Сирдарё вилоят Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш бошкармаси бошлиғи ______________________Ў.Мамадаминов
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Корея ҳалқаро ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган
“Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари”да ташкил этилаётган Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш” курсининг ЎҚУВ ДАСТУРИ
КИРИШ Тингловчини “Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш”касбига ўргатиш жараёнида уларга махсус чукурлаштирилган тайёргарлик талаб этмайдиган касбга тайёрлаш ва касб-хунар ўргатиш. келгуси мехнат фаолиятини танлашга кўмаклашиш, уларнинг онгига юксак маънавий-ахлокий фазилатларни сингдириш ва тадбиркорлик қоидалари билан таништириш муҳим ўрин тутади.
“Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш” касбига ўргатиш мақсади - тингловчиларда эгаллаётган мутахассислик буйича тушунчаси, унинг ривожланиш истиқболи, шахсий компьютерларни асосий ва қўшимча вурилмаларидан фойдаланиш, операцион тизимда ва мухитда ишлаш. компьютерга қўшимча курилмаларни ва уларни дастурий таъминотини ўрнатиш буйича куникма ва малакаларини хосил қилишдан иборат
“Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш” касбига ўргатиш вазифаси- тингловчиларда. эгаллаётган мутахассислик буйича шахсий компьютер ва офис қурилмалари билан ишловчи оператор учун зарур булган мутахассислик, касбий ва хукукий компетенциялар мажмуини шакллантириш.
Дастур талаблари “Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш”киска муддатли курси буйича тингловчиларнинг зарурий билимлар мазмунига ва амалий кўникмаларга куйиладиган талаблар хамда пировард максадларини аниклайди. Курс тингловчиларнинг ўқув юкламалари хажми дастур талабларининг бажариш назоратини белгилаб беради. Дастур талаблари тингловчилар тайёргарлиги сифати ва даражасини бахолашда асосий мезон хисобланади. Мазкур талабларнинг бажарилиши курс тингловчиларга касбнинг тегишли даражасини олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги хужжат берилиши учун асос хисобланади. Дастур талаблари узининг идоравий буйсуниши ва мулкчилик шаклларидан катъий назар курс тингловчиларига тадбик этилиши максадга мувофик.
“ Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш ” касбига
ўргатиш буйича ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигига қўйиладиган талаблар “ Ахборот коммуникация технологияларини ўрганиш ” касбига ўргатиш натижасида ўқувчилар
куйидагиларни билишлари лозим:
Компьютер архитектураси;
Офис қурилмалари ва улар билан ишлаш;
Тизимли блок (кейс) тузилиши;
Компьютер ва компьютер қурилмаларини ёкиш, қайта юклаш ва учириш;
Компьютер дастури иш фаолияти носозликларини қидириш ва бартараф этиш коидалари;
Клавиатурадаги тугмалар гурухи ва уларнинг вазифалари;
Windows операцион тизимнинг тузилиши, хусусият ва имкониятлари;