Юқоридагиларда билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб йиғилиш қарор қилади: 1. Ёшлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўқувчилар билан тегишли ташкилот идоралари ходимлари ўртасида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил қилинсин.
2.Мактабда ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давомати устидан қатъий назорат ўрнатилсин.
3.Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда фаолият юритаётган турли тўгараклар ишлаши фаоллаштирилсин.
4. Ўқувчиларнинг ўткир тиғли жисмларни олдида олиб юришларини олдини олиш мақсадида доимий равишда “ Тиғ ” махсус профилактик тадбирлар ўтказиб борилсин.
5.Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Пардабоев зиммасига юклатилсин.