-
жамоатчилик ва маъмурий хоналар учун 5 л/с дан 4 оқим.
21.3.
Ички ёнғин ўчириш учун сув таъминоти манбаи сифатида шаҳар айланма
сув қувури тармоғи бўлиши керак. Шаҳар сув қувуридан киритиш жойлари сони
ташқи айланма тармоқнинг турли участкаларидан иккитадан кам бўлмаслиги
лозим. Иккита турли манбага уланган айланма тармоқ мавжуд бўлмаган ҳолларда
сув захирасини сақлаш учун резервуарлар назарда тутилади.
21.4.
Ҳар бир ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси учун ички сув қувури тармоғи
мустақил ва айланма уланган бўлиши лозим.
21.5.
Ёнғин насослари ва ёнғинга қарши сув қувурлари тармоғи ўртасидаги
таъминловчи тармоқда тескари клапанларни ўрнатиш керак.
21.6.
Ёнғин ўчириш воситаларининг минимал захираси ва сарфи бир ёнғинни
ўчириш учун ҳисоблаб чиқилган вақтдан (3 соат) келиб чиқиб аниқланиши лозим.
21.7.
Балконлар (лоджиялар)да тутун босмайдиган Н1 туридаги зина
катакларида ҳар бир қаватда қўшалоқ диаметри 80 мм бўлган қуруқ стоякли ёнғин
ўчириш кранлари мавжуд бўлиши, ёнғин ўчириш машиналарини улаш учун 1-қават
сатҳида улаш бошчаслари билан жиҳозланиши лозим.
21.8.
Ички ёнғинга қарши сув қувурининг ёнғин насослари автоматик равишда,
масофадан (ёнғин ўчириш кранлари шкафларида ўрнатилган тугмалардан) ва қўл
ёрдамида (ёнғин пости ёки диспетчерлик пункти хонасидан) ёқилишини назарда
тутиш керак.
21.9.
Ёнғин ўчириш дастаклари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун
ёнғин ўчириш крани ва бириктирувчи бошча ўртасида диафрагма ўрнатишни
назарда тутиш лозим. Дастак олдидаги босим 40 м дан баланд бўлмаслиги керак.
21.10.
Ёнғинга қарши насослари мавжуд ички ёнғинга қарши сув қувурлари
насос станциялари хоналари энг юқори ерости қаватдан пастроқ жойлашмаслиги
ва углекислотали ўт ўчиргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Насос
станциялари хоналари бошқа хоналардан ёнғин бардошлилиги 0,75 соатдан кам
бўлмаган ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратиб қўйилган бўлиши шарт.
Насослар хонасидан бевосита ташқарига ёки зина катакка чиқилишини кўзда
тутиш керак. Насослар хонасига кириш жойининг тепасида «Ёнғин ўчириш
станцияси» деб ёзилган нурли табло ўрнатилиши ва авария ёритиш тармоғига
уланиши лозим.
21.11.
Ёнғин кранларини пол сатҳидан 1,35 м баландликда жойлаштириш
ва ёнғин шкафларига ўрнатиш лозим. Ёнғин кранлари 20-метрли ёнғин ўчириш
енглари ва ствол билан жиҳозланган бўлиши ва етиб бориш енгил бўлган
жойларда – коридорлар ва ёнғин лифти ёнидаги лифт холлида жойлаштирилиши
керак. Ёнғин енгларининг ғалтакларини ўрнатишга йўл қўйилади.
21.12.
Ёнғин шкафларини ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган масофада
жойлаштириш лозим. Ёнғин кранларини деворлар ўйиқларида жойлаштиришда
чуқурлиги 160 мм дан ортиқ бўлмаган махсус кострукцияли ёнғин шкафларидан
фойдаланиш керак.
21.13.
Ёнғин шкафлари ёнғин синфларидан келиб чиқиб сиғими 10 кг бўлган
ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши бўлиши зарур.
21.14
. Сув билан ёнғин ўчириш қурилмаларида захира таъминот манбаи
сифатида дизель электростанцияларини қўллашга йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: