва оқилона фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракат бўлиб, истеъмолчилар ҳам ана шу ҳақиқатни теран англашлари зарур. Зотан, табиий газ мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтирадиган, хонадонларимизга илиқлик олиб кирадиган бебаҳо бойлигимиз ҳисобланади. Ундан омилкорлик билан фойдаланиш, беҳуда сарф қилмаслик кўникмасини шакллантириш эса истеъмолчи маданияти даражасини, юртга ва унинг келажагига бўлган муносабатимизни белгилайди.
Чунки хонадонларимизга кириб келаётган зангори олов шунчаки эмас, балки мислсиз машаққатлар, юқори даражадаги технологиялар ва улар учун давлатимиз ҳисобидан сарфланаётган улкан маблағлар эвазига етказиб берилмоқда. Зеро, табиий газни ишлаб чиқариш, сақлаш ва истеъмол учун етказиб бериш ҳам ўзига хос тарихий босқичларни ва тизимли жараённи ташкил қилади. Буни барчамиз яхши билишимиз зарур.
Тарих саҳифаларига назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон газ саноатининг ривожланиш тарихи 1950 йиллардан бошланади. Биринчи газ 1953 йилда Сеталантепа конидан қазиб олинган.
1962 йилда Бухоро – Урал ва Ўрта Осиё – Марказ трансконтинентал магистрал газ қувурлари ётқизилишини ўз ичига олган Газли конини қазиб, ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилган.
1973 йилда «Ўзбекгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил қилинган, сўнгра алоҳида газ транспорти компанияси сифатида «Ўзтрансгаз» Акциядорлик компанияси ривожлана бошлади.
1978 йилда Шимолий Сўх газни ер остида сақлаш станцияси, кейинги йил эса Газлидаги газ кони базасида ташкил топган Газли газни ер остида сақлаш иншоотидан тажриба сифатида фойдаланила бошланди.
1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 декабрдаги 585-сон қарорига мувофиқ, ташкил қилинаётган «Ўзбекнефтгаз» Миллий корпорацияси таркибида «Ўзбекгазсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасининг ихтисослаштирилган бўлинмалари базасида табиий газни транспортировка қилиш бўйича «Ўзтрансгаз» Давлат бирлашмаси ташкил қилинди.
1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 апрелдаги 169-сон қарорига мувофиқ, «Хўжаобод» нефт-газ конининг ишлаб чиқилган унумли имкониятлари негизида ташкил қилинган Хўжаобод газни ер остида сақлаш станциясидан тажриба сифатида фойдаланиш бошланди.
1999 йилда – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги “Ўзбекнефтгаз” Миллий нефть ва газ саноати корпорациясини “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компаниясига қайта ўзгартириш тўғрисида”ги ПФ–2154-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида”ги 523-сон қарорига мувофиқ, “Ўзтрансгаз” Давлат бирлашмаси негизида очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси ташкил қилинди.
2006 йилда – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компаниясининг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–438-сон Қарорига мувофиқ, газни тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ягона сиёсатни шакллантириш, ички истеъмолчиларга табиий газни транспортировка ва реализация қилиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек табиий газдан оқилона фойдаланиш ва газ учун тўловлар интизомини мустаҳкамлаш мақсадида «Ўзтрансгаз» Акциядорлик компаниясининг фаолияти қайта ташкил қилинди.
«Ўзтрансгаз» Акциядорлик компанияси фаолиятининг қайта ташкил қилиниши ҳудудий газ билан таъминлаш корхоналарини “Ўзкоммунхизмат” Ўзбекистон агентлиги таркибидан “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси таркибига ўтказиш орқали амалга оширилди ва ҳудудий газ билан таъминлаш корхоналари негизида барча тоифадаги истеъмолчиларни газ билан таъминлаш учун “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компаниясининг қўшма корхоналари шаклидаги 6 та ҳудудлараро корхоналар ташкил қилинди.
2009 йилда Фарғона водийси истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш учун «Қамчиқ» довони орқали «Оҳангарон» компрессор станциясига эга 165 км масофали ноёб объект – «Оҳангарон-Пунган» магистрал газ қувури қурилиши якунланди ва фойдаланишга топширилди. Газ қувури Қурама тоғ тизмаси ёнбағри орқали ўтади.
Юқоридагилардан кўринадики, хонадонимизда оддийгина ёниб турган зангори олов улкан масштабдаги дастур ва режалар, сарф-харажатлар эвазига олиб келинади. Шундай экан, ушбу табиий захирадан унумли ва ўринли, энг муҳими, хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда фойдаланишимиз зарур.
Сув - тириклик тимсоли
“Дарёнинг ёнида турсанг ҳам, томчини увол қилма”, - дейди доно халқимиз. Боиси, бизда азалдан тўрт унсурни сақлаш ва уларни софлигича авлодларга етказиш тарбия мезонининг асоси сифатида баҳоланган.
Ер куррасининг ярмидан кўпини ташкил этувчи сувнинг 97,5 фоизи шўр сув ҳисобланса, атиги 2,5 фоизини чучук сув ташкил этади. Бу эса сувнинг истеъмолга лойиқ қисмини асраш ҳозир дунё миқёсида долзарб аҳамият касб этишини англатади. Бугун мамлакатимизда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, ер ости минерал сувларини топиш, замонавий техника асбоблари ёрдамида ифлосланган сувларни тозалаш, янги сув иншоотларини қуриш, шу орқали аҳолига тоза ичимлик сувини етказиб бериш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз ҳудудида юзга яқин ер ости сув конлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 фоизга яқини чучук сув захиралари ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, юртимизда минераллашув 5 г/л гача бўлган ер ости сувлари захираси йилига 64 млн.м. куб деб баҳоланган. Улардан 30 фоизини чучук ичимлик сувлари ташкил этиб, улар нафақат бизда, балки бутун дунёда кафолатли ва хавфсиз сув таъминоти манбаи саналади.
Давлатимизда минерал сувлар ва уларни ишлатиш тартиби, талаб ва қўшимча имкониятлар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашда асосий манба саналмиш ер ости сувларининг ўрни, истиқболда янги ичимлик суви манбаларини кенгайтириш имконини берувчи йирик сув олиш қурилмаларини ўрнатиш ҳамда ушбу масалаларни ҳал этишда самарали механизм — гидрогеологик тадқиқотлар олиб бориш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, сув захираларини тоза сақлаш, янги технологик воситаларни қўллаш мазкур ишларнинг самарадорлигига хизмат қилади. Ватанимизда мавжуд 200 дан ортиқ маъданли сув конларидан фойдаланиш, уларда гидрологик тадқиқотлар олиб бориш ишлари режали олиб борилмоқда. Шунингдек, ичимлик суви кам бўлган Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойлари, Бухоро, Хоразм, Навоий вилоятлари ва тоғли ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари юзасидан бугунги кунда гидрологик тадқиқотлар қилиш, уларни замонавий ўлчаш, текшириш ва тозалаш асбоб-ускуналари орқали бажариш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Ҳа, сув - ҳаёт манбаи, сув – бу ҳаёт, сув – бу табиатдаги барча жонзотлар, ўсимлик дунёси учун энг керакли манбадир. Қадимдан ота-боболаримиз сувни табиатнинг бебаҳо бойлиги, неъмати деб билган ва уни тежаб сарфлашга ҳаракат қилишган. Бугун нафақат шаҳардаги хонадонларимизда, балки қишлоқдаги хонадонларда ҳам барча қулайликларга эга уйлар бўлиб, уларда иссиқ ва совуқ сув муҳайё. Аммо айрим юртдошларимиз ана шу бебаҳо неъматни тежаб сарфлашга ҳаракат қилишмайди. Эрталаб ювиниш ёки тишни тозалаш учун сувни очиб қуйиб, 3-4 литр сувни оқизиб қўйишади. Айрим бекалар идиш-товоқ ювиш учун ҳам сувни беҳудага оқизиб қўйишади, ўша сувни битта идишга олиб ювса ҳам бўлади… ёки кўп қаватли уйларда яшовчи бекаларимиз жуда кўп миқдорда сув сарфлаб, гиламларини ичимлик сувида ювишади, айрим ҳамюртларимиз «Пулини тўлаб қўйибмиз-ку» қабилида иш кўриб, ичимлик суви билан томорқаларини суғоришади.
Ана шундай сув тежаб сарфланмаётган бир вақтда дунёнинг айрим, аниқроғи, бир миллиарддан кўпроқ аҳолиси тоза ичимлик сувисиз қийналиб яшамоқда. Бутунжаҳон Сув Кенгаши маълум қилишича, 2050 йилга бориб сайёрамиз аҳолисининг учдан икки қисми чучук сув танқислиги муаммосига дучор бўлиши мумкин экан.
Бугунги кунда юртимиз қишлоқ хўжалигида ҳам “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган сувни тежовчи технологияларни ва илғор суғориш техникасини жорий этиш орқали суғориш воситалари ва ускуналарини такомиллаштиришга қаратилган меъёрларнинг ҳар бир ҳудудда бажарилишига катта аҳамият қаратилмоқда. Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 98 фоизи суғорма деҳқончилик ҳиссасига тўғри келар экан. Суғориладиган майдонларни ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини сув билан таъминлаш учун 180 минг км. канал, 141 минг км. зовурдан иборат сув хўжалиги тизимидан иборат. Уларнинг самарали ишлаши учун ҳар йили Давлат бюджетидан катта маблағ ажратилмоқда. Жонажон Ўзбекистонимиз ҳудудида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги иншоотларини такомиллаштириш ва замонавийлаштириш борасида катта ишлар қилиниши натижасида, яъни сувни тежайдиган технологиялар (томчилатиб, ёмғирлатиб, эгатга плёнка тўшаб, эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш) кенг жорий этилиши туфайли сувдан анча тежаб фойдаланишга эришилган.
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишга доир муносабатларни тартибга солиш мақсадида Сув истеъмолчилари уюшмаси ташкил этилган. Бугунги кунда ишлатилаётган оби-ҳаётнинг 88 фоизи қишлоқ хўжалиги улушига тўғри келади. Умуман, юртимизда маиший хизмат соҳасида 8 фоиз, энергетика соҳасида 1,5 фоиз, саноатда 2 фоиз ва балиқчилик тармоғида эса 0,5 фоиз сувдан фойдаланилади.
Жаҳон табиатни асраш фонди маълумотларида сарфланаётган чучук сувнинг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги, 20 фоизи саноат ишлаб чиқариши, атиги 10 фоизигина маиший истеъмолга йўналтирилаётгани қайд этилаяпти. 2050 йилга бориб эса экинзорларга оби-ҳаёт захираларининг 90 фоизи йўналтирилиши мумкин. Шунингдек, бугунги кунда электр энергиясига бўлган талабнинг ортиб бораётгани ҳам айнан сув билан боғлиқдир. 2030 йилга бориб, бундай эҳтиёж 55 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Кўриниб турибдики, сув манбаларидан оқилона фойдаланиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистонда сув бўйича 10 дан ортиқ қонун ҳужжатларида сувни тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳақида қайд этилган ва уни такомиллаштириш борасида доимий иш олиб борилмоқда.
Сув манбаларидан оқилона фойдаланиш бўйича қонунчиликнинг такомиллашиши қишлоқ хўжалигининг замонавийлашишига, экотизим яхшиланишига, бир сўз билан айтганда, тириклик манбаи бўлган сувга муносабатнинг ўзгаришига замин яратади. Шундай экан, биз доимий равишда аҳоли, энг асосийси, ёшлар ўртасида доимий равишда сувни тежаш ва уни иқтисод қилиш бўйича доимий тушунтириш ишларини олиб боришимиз зарур.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидан
100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши, энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш —

Download 417 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish