Тасдиқланган шнқ



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/25
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#170375
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25
Bog'liq
shnk-2.01.02-04-uzgartirish-1

4-
иловада келтирилган.
5.17

Ёнғин 
лифти 
(ёнғин-қутқарув 
бўлинмаларини 
ташишга 
мослаштирилган) қуйидаги талаблардан мувофиқ бўлиши керак: 

лифт ҳар бир қаватда тўхташи ва эшикларини очиши лозим; 

лифтнинг юк кўтариш қобилияти 800 кг дан кам бўлмаслиги керак; 

лифт биринчи қаватдан энг юқори қаватгача кўтарилиши вақти 60 с дан 
ортиқ бўлмаслиги лозим (ҳар қандай ҳолатда лифтлар тезлиги 2,5 м/с дан паст 
бўлмаслиги керак); 

кучланиш остидаги ва назорат кабели, электр симлари ҳамда лифтни 
бошқариш панелларига сув ўтмаслигининг чоралари кўрилиши лозим; 

махсус бошқариш тугмаси биринчи қаватда ёнғин лифтига кириш жойида 
ўрнатилиши керак;



лифтнинг ички безатилиши ёнмайдиган материалдан бажарилган бўлиши 
лозим;

лифт МБП га эга бўлган сўзлашиш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши 
керак.
5.18
. Бинонинг ертўла қаватларида жойлаштирилган автотураргоҳлар ва 
бошқа хоналар ўз лифтлари гуруҳларига, шу жумладан ёнғин ўчирувчилар учун 
ҳам мўлжалланган лифтларга эга бўлиши лозим. Баланд бинонинг ерости 
қисмидаги лифтлар ер устидаги биринчи қаватдан баланд кўтарилмаслиги керак.
5.19
. Бинога хизмат қиладиган ва ертўлада жойлаштирилган техник 
хоналар шу ертўланинг ўзида жойлаштирилган автотураргоҳлардан алоҳида 
бўлган эвакуацияда чиқиш йўлларига эга бўлиши лозим. Улар 1-турдаги тамбур-
шлюзлар орқали автотураргоҳларга туташишига йўл қўйилади. 
 
6. 
Материаллар 
6.1. Умумий эвакуация йўлларида (коридорлар, холлар, лифт холлари, 
вестибюль, фойе, зина катаклари, тамбурлар) ва техник қаватларда деворларни 
безатиш, осма шифтларни тўлдириш, полларни қоплаш учун ёнмайдиган 
материаллар назарда тутилиши лозим.
6.2. Номерлардаги хоналар ва ётоқхоналарда деворларни пардозлаш учун 
ёнғинга хавфлилиги Г2, В2, Д2, Т2 дан юқори бўлган қурилиш материалларидан 
фойдаланиш ва полларни қоплаш учун ёнғинга хавфлилиги В2, РП2, Д2, Т2 дан 
юқори бўлган материалларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
6.3. Кўп одамлар йиғиладиган хоналарнинг деворларини ва шифтларни 
пардозлаш ҳамда осма шифтларни тўлдириш учун ёнғин хавфлилиги Г1, В1, Д1, 
Т1 дан юқори бўлган қурилиш материалларини қўллаш ва полларни қоплаш учун 
ёнғинга хавфлилиги В1, РП1, Д1, Т1 дан юқори бўлган материаллардан 
фойдаланишга рухсат этилмайди.
6.4. 
Одамлар кўп йигиладиган хоналар интерьерини безатиш учун 
мўлжалланган юмшоқ креслоларнинг элементлари, тўқимачилик материаллари 
тез алангаланадиган материалларга кирмаслиги керак, бунда креслолар ёниш 
маҳсулотларининг заҳарлилиги бўйича Т2 синфидан баланд бўлмаслиги шарт.
6.5. Муҳандислик коммуникацияларнинг материаллари ёнувчан бўлмаслиги 
керак, хона чегарси ташқарисидан ўтказиладиган ҳамда қават доирасида 
ўтказиладиган электр симлари бундан мустасно. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish