Савол 129: Маълум электр қурилмалари бириктирилган смена бошлиғи ёки бригадир, электр қурилмаларига якка хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлардан бўлган шахс электр хавфсизлиги бўйича қандай гуруҳга эга бўлиши керак? (Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг IIIбўлим, 1-§, 16-банди).
Жавоб 129: Маълум электр қурилмалари бириктирилган смена бошлиғи ёки бригадир, электр қурилмаларига якка хизмат кўрсатувчи тезкор ходимлардан бўлган шахс электр хавфсизлиги бўйича 1000Вдан юқори кучланишли қурилмаларда IVгуруҳ, 1000Вгача кучланишли қурилмаларда III гуруҳга эга бўлиши керак. (Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидаларининг IIIбўлим, 1-§, 16-банди).
Савол 130: Ишчиларнинг икки ёки ундан зиёд касбларларни бирга олиб боришига қандай тартибда йўл қўйилади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 20-банди)
Жавоб 130: Ишчиларнинг икки ёки ундан зиёд касбларни бирга олиб боришига уларда тегишли малака бўлса ва улар шу мутахассисликларнинг ҳаммаси бўйича йўриқлардан ўтганларидан кейингина йўл қўйилади. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 20-банди)
Савол 131: Жиҳозлар ишлаётганда қандай ишларни амалга ошириш таъқиқланади? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 42-банди)
Жавоб 131: Жиҳозлар ишлаётганда ҳаракатдаги қисмлар ва тўсиқларни таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш, механизмларни мойлаш ва қўлда тозалаш ишларини амалга ошириш таъқиқланади. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 42-банди)
Савол 132: Машина ва механизмларнинг ҳамма ҳаракатдаги ва айланувчи қисмлари, юргизиш ва
узатувчи элементлари нима билан жиҳозланган бўлиши керак? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 38-банди)
Жавоб 132: Машина ва механизмларнинг ҳамма ҳаракатдаги ва айланувчи қисмлари, юргизиш ва
узатувчи элементлари ишлаётган пайтда уларга тегиш мумкин бўлмайдиган даражада ишончли мустаҳкамланган тўсиқларга эга бўлиши керак. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 38-банди)
Савол 133: Жиҳозларнинг айланувчи қисмларининг хавфсизлиги учун қандай чоралар қўлланилиши керак? (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 39-банди)
Жавоб 133: Жиҳозларнинг айланувчи қисмлари (валлар, муфталар, шкивлар, барабанлар ва бошқалар), ёпиқ ёки катаклари 25х25 мм дан катта бўлмаган тўрсимон тўсиқлар билан таъминланган бўлиши шарт.Конвейер барабанларининг тўрсимон тўсиқларининг катаклари 40х40 мм дан катта бўлмаслигига рухсат этилади.Тишли ва занжирли узатмалар уларнинг қандай баландликда жойлашганлигидан ва ҳаракат тезлигидан қатъий назар ёпиқ тўсиқлар билан таъминланган бўлиши шарт. (Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 39-банди)
Савол 134: Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларга риоя этилишини ким назорат қилади? (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 3-банди).
Жавоб 134: Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларга риоя этилишини махсус ваколатли давлат органлари ва уларнининг инспекциялари, ходимларнинг касаба уюшмаси қўмиталари ёхуд бошқа вакиллик органлари назорат қилади? (ОКМКда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низомнинг 3-банди).
Do'stlaringiz bilan baham: |