«ТАСДИҚЛАЙМАН»
ТКТИ ректори
________ проф. Б.Ш. Усмонов
“____”__________2022 й.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бухоро давлат университети таянч докторанти Ҳ. Ҳ. Турдиевнинг “Интегро-дифференциал Максвелл тенгламалар системаси учун тескари масалалар” мавзусидаги фалсафа докторлик (PhD) дессертацияси илмий натижаларини амалиётга жорий этишга қабул қилиш(улардан фойдаланиш) тўғрисида
ДАЛОЛАТНОМА
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бухоро давлат университети таянч докторанти Ҳ. Ҳ. Турдиевнинг 01.01.02 – “Дифференциал тенгламалар ва математик физика” ихтисослиги бўйча фалсафа докторлик (PhD) дессертацияси илмий натижалари асосида олинган илмий хулоса ва берилган тавсияларни ўрганиш мақсадида қуйидаги тартибда комиссия тузилди:
Х.Л. Пўлатов-ТКТИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, раис;
И.И. Сафаров - лойиҳа раҳбари, физ.мат.ф.д. проф;
Б.З. Нуриддинов - “Олий математика” кафедраси к.ўқитувчиси (PhD);
И.У. Қўлдаев - “Олий математика” кафедраси доценти
З.И. Болтаев - лойиҳа аъзоси, БМТИ “Олий математика” кафедраси доценти
Тошкент кимё-техналогия институти Давлат илмий техника дастури доирасида 2016-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар тасирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформатция ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” (лойиҳа раҳбари проф. И.И. Сафаров) мавзусидаги фундаментал лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бухоро давлат университети таянч докторанти Ҳ.Ҳ. Турдиевнинг 01.01.02 – дифференциал тенгламалар ва математик физика ихтисослигида “Интегро-дифференциал Максвелл тенгламалар системаси учун тескари масалалар” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD) дессертациясидаги илмий натижадан фойдаланилган. Улар қуйидагилардан иборат:
икки ва уч ўлчамли интегро-дифференциал Максвелл тенгламалар системасидан бир ўлчамли хотира ядросини аниқлаш;
электромагнит тулқин тенламасида тескари масалалар учун иккинчи тур чизикли Вольтерра интеграл тенгламалар системаси олиш;
тескари масала ечимининг мавжудлиги ва ягоналиги теоремаларини кўрсатиш усуллари.
Ушбу натижалар қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолати назариясини ривожлантиришга хизмат қилишини маълум қиламиз.
Мазкур далолатнома Ҳ.Ҳ. Турдиевнинг 01.01.02 – дифференциал тенгламалар ва математик физика ихтисослигида “Интегро-дифференциал Максвелл тенгламалар системаси учун тескари масалалар” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD) дессертациясидаги илмий натижа ва материалларидан тугалланган фундаментал лойиҳада фойдаланганлиги ҳақида маълумот сифатида тақдим этилмоқда.
Комиссия раиси: Х.Л. Пўлатов
Комиссия аъзолари: И.И. Сафаров
Б.З. Нуриддинов
И.У. Қўлдаев
З.И. Болтаев
Do'stlaringiz bilan baham: |