"ТАСДИҚЛАЙМАН"
Пахтачи тумани
“Туғолон” МФЙ раиси
_____________Қ.Тураев
" 10 " март 2022 йил
Пахтачи тумани “Туғолон” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг
БАЁНИ
№ ___________
10.03.2022 й. Пахтачи т.
Раислик қилувчи:
|
-
|
Қ.Тураев-“Туғолон” МФЙ раиси
|
Иштирок этганлар:
|
-
|
Кенгаш аъзолари (А.Тухлиев, К.Худойбердиев, З.Махкамова, Т.Худояров ва бошқалар).
|
КУН ТАРТИБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1мартдаги
“Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори ижроси тўғрисида.
(Тураев, Тухлиев, Махкамова,Худояров ...........Тураев)
Йиғилишни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ.Тураев кириш сўзи билан очиб, мамлакатимизда маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги хусусида тўхталиб ўтди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозимлари ўрнига хотин-қизлар фаоли лавозими бир нафардан жорий этилиши белгиланганлиги бўйича батафсил ахборот берилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига ходим билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкинлиги, бунда иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт эканлиги бўйича амалдаги қонунчилик талаблари ўқиб эшиттирилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб йиғилиш,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги
ПФ-81-сонли Фармони ва ПҚ-146-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. “Туғолон” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари З.Мирзаевага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарорига асосан маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис штат бирликлари ўрнига хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилиши белгиланганлиги кўрсатиб ўтилсин.
3. “Туғолон” маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши котиби Д.Тухлиева маҳалла фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари З.Мирзаева билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш хати лойиҳасини тайёрласин ва белгиланган тартибда киритсин.
4. “Туғолон” маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашининг мазкур баёни нусхаси Пахтачи тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига киритилсин.
5. Мазкур йиғилиш баёни билан белгиланган вазифалар ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Йиғилишни баёнлаштирди: Д.Тухлиева
Do'stlaringiz bilan baham: |