ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Вилоят ҳокимлигининг 2016 йил 11 январдаги 06/3-19-сонли “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиш баёнлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. “Туманда 2016 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” 1-иловага, Дастурнинг йўналишлари бўйича масъуллар 2-иловага ва Мониторинг гуруҳи таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Масъул гуруҳ раҳбарлари (А.Бекқулов, З.Ҳаитмуродов, С.Назарова, Э.Омонов, Г.Усмонова):
бир ҳафта муддатда Дастурда белгиланган чора-тадбирлар асосида ишчи гуруҳларнинг иш режаларини ишлаб чиқилишини таъминласин;
бириктирилган йўналишлар бўйича тегишли бўлим ва ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатсин, улар фаолиятини мувофиқлаштириб, белгиланган тадбирларнинг самарали амалга оширилишини таъминласин.
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашига: Туман кенгашига аъзо ташкилот ва муассасалар томонидан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этишга услубий-амалий кўмаклашишни таъминлаш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни белгиласин.
Мувофиқлаштириш кенгашининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларга эътибор қаратсин:
– ўн кун муддатда йилнинг ҳар чорагида туман ҳокимлиги раҳбарлари ҳамда ҳокимлик тизимига кирувчи давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини фуқаролар йиғинларида эшитиш бўйича чораклик режа жадваллар ишлаб чиқилиши, тасдиқланишини ва амалга оширилишини таъминлаш;
– ўн беш кун муддатда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг ташкилий йиғилиши ўтказилишини ҳамда туман кенгашининг йиллик иш режаси асосида фуқаролар йиғинларининг йиллик иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;
– фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларига хос бўлмаган масалалар бўйича турли ишларга жалб этилмаслигини ҳамда фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширилишини қатьий назоратга олиш;
– қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган фуқаролар йиғинларида болалар спорт майдончаларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
– ҳар чорак якунига кўра иш режада белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши жараёнларини, амалга оширилган ишлар натижаларини фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашида муҳокама этиш;
– 2016 йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
– фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши томонидан Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни йилнинг ҳар чораги якуни билан кейинги ойнинг 2-санасига қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашига киритиб бориш вазифаси топширилсин.