“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Вобкент тумани
“Хажувон”МФЙ раиси
____________ Т.Тилавов
“____”май 2022 йил
Вобкент туман “Хажувон” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллар йиғилиши
БАЁНИ
25.05.2022 йил “Хажувон“ МФЙ биноси
Раислик қилувчи: “Хажувон”МФЙ раиси Т.Тилавов Иштирок этганлар: 2-сектор рахбари Б.Султонов ,имом-
хатиб Ғ.Очилов, Профилактика
инспектори , фаоллар жами: 15 киши
Кун тартиби:
Тазйиқ ва зўравонликка учраган ва жиноятчиликка мойиллиги бўлган аёллар бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
__________________________________________________________
Эшитилди:
Йиғилишни Хажувон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Т.Тилавов очиб , йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди. Кун тартибидаги масала бўйича Вобкент туман Хажувон мфй профилактика инспектори Р.Бозоров сўзга чиқиб, аҳоли ,ёшлар ва аёллар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва уни олдини олиш масаласида гапириб, ҳар бир оилада ота-она ўз фарзандининг тарбиясига, юриш-туришига эътиборли бўлса, ҳудудида турли вилоятлар ва туманлардан келиб ижарага яшовчиларни, ҳамда чет давлатдан келганларни аниқлаган ҳолда улар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш зарур деб биламан. Маҳалла ходимлари, ёшлар етакчиси , фаоллари, профилактика инспектори ҳамкорликда хонадонларга юриб, аҳолининг оилавий муҳитини ўрганиб, тушунтириш ва огоҳлантириш ишлари олиб борилса, шу билан бирга таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишларни белгилаш олиш ,ёзги таътил даврида ёшларни бўш вақтларида қандай иш билан шуғулланиб боришларини доимий равишда назорат қилиб, уларни албатта турли тўгаракларга, спорт м ашғулотларига жалб қилиш зарур.
Кун тартибидаги масала юзасидан МФЙ раиси Т.Тилавов сўзни давом эттириб, ҳозирги кунда маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси, меҳнат инспектори ҳамкорлигида вақтинча ишламасдан юрган фуқароларни ,айниқса аёлларни аниқлаб ,уларга бўш иш ўринларини ташкил қилиш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тарғиботлар олиб бориш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга кредитлар олиб беришга кўмаклашиш , аҳолининг бандлигини таъминласак , оилаларда нотинчликлар камаяди деб ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб, ҳар бир яшаб турган фуқаро аввало ўзининг тинч ва осуда турмуш тарзини давом эттириши борасида доимо огоҳ бўлиши ҳақида ўзининг фикрини билдирди.
МФЙ фаоли С.Сайфиев маҳаллада низоли оилалар билан ишлаш , Тазйиқ ва зўравонликка учраган , жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган аёллар ва оилаларнинг ҳатти-ҳаракатлар маҳалла ёшлари тарбиясига салбий таъсир қилишини, хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ёшлар ва маҳалла фаоллари иштирокида турли мавзулар учрашувлар , ҳуқуқий тадбирлар ташкил этишда ёшлар,хотин-қизлар ўртасида хуқуқий саводхонликни оширишни таъкидлаб ўтиб, бу борада ўтказилиши керак бўлган профилактик огохлантирув ишларини кенгроқ олиб бориш ҳақида айтиб ўтди. Юқоридагиларни тинглаб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Профилактика инспекторига Тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳуқуқбузарликка мойил бўлган оилалар ва аёллар
рўйхатини олиб , улар билан профилактик огохлантирув ишларини
кенгроқ ва самаралироқ олиб бориш топширилсин.
Маҳаллада жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаб, уларни назоратга олиб, тарбиявий ишларни кучайтириш ва маҳалла аҳолиси ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш маҳалла ходимлари зиммасига юклатилсин.
Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш маҳалла фуқаролар йиғини раиси зимммасига юклатилси
Баённама ёзувчи: Д.Шарипова
Do'stlaringiz bilan baham: |