Кафедра мудири: т.ф.д., проф. Сафаров Э.Ю.
Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Сафаров Э.Ю.
Магистрант: Увраимов С.Т.
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Геология ва география
факультети декани
доц. Атабаев Д.Х.
_______________
5А311502-Геодезия ва картография (функциялар бўйича) мутахассислиги
1- курс магистранти Увраимов Суннатилла Тиллабой ўғлининг ўқув- услубий, илмий- тадқиқот ва илмий педагогик фаолият бўйича календарь иш режасида мўлжалланган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ойлик
ҲИСОБОТИ
Ноябрь
Ҳисобот ойида қуйидагилар бажарилди
Ўқув ва услубий ишлар
Умумметодологик фанлар: Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси, илмий тадқиқот методологияси, амалий хорижий тил, замонавий ахборат коммуникация технологиялари.
Мутахассислик фанлари: Геодезия ва картографияда илмий татқиқот ишлари ва амалий геодезия фанлари билан танишиб, мустақил ишлар мавзулари юзасидан бажарилган ишлар устозларимизга топширилди ва оралиқ назорат ишлари ёзилди.
2. Илмий-тадқиқот ишлар
Илмий рахбарим проф. Сафаров Э.Ю. билан биргаликда ҳозирги кунда долзарб масалалардан бири бўлган «Геодезия ва картография фанларининг шаклланиши ва ривожланишида Ўрта аср Шарқ мутафаккирларининг роли» мавзусидаги магистрлик диссертацияси юзасидан адабиётлар рўйхатини шакллантириш учун зарурий илмий-адабиётлар изланди. Бунда асосан «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси»нинг нодир қўлёзмалар бўлимида тадқиқотнинг илк босқичлари сари ҳаракатланди. Ундан ташқари, изланишни мазмунан кенг қамровли бўлишини таъминлаш мақсадида интернет сайтларидан керакли маълумотлар (тезис, илмий мақолалар, дарслиқ, ўқув-қўлланмалар, монография ва бошқалар) изланди ҳамда уларни ўқиш, мантиқий таҳлил жараёни олиб борилмоқда.
Ундан ташқари, юқоридаги тадқиқотлар натижасида, шу йилнинг 14 ноябрь куни Урганч Давлат университетида бўлиб ўтган «Қуйи Амударё минтақасида табиий, ижтимоий ва экологик жараёнлар ривожланишининг замонавий жиҳатлари» мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида, «Шарқ мутафаккирларининг шоҳ асари «Ал-Маъмун дунё харитаси» ҳақида» номли мақола билан қатнашилди. Мақола тўплам материалларининг 2-жилди, 90-саҳифасида чоп этилди.
3. Илмий педогагик ишлар
Т.ф.н., доц. Х.Мубораковнинг «Геодезия, картаграфия ва кадастр» йўналиши 4-курс ўзбек гуруҳи, бакалавриатура босқичи талабаларига ўқитиладиган «Инжеренлик геодезияси» фани маърузасида қатнашилди.
Кафедра мудири: т.ф.д.,проф. Сафаров Э.Ю.
Илмий раҳбар: т.ф.д., проф. Сафаров Э.Ю.
Магистрант: Увраимов С.Т.
Do'stlaringiz bilan baham: |