Yig‘ilish kotibi,
mehnatni muhofaza qilish muhandisi : Eshmurodov E.R.
Қарши темир йўл таъмирлаш корхонасида
“Назорат ёнғин хавфсизлиги” кўриги давридаги текширув
Д А Л ОЛ А Т Н О М А С И
16.12.2020 йил. Қарши шахри.
Биз қуйидаги ҳайъат таркибида: Қарши ЎЎЎ командаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Р.Маматов, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси мехнатни мухофаза қилиш мухандиси Ў.Т.Эшонқулов, Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси мехнатни мухофаза қилиш мухандиси Ж.Р.Примовлар иштирокида, туздик ушбу далолатномани шу ҳақдаким, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош менежери-бош мухандиси мухандиси З.Э.Махаматовнинг 2020 йил 4 декабрдаги №304 сонли буйруги хамда “Темир йўл транспорти ва объектларида ЁХ талаблари” тўғрисидаги низомга асосланиб Қарши темир йўл таъмирлаш корхонаси маъмурий ва унга тегишли худудда ёнғин-техник назорат куриги утказилиб, қуйидагилар аниқланди:
- Корхонанинг барча тахтали том ёпмалари ёнғин хусусиятини пасайтирувчи кимёвий суюқлик билан 2020-2021 йиллар учун ишлов бериш ишлари Ал-Сайидий МЧЖ томони билан икки томонлама №1311621 сонли шартнома тузилиб ишлар олиб борилмоқда.
- Корхонага тегишли барча цехларда, околоткаларда, мотовозларда, хамда маъмурий бинодаги ОП-5 ўт ўчиргичлар янги муддатга кучлантириш учун Ал-Сайидий МЧЖ томони билан икки томонлама №1311622 сонли шартнома 11.12.2020 йилда тузилиб ишлар олиб борилмоқда.
- Маъмурий бинода капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли ўрнатилган ёнғиндан дарак берувчи автоматик тизим носоз ҳолда;
- Маъмурий бинонинг хар бир қаватларидаги йўлакларнинг кириш-чиқиш жойларига “кириш”, “чиқиш” ва қават рақамларини яшил чироқли табличкалар билан урнатилмаган, ҳар бир қаватлардаги чиқиш жойларида инсонларни ва табиий бойликларни қутқариш чизмаси янги форматда ишлаб чиқилмаган;
-Корхона ховлисида ишчи-ходимлар томонидан ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан очиқ олов ташкил қилинган;
-Маъмурий бинонинг 3 каватидаги ишлаб чиқариш-техник бўлимига тегишли архивда барча хужжатлар ва эски шкафлар эшик олдигача тартибсиз холда ташланган;
Текширув ва профилактика жараёнида корхонанинг 35 ишчи-ходимларига ёнғинга қарши ўт ўчириш воситаларини ишлатиш, техник характеристикалари, ёнғин содир бўлган пайтда инсонлар ҳамда моддий бойликларини хавфсиз жойда олиб чиқиш ҳамда ёнғинларни олдини олиш бўйича техник филмлар курсатилиб, амалий тактик машғулот ўтказилди.
Юқорида аниқланган камчиликларни қонунчиликда белгилаган муддат ичида кўриб чиқилиб, Қарши ўқчилик ўт ўчириш бўлинмаси раҳбариятига ёзма равишда маълумот тақдим этишингиз талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |