К У Н Т А Р Т И Б И Д А :
1.“Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профлактикаси куни” юзасидан.
_____________________________________________________________________________________
Йиғилишни касб-ҳунар мактаби директори Б.Курбанов “Кириш” сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан
Э Ш И Т И Л Д И
Кун тартибидаги масала юзасидан Музработ тумани прокурори адлия кичик маслаҳатчиси Х.Э.Эркинов сўзга чиқиб ўз сўзида, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёвнинг 2017 йил 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президентимиз томонидан ҳафтанинг пайшанба кунини жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилиш таклиф этилган эди. Соҳадаги камчиликлар, айниқса, ўғирлик ҳамда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар бештадан биттаси фош қилинмай қолаётгани, ёшлар ва аёллар жиноятчилиги камаймаётгани, 2016 йилда академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари мингдан зиёд жиноятга қўл ургани, умумий жиноятларнинг олтитасидан биттасини хотин-қизлар содир этгани, тергов идоралари томонидан жиноят ишлари юзасидан қисқа муддатда қонуний қарорлар қабул қилиш имконияти мавжуд бўлсада, қўшимча суриштирув ва тергов ҳаракатлари талаб этилмайдиган материаллар бўйича асоссиз равишда муддатни узайтириш ҳамда бошқа қатор камчиликлар мавжудлиги танқид қилинганди. Мазкур муаммоларни бартараф этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишларни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ҳар пайшанба “профилактика куни” деб эълон қилиниши муносабати билан туманимиз ҳудудида содир этилган жиноятлар, улар сабаблари ҳамда олдини олиш бўйича тадбирлар профилактикаси юзасидан учрашувлар ўтказилмоқда. Уларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан прокурорлар, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Ёшлар иттифоқи”, Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари билан ҳамкорликда жойларда содир бўлган жиноятларнинг сабаб ҳамда оқибатлари атрофлича муҳокама қилинаётир”.
Кун тартибидаги масала юзасидан Музработ тумани ИИБ бошлиғи майор Ш.Нармуратов сўзга чиқиб ўз сўзида “Профилактика куни” тадбирлари давомида, Президентимиз видеоселекторда таъкидлаганидек, фуқаролар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, халқ билан ҳамнафас бўлиб яшаш ҳамда инсон манфаатларидан келиб чиқиб ишлаш бугунги давр талабига айланиб улгурганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу жараёнда ички ишлар органларининг ҳар бир ходими юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, инсонлар хотиржамлигини таъминлашдек мураккаб, айни вақтда шарафли вазифани бажариш учун бор билим ва салоҳиятини ишга солиши лозимлигини яна бир бор чуқур ҳис этди, десак, айни ҳақиқат. Туманимиз бўйича ўтказилаётган “Профилактика куни” тадбирлари туман раҳбарияти томонидан таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда хар пайшанба Профилактика куни сифатида белгилангани ва шу асосда тегишли тадбирлар амалга оширилаётгани жойларда турли хукукбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга хизмат килмокда. Тумандаги 1 та касб-ҳунар мактаби, 1 та техникум, 1 та коллеж, 56 та умумтаълим мактаби хамда 37 махалла фукаролар йиғинида фукароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш, ҳудудда тинчлик-осойишталикни янада мустахкамлашга каратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Умумтаълим мактаблари ва касб-хунар мактабида ўтказилган "Давомат" тадбирларида дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай холат такрорланмаслиги учун уларга огохлантириш берилди. Вояга этмаган фарзандларининг таълим олишига тўсқинлик қилаётган ва мунтазам таълим муассасаларига фарзандларини юбормаётган ота-оналар билан профилактик ишлар олиб борилиб, болаларнинг дарсга катнашишини таъминлаш чоралари кўрилди. Маҳалла-таълим муассасаси-профилактика инспектори ҳамкорлиги мустахкам йўлга қўйилган жойда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик холатлари қайд этилмаётганини хам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан касб-ҳунар мактаби ўқувчилари С.Изатуллаева, О.Чориева, М.Ашуровалар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Кун тартибидаги масала йиғилиш иштирокчилари томонидан ўрганиб чиқилди ва қуйидагича
Do'stlaringiz bilan baham: |