“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Ёшлик” талабалар
шаҳарчаси ҳокими
___________И.Байханов
“20” октябрь 2021 йил
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси аппарат ходимлари, Тошкент шаҳар олмазор тумани 4-сонли ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, майор Қ.Баситова ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетига қарашли 14 Талабалар турар жойларидаги талаба қизлар билан ўтказилган давра суҳбати
БАЁННОМАСИ
20.10.2021 йил соат 15:00 Тошкент шаҳри
РАИСЛИК ҚИЛУВЧИ:
Д.Самиева “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси бош мутахасиси
ҚАТНАШДИЛАР:
|
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси хокимлиги бош мутахасиси Д.Самиева, Тошкент шаҳар олмазор тумани 4-сонли ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, майор Қ.Баситова ва Тошкент давлат техника университетига қарашли 71 Талабалар турар жойларидаги талаба қизлари
|
КУН ТАРТИБИ:
Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш тўғрисида
Хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш “Ҳимоя ордери”тўғрисида
Турли масалалар
__________________________________________________________________
(Қ.Баситова, Д.Самиева)
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилишда Тошкент шаҳар олмазор тумани 4-сонли ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, майор Қ.Баситова сўзга чиқиб, хотин-қизлар масалалари бўйича ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, талабалар шу жумладан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашишни тарғиб қилиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.
Минг афсуски, талаба-қизларимиз ўртасида жиноятчилик содир этиш, ўз
жонига қасд қилиш ва фоҳишалик билан шуғулланиш ҳамда улар орасида спиртли ичимликларга ружу қўйганлар ҳам учраб туради. Бундай салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида талаблар турар жойларида қизлар ўртасида профилактика ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари талаба-қизларимизга “Ҳимоя ордери” ҳақида ҳам маълумот бериб, нима учун ва қайерда кераклиги таъкидлаб ўтилди.
“Ҳимоя ордери” 2019 йил сентябрида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида» қонун эълон қилинганди. Унда тазйиқ ва зўравонлик нималигига аниқлик киритилган, тазйиқ ва зўравонликнинг жинсий, жисмоний, иқтисодий ва руҳий шакллари изоҳланган. Мазкур қонуннинг аҳамияти ҳамда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларида хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартиби ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Aёллар тазйиқ ёки зўравонликка учрагани ҳақида ўз вақтида мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Менталитетимиздан келиб чиққан ҳолда, аёлларимиз бундай ҳолларда мурожаат қилишга уялади. Бундай ҳолатларни аниқлашнинг турли хил йўллари бор. Фақат ўзининг жабрланувчининг мурожаати орқали эмас, ён-атрофдагиларнинг ҳам мурожаат этиши мумкинлиги ва бизда зўравонлик дейилганида одатда тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар тушунилиши бундан ташқари, иқтисодий, жинсий зўравонлик ҳам борлиги таъкидлаб ўтилди.
Қонун ҳужжатларида шахснинг эрки, ҳуқуқлари тўлалигича кафолатланган. Шахснинг хоҳиш-иродасига зид бўлган ҳар бир ҳатти ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи ҳеч кимга берилмаган деб сўзни якунлади.
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси бош мутахасиси Д.Самиева сўзга чиқиб, “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокимлиги ҳақида маълумот бериб ўтди. Талаба қизлар билан онлайн тарзда маълумот алмашиниш мақсадида группа ташкил этилгани бунда қизлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини ёзишлари мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.
Йиғилиш якунида талаба қизлар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
“Ёшлик” талабалар шаҳарчаси
бош мутахасиси : Д.Самиева
Do'stlaringiz bilan baham: |