1 Тасдиқлайман:
Мактаб директори: А.Абдуалимов
2021 йил 20 -феврал
Олтинсой тумани ХТБ-га қарашли 9-умумтаълим мактабида ӯтказилган Ота-оналар йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2021 йил 20 феврал № 2/5 Гулобод маҳалласи
Йиғилиш раиси: А.Абдуалимов
Йиғилиш котибаси: С.Розиқова
Қатнашганлар: Маҳалла раиси Ф.Хӯжаев ва маҳалла оқсақоллари, мактаб Гулобод маҳалла профилактика испектори Ш.Алиқулов. ӯқитувчилари ва ота-оналар.
КУН ТАРТИБИДА:
Ӯқувчи ёшлар ӯртасида мактабга сурункали келмаётган ва Тошкент ҳамда бошқа жойларга ишга, репититерлик курсларига кетган ӯқувчиларни ота-онаси орқали қайтаришнинг аҳволи.
Вояга етмаган ӯқувчи қизлар ӯртасида эрта туғриқнинг олдини олишда “Оила –маҳалла ва таълим муассасалари” ҳамкорлигини йӯлга қӯйиш.
Ӯқувчилар формаси ҳижоб, тақинчоқлар тақиш ва мобил телефонлардан мактаб ҳудудида фойдаланмаслик, ҳамда тунги вақтларда клуб, дискотейка ва барларга бориши бӯйича танқидий масала қӯйилиши.
Ӯқувчиларни давомотини юз фоиз қилиш масаласини кӯриш.
11- синф ӯқувчиларни олий таълимга тайёргалик кӯриш ва уларга шароитлар қилиш масаласини кӯриш.
(А.Абдуалимов, Ф.Назаров, А.Юнусов , А.Сафаров)
Бугунги йиғилишни мактаб директори А.Абдуалимов кириш сӯзи билан очиб бердилар . Мактаб директори бугунги йиғилишни ӯтказиш ва ота оналарга кун тартибига барча қӯйилган масалаларни баён қилиш учун мактабни маънавият раҳбари Ф.Назаровга сӯз навбатини бердилар.
Мактабни маънавият раҳбари Ф.Назаров сӯзга чиқиб кун тартибига қӯйилган бешта масалаларни баён қилиб биринчи масала “ Ӯқувчи ёшлар ӯртасида мактабга сурункали келмаётган ва Тошкент ҳамда бошқа жойларга ишга, репититерлик курсларига кетган ӯқувчиларни ота-онаси орқали қайтаришнинг аҳволи” ёзасидан ӯз фикрларини айти ӯтдилар. Ушбу масала юзасидан баҳсу мунозаралар бӯлиб ӯтди.
Иккинчи масала Вояга етмаган ӯқувчи қизлар ӯртасида эрта туғриқнинг олдини олишда “Оила –маҳалла ва таълим муассасалари” ҳамкорлигини йӯлга қӯйиш юзасидан мактабни психологи А.Сафаров сӯзга чиқиб барча ота-оналарга тушинтириб ӯтдики қизларни мактабда дарсдан ташқари фанлар тугараги ташкил қилингалиги ва унда мактаб ӯқувчиларни фаъол қатнашишини ота-оналарга таъкидлаб ӯтди.Ушбу масала юзасидан баҳсу мунозаралар бӯлиб ӯтди.
Учунчи масала Ӯқувчилар формаси ҳижоб, тақинчоқлар тақиш ва мобил телефонлардан мактаб ҳудудида фойдаланмаслик, ҳамда тунги вақтларда клуб, дискотейка ва барларга бориши бӯйича танқидий масала қӯйилиши юзасидан Гулобод маҳалла профилактика испектори Ш.Алиқулов сӯга чиқиб ёшлар ӯртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда ота-оналар, синф раҳбарлари ва профилактика нозири ҳамда маҳалла раиси жавобгар шахслардир. Ушбу масалани олдини олишда ӯқувчиларни бӯш вақтини мазмунли ӯтказиш учун уларни доимо назоратга олишни таъкидлаб ӯтди.
Тӯртинчи масала Ӯқувчиларни давомотини юз фоиз қилиш масаласини кӯриш юзасидан мактаб ӮИБДӮ сӯзга чиқиб мактабда ӯқувчилар давомотини 100% қилишни ва давлат томонидан чиқарилган қонунларга жавоб беришимизни тушинтириб берилди. Бугунги йиғилиш қарор қабул қилади.
Синф раҳбарлар ҳамда ота-оналар мактабда ӯқувчиларнинг давомотини 100% -га таъминлаб берилсин .
Ота-оналар ӯқувчи қизларни доимо назоратга олинсин.
Мактабда ВМ-ни 666-сонли қарори ижро учин қабул қилинсин.
Ушбу қарорни назорат қилишни мактабни ММИБДӮ Ф.Назаров зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш котибаси: С.Розиқова
Do'stlaringiz bilan baham: |