Кон ишларини олиб боришда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва экология. Очиқ кончилик ишларининг хавфсизлиги ишлар бажарилган жойлардаги бортлар, поғоналар, уюмлар ва карьерга чегарадош ҳудудлардаги ўз-ўзидан пайдо бўладиган кўчки ва қулашлар ҳамда бошқариб бўлмайдиган сув оқимларининг олдини олиш, шунингдек келтирилган омилларнинг карьер, кон-транспорти жиҳозлари ва ходимлар хавфсизлигига таъсирини камайтирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан амалга оширилади. Ўз-ўзидан пайдо бўладиган деформацияларни олдини олиш ёки уларни карьер ишига зарарли таъсирини камайтиришга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш:
а) карьер ва уюмлардаги қияликлар ҳолатини кўз билан кўрикдан ўтказиш;
б) жинслар қатламининг ётиши шароитларини, уюмлар тагидаги кон массаси ва жинслар тузилмаларини геологик ва гидрогеологик ўрганиш;
в) бортлар, поғоналар ва уюмлардаги деформацияларни асбоб билан кузатиш;
г) бортлар, поғоналар ва уюмларни қулатиши мумкин бўлган деформациялар намоён бўладиган ҳудуд ва участкаларни аниқлаш, уларнинг миқёсини ва карьер ишига мумкин бўлган таъсирини баҳолаш ҳамда улардан хавфи каттасининг асбоб билан кузатилишини ташкил этиш;
д) бўлиб ўтган деформациялар ўрганиш, уларнинг тавсифи, хавфи даражасини, пайдо бўлиш сабаблари аниқлаш ва уларни ҳужжатлаштириш;
е) сунъий мустаҳкамлаш ёки бўшашган ҳудуд ва участкаларни бартараф этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
ж) деформациялар ривожининг олдини олувчи тадбирларни бажариш;
з) деформацияларга қарши иншоотлар ҳолати юзасидан тизимий назорат;
и) карьер бортлари, поғоналари ва уюмларининг лойиҳавий кўрсаткичларига роия этиш юзасидан назорат;
к) бортлар, поғоналар ва уюмларнинг лойиҳавий кўрсаткичларини тўғирлаш;
л) асосланиш ва техник-иқтисодий ҳисоб китоблар асосида амалга оширилиши керак.
Ҳар бир карьерда бажариладиган ушбу ишларнинг ҳажми қазиладиган коннинг геологик ва гидрогеологик шароитлари, хизмат муддати, қазиш чуқурлиги ва ишлатиладиган жиҳозларга ҳисобга олган ҳолда карьер бош муҳандиси томонидан аниқланади ва «Саноатконтехназорат» давлат инспекциясимаҳаллий органлари билан келишилгандан кейин корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланади, уларни бажариш эса зарур ҳолларда ихтисослаштирилган ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш билан карьернинг геология-маркшейдерлик хизматига юклатилади.
Мураккаб муҳандислик-геологик ва кон-техник шароитларга эга карьерларда хавфли вазиятлар башорат қилиш ва деформацияларни кузатиш бўйича мутахассислар гуруҳи ташкил этилиши мумкин.
5311600.
Вароқ
37
Изм
Вароқ
№Хужжат
Имзо
Сана
Бундай гуруҳнинг мақсадга мувофиқлиги карьер лойиҳасида белгиланиши керак. Ушбу ишларни бажариш ихтисослаштирилган ташкилотга топширилиши мумкин.
Карьерлардаги қияликлар ҳолатини кўз билан кўрикдан ўтказиш ками билан ҳар ойда бир марта хавфли вазиятларни башорат қилиш бўйича ихтисослаштирилган гуруҳ ходимлари ёки геология-маркшейдерлик хизмати томонидан бажарилиши керак. Кончилик ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидалариТраншеялар ўтказиш, поғоналарни қазиш, уюмларни тўкиш ва шу каби кончилик ишлари, шунингдек юклаш пунктларидаги ишлар, корхона (карьер) бош муҳандиси томонидан тасдиқланган, жиҳозлар жойлашишини, ишларни бажариш тартибини, хавфсизлик чораларини, иш майдончалари, поғона ва уюмнинг рухсат этилган ўлчамларини, шунингдек поғона ва уюмнинг юқори ҳамда пастки четига нисбатан жиҳознинг масофасини белгилайдиган паспортга мувофиқ равишда олиб борилиши керак. Паспортлар кончилик машиналарида ва карьер маъмуриятида бўлиши керак. Ишлар ижрочилари ва раҳбарлари Паспорт билан имзо чекиб таништирилиши керак. Тасдиқланмаган паспортлар билан ёки ундан четланган ҳолда кончилик ишларини олиб бориш тақиқланади.Паспортда кўзда тутилмаган вазиятлар пайдо бўлганда, иш тўхталиши керак ва ишлар раҳбари томонидан ишни хавфсиз бажариш тартиби ва чоралари тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин ишларни бошлаш мумкин. Вазият яна такрорланган тақдирда паспортга қўшимча ва ўзгатиришлар киритилиши керак. Поғона ва уюмдаги қулаш призмасининг ўлчами карьерни маркшейдерлик хизмати ходимлари томонидан белгиланади ва кончилик ишлари учун паспорт ва лойиҳалар ишлаб чиқиш билан банд бўлган мутахассислар ҳамда карьердаги кончилик ишлари раҳбарлари эътиборига доимо етказилиши керак. Поғоналар, карьер бортлар ва уюмларнинг конструкциялари лойиҳа билан аниқланади ва зарур бўлганда жинсларнинг физик-механик хоссаларини ўрганиш ва маркшейдерлик кузатувлар натижаси маълумотларига кўра фойдаланиш жараёнида тўғриланиши керак. Поғоналар ҳисобдан чиқарилганда карьер бортининг лойиҳа билан белгиланган умумий қиялик бурчагига риоя этилиши лозим.