IX. Якуний қоидалар
9.1.
Университет Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида
белгиланган тартибда қуйидагиларга жавоб беради:
- унинг ваколатига киритилган вазифаларни бажармаганлиги;
- таълим жараёнида ўқув режа ва жадвалларга мувофиқ
таълим
дастурлари ҳажмини тўлиқ бажармаганлиги;
- таълим жараёни вақтида университетда
таълим олувчилар ва
ходимларининг ҳаёти ва соғлиғи;
- таълим олувчилар ва университет ходимларининг ҳуқуқ ва
эркинликларининг
бузилганлиги;
19
- Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилган бошқа
хатти-ҳаракатлар.
9.2. Университет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланган
тартиб асосида қайта ташкил қилиниши ёки тугатилиши мумкин.
9.3. Ушбу Устав университет Кенгаши томонидан 2017 йил____ даги
______– сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган.
9.4. Университет Уставига қўшимча ва ўзгартиришлар
киритиш
белгиланган тартибда амалга оширилади.