“Тасдиқлайман” Тўрақўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 36-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори,
______ М.Искандаров “ 21” сентябрь 2019 йил Тўрақўрғон тумани ХТБга қарашли 36 – умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар давомати бўйича профилактик йиғилиш БАЁНИ № 19 Қатоғон МФЙ
Раислик қилувчи:
М.Искандаров – 36- сонли умумий ўрта таълим мактаби директори
Йиғилиш котиби:
А.Собиров –“Ёшлар иттифоқи” етакчиси
Иштирок этганлар:
И.Тошматов -Тўрақўрғон туман ИИБ МТП Профлактика катта инспектори, синф рахбарлар
Йиғилиш кун тартиби: 5-11-синф рахбарларининг ўқувчи ёшлар билан олиб бораётган ишлар таҳлили.
1-11-синфларда давомат ва интизом, рейд натижалари таҳлили.
Йиғилишнинг бориши: Йиғилишни мактаб директори, и М.Мскандаров олиб борди. У мактабда ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик каби салбий холатларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Холматовга сўз навбатни берди. Эшитилди: М.Холматов мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2833-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар йўналишида 5-9-синф рахбарларининг ўқувчи ёшлар билан олиб бораётган ишлар таҳлили бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди. Ахборотга кўра: У мактаб ўқувчилари ўртасида турли хилдаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада ота-оналар ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан хамкорликда тарғибот-ташвиқот ишларининг самарали воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш лозимлигини таъкидлади. Барча синфларда ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятларини инобатга олган холда тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди. Ўқувчиларда ватанпарварлик, қонунларга итоаткорлик туйғуларни шакллантириш , ҳуқуқий саводхонликни ошириш борасида “Хуқуқ билимдонлари” мавзусида туркум тадбирларни ташкил этиб бориш, бу тадбирларга ота-оналар, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган ўқувчилар, ИИБ ходимлари ва етакчи мутахассисларни жалб қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка мойил бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан олиб бориладиган ишлар юзасидан барча синф раҳбарларига вазифалар белгилаб берди. Профлактика инспектори ва Қатағон маҳалла фуқаролар йиғини билан хамкорликда ўқувчилар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказилди . Вояга етмаган ўқувчи ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш борасида мактабда йиғилиш ўтказиб бир қатор профлатик ишлар олиб борди. Мактаб ўқувчиларини бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ўқувчиларни мунтазам дарс машғулотларига шу билан бир қаторда тўгаракларга қатнашишини таъминлашда синф раҳбарларининг бир қатор ишларни олиб бориши кераклигини айтиб ўтди. Давоматни яхшилаш ва ўқувчиларни қизиқишларини, истеъдодларини аниқлаш мақсадида хар бир тадбирга алоҳида тайёргарлик кўриб ўқувчиларнинг иштирокида мақсадли ва мазмунли ўтказиш учун ўз иш тажрибаларини, маслаҳатларини айтиб ўтди . Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Профилактика инспектори И.Тошматовга сўз навбатини берилди. У Ўз сўзида Ўқувчиларни дарс машғулотларига иштирокини аниқлаш бўйича алоҳида давомат дафтари ташкил этилган бўлиб хар ҳафта пайшанба куни синфлар кесимида таҳлил қилиниб давомат ёмон ўқувчилар билан алоҳида ишлар олиб борилишинии, дарсларга қатнашмаслик сабаблари аниқланади. Ана шундай ўқувчилар аниқланиб мактабга келмаслик сабаблари аниқланиб, ўрганилиб тушунтириш ишлари олиб борилиб дарсларда мунтазам иштирок этишлари таъминланди. Давомат таҳлили бўйича пайшанба кунги синф рахбарлари ва ўқитувчилар йиғилиши ўтказилиши натижасида давомат мактаб бўйича 99.3 % ни ташкил қилди. Синфлар бўйича таҳлил қиладиган бўлсак 2018-йилнинг 3-хафтасида бошланғич синфларда давомат 99,7 % ташкил этди. Умуман олганда шу кунга қадар мунтазам келмай дарс қолдирган ўқувчилар йўқ. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак давомат юқори кўрсаткичга эга бўлган синфларнинг синф раҳбарлари ўқувчилар билан хар куни шуғулланаётганлиги яққол сезилиб турибди. Мактаб ўқувчилари орасида тижорат дўконларида ёки бозорда савдо – сотиқ билан шуғулланувчи ўқувчилар хозирда мактаб ўқувчиларидан йўқлиги ва бундан кейин ҳам бўлмаслиги учун бир қатор амалга ошириш керак бўлган ишлар, худудда бўладиган чоршанба бозорда савдо – сотиқ билан шуғулланувчи ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ҳафтанинг хар чоршанба куни рейд ўтказилиб борилиши ва улар билан олиб борилган профлактик ишларнинг аниқ ва мақсадли чора-тадбирларини ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтди . Далолатномалар тузилиб Тўрақўрғон туман ХТБ га етказилишини таъминлаш ҳакида гапирди ва ҳамма синф раҳбарлари ўз синф ўқувчилари ўртасида йил давомида суҳбат ва давра суҳбатлари, йиғилишлар, тадбирлар ўтказиб бориш кераклиги ҳакида бир қатор фикрларни билдирди. Бундан кейин ҳам ўқувчилар орасида савдо –сотиқ билан шуғулланувчи ўқувчилар бўлмаслиги учун ҳамма синф раҳбарлари ўқувчилардан тилхат ва тушунтириш хатлар олиш кераклиги ҳам айтиб ўтилди .