Жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилиш ва бу жараёнда фаол иштирок этишга чақириш.
_____________________________________________________________________________________
Йиғилишни касб-ҳунар мактаби директори Б.Курбанов “Кириш” сўзи билан очди ва бошқариб борди.
Кун тартибидаги масала юзасидан
Э Ш И Т И Л Д И
Кун тартибидаги масала юзасидан 9221- сонли ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари К.Аллабердиев сўзга чиқиб, ўз сўзида “Сизларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат Чегаралари тўғрисидаги Қонунининг 32-33 моддалари билан таништириб ўтмоқчиман. Жумладан қонуннингн ушбу моддаларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган. Ушбу Ҳаракатлар стратегиясида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш назарда тутилгани барча фуқароларнинг зиммасига катта маъсулият юклайди. Олий Мажлис томонидан ишлаб чиқилаётган қонунларимиз хар жихатддан пишиқ-пухта бўлиши ва уни ижросини таъминланиши бугунги кунннинг долзар вазифасидир. Навқирон авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фарзандларимиз яъни сиз ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш Ҳаракатлар стратегиясидаги ёшларга оид давлат сиёсатининг устивор йўналиши қилиб белгиланганлиги бежиз эмас. Болаларимизнинг соғлом турмуш омили бўлган спортга нисбатан қизиқишини кучайтириш орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, уларда мардлик, жасурлик ва ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш хаётий заруратдир. Шу билан бирга юртимизда болалар спортини ривожлантириш давлат сиёсати даражасида кўтарилгани, бу соҳадаги қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг амалиётга изчил тадбиқ этилаётганлиги ўз самарасини бераётганини айтиш жоиз. Юртимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун қандай самара бераётгани барчага маълум. Бу 2007 йил 1 январдан кучга кирган “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуни асосида судловнинг янги тури-ҳакамлик судлари ташкил этилиб, улар бугун тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиб келаётганида намоён бўлмоқда. Ҳар бир давлат қудрати унда вояга етаётган келажагимиз эгаларини салоҳияти ва баркамоллиги билан узвий боғлиқдир. Шу маънода Ҳаракатлар стратегиясида ёшлар ҳуқуқи кафолатларини кучайтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилгани диққатга молик. Кун тартибидаги масалалар иштирокчилари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, қуйидагича