Лойиҳа
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
ТАТУ Кенгашининг
1(683) -сонли баённомасига
ТАСДИҚЛАЙМАН
Раис ____________ Т.Тешабаев
2018 йил 28 август
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Кенгашининг университетда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тадбирлар
ҳақида”ги масала бўйича
ҚАРОРИ
Ушбу масала юзасидан университетнинг Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори Х.П. Умаров ахборот берди: университетда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш юзасидан ректорнинг 2018 йил 5 июлда 966-сонли буйруғи чиқарилган. Ушбу буйруққа мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”, деган ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, маданий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари режаси ишлаб чиқилган.
Дастурга мувофиқ, университет ҳудудида ободонлаштириш, ўқув бинолари ва талабалар турар жойларини таъмирлаш, ҳашарлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, белгиланган муддатларда амалга оширилмоқда. Янги ўқув йилининг биринчи соатида ўтиладиган “Мустақиллик дарси”да Гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари ёрдамида мамлакатимизда мустақиллик йилларида ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий маънавий-маърифий, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш борасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар мазмун-моҳияти талабалар онгига етказилади. Мустақиллик байрами арафасида республика миқёсида уюштириладиган байрам дастурларида университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан 77 нафарининг иштироки таъминланади. 2 сентябрь куни университет ҳовлисида мустақилликка бағишлаб тантанали йиғилиш ташкил этилади. Шунинг билан бирга, жорий ўқув йилида талабаликка қабул қилинганларни муносиб кутиб олиш бўйича ҳам амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шу билан билан бирга, сентябрь ойи давомида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида маҳаллаларда, ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиладиган давра суҳбатларида университет профессор-ўқитувчиларининг иштирокини таъминлаш ҳам кўзда тутилган.
Юқорида баён этилганларни эътиборга олиб, Кенгаш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Маънавий-ахлоқий тарбия ишлари проректори Х.Умаровнинг маълумоти ахборот учун қабул қилинсин.
Мустақилликнинг 27 йиллигига бағишлаб университет миқёсида ўтказиладиган ташкилий-амалий, маданий-маънавий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари ўз вақтида бажарилиши таъминлансин.
Илмий котиб Н. Ахмедова
Do'stlaringiz bilan baham: |