Тасдиқлайман” Гулистон давлат университети


-бўлим. Талабаларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари



Download 39,68 Kb.
bet7/11
Sana07.07.2022
Hajmi39,68 Kb.
#755610
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Odob-axloq qoidalari

9-бўлим. Талабаларнинг одоб-ахлоққа оид мажбуриятлари


А) Университет ҳудудига:
- талаба йигитлар (белгиланган формада) оқ кўйлакда, классик услубдаги шим-костюм, галстукда ва тўқ рангдаги пойафзалда келишлари лозим;
- талаба қизлар (белгиланган формада) оқ блузкаларда, тиззани ёпиб турадиган юбка ва костюм, тўқ рангдаги пойафзалда келишлари лозим;
- талаба йигитларнинг ташқи қиёфаси озода, покиза, сочи тартибга солинган ва соқоли олинган бўлиши лозим;
- талаба қизларга ёрқин пардоз(макияж) қилишга йўл қўйилмайди;
- талабалар диний ибодат либосида, спорт кийими ва пойафзалида келиши, уларнинг одамлар диққатини тортадиган, хусусан, танани шаффоф кўрсатиб турадиган, елка, кўкрак ва қорин, тиззадан юқори қисмлари очиқ қоладиган ҳамда хаддан зиёд тор кийимда, шунингдек наушниклар, металл занжирлар ва бошқа тақинчоқлар, пирсингда, соқолини ўстирган ҳолда, рўмолини жағидан боғлаган тарзда келиши ва шу ҳолатда юриши мумкин эмас;
- ҳудудга киришда талабалик гувоҳномасини кўрсатиб кириш;
- ҳудудни ифлослантирмаслик ва чиқиндиларни фақат жойлардаги урналарга ташлаш;
- устозлар билан дуч келганда салом бериш;
- ўқув машғулотлари вақтида ҳудудда сабабсиз юрмаслик;
- университет мулки (кўчар ва кўчмас мулки, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ва ҳоказолар) га эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
- кийиниш ва ўзаро суҳбат одобларига риоя қилиш;
- мутасаддиларнинг рухсатисиз турли реклама воситаларини очмаслик;
- маиший тинчликка риоя килиш;
- университетга ўзлари билан инсон ҳаёти ёки соғлигига зарар етказиш мумкин бўлган ҳар қандай воситалар, буюмлар, шу жумладан ўткир-санчилувчи, кесувчи предметларни олиб кирмаслик ва олиб юрмаслик;
- наркотик ва психотроп моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлар истеъмол қилиниши ҳамда тарқатилишига қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ юқоридаги ҳолатлар ҳақида тегишли ташкилотларга ўз вақтида хабар бермаслик жавобгарликка сабаб бўлиши алоҳида қайд этилади.
Б) аудиторияда:
- устки кийимда (плаш, пальто, куртка кабилар) юришлари мумкин эмас;
- уяли алоқа воситаларини ўчириб қўйиш;
- дарс вақтида гаплашмаслик;
- жиҳозларга маданий муносабатда бўлиш, парталарга ёзмаслик;
- коғоз ва бошқа кераксиз нарсаларни қолдириб кетмаслик;
- овқатланмаслик, сақич чайнамаслик.

Download 39,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish