“тасдиқлайман” статистика



Download 404,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi404,36 Kb.
#184031
  1   2   3   4
Bog'liq
Tuman-shahar



Давлат статистика қўмитасининг 
2019 йил 16 январдаги
4-сон буйруғига 
14-илова 
“ТАСДИҚЛАЙМАН” 
____________ статистика
бошқармаси бошлиғи 
___________(И.Фамилия) 
“___” ___________2019 йил 
________ туман (шаҳар) статистика бўлими тўғрисида
НИЗОМ 
1-боб. Умумий қоидалар 
1. Мазкур Низом _______ туман (шаҳар) статистика бўлимининг (кейинги 
ўринларда Бўлим деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этишни белгилайди. 
2. Бўлим Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг (кейинги 
ўринларда Давлат статистика қўмитаси деб аталади) ягона тизимига кирувчи 
ҳудудий давлат статистика органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида ___________ 
статистика бошқармасига (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) бўйсунади. 
3.
Бўлим маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик шахслар 
ва фуқароларнинг расмий статистика ахборотига бўлган эҳтиёжини қондирувчи, 
яхлит илғор статистика ахбороти тизимининг фаолият кўрсатишига йўналтирилган 
давлат статистикаси соҳасидаги ягона сиёсатни амалга оширишда иштирок этади. 
4. 
Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, 
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, 
Давлат статистика қўмитасининг буйруқлари, қарорлари, топшириқлари
ва кўрсатмаларига, Бошқарманинг буйруқлари ва кўрсатмаларига, мазкур Низомга, 
шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади. 
5. Бўлим ўз фаолиятини бошқа маҳаллий давлат органлари ва юридик 
шахслар билан ўзаро ҳамкорликда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик 
қилишдан фойдаланган ҳолда амалга оширади. 
6. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишлари дастурига асосан Давлат 
статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган Давлат статистика ишларини 
ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ ташкил қилади. 



7. Давлат статистика органлари фаолиятига давлат органлари ва маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг аралашишига йўл қўйилмайди. 
8. Бўлим ________________ статистика бошқармасининг юридик шахс 
мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, бўлимга келиб тушадиган 
ва чиқиб кетадиган ҳужжатлар ва мурожаатларни рўйхатга олиш штампларига эга. 
9. Бўлимнинг жойлашган манзили: __________ вилояти, _________ тумани 
(шаҳри), ___________ кўчаси __-уй. 

Download 404,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish