VI. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёш оилаларни қўллаб - қувватлаш ҳамда диний ишлар ва жиноятчиликни олдини олиш йўналишида
МАВЖУД ҲОЛАТ:
Ёшларни харбий ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида туманда 1 та 99 233 сонли харбий қисм, тумандаги 15-сон умумтаълим мактабида Миллий гвардия қошида ташкил этилган 1 та синф мавжуд. Бугунги кунда тумандаги жами оилалар сони 43 489 та шундан ёш оилалар сони 9 021 нафарни ташкил қилади. Бугунги кун ҳолатига ёшлар орасида ажримлар сони 5 тага етган. Уй-жойга муҳтож ёш оилалар сони 98 нафарни ташкил этади. Туманда 4 та Масжид мавжуд бўлиб хозирги холатда туман ахолиининг 34% ни қамраб олади. Бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноятчилик 51 та холат қайд этилган.
|
|
Чақирув ёшидаги ўсмирларда мустаҳкам ҳаётий позиция ва мафкуравий иммунитетни ривожлантириш.
Ёшларни ҳарбий қисм ва муассасаларга экскурсияларини ташкил этиш, уларни қўшинларда ўтказиладиган тантанали тадбирларга жалб этиш.
|
1. Маҳаллаларда ёшлар билан муддатли ҳарбий хизмат оддий аскарлари иштирокида “Аскар – маҳалла меҳмони” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказиш.
2. Ёшлар билан муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар иштирокида “Ибратли тенгдошим” мавзусидаги учрашув ва суҳбатларни ўтказиш.
3. Ёшларни ҳарбий қисм ва муассасаларга экскурсияларини ташкил этиш, уларни қўшинларда ўтказиладиган тантанали тадбирларга жалб этиш.
|
2021 йил давомида Жадвал асосида
|
-
|
5,0
|
Туман ҳокими ўринбосарлари (С.Рахимов,Ў.Шарипов),Халқ таълими (У.Нуров),
Мудофаа ишлари бўлими,Ички ишлар бўлими (Ж.Расулов),
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосарлари (С.Комилова, М.Фатуллаев), Ёшлар ишлари агентлиги (У.Бозорқулов)
|
|
Меҳнат жамоаларидаги ва аҳоли ўртасидаги ёшлар билан “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” бош ғояси асосида таниқли спортчилар иштирокида учрашув ва мулоқотларни ўтказиш.
|
1. Меҳнат жамоаларидаги ва аҳоли ўртасидаги ёшлар билан “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” бош ғояси асосида учрашув ва мулоқотларни ўтказиш.
2. Давлат байрамлари доирасида ёшларни ҳарбий қисм ва муассасаларга ташрифларини ташкил этиш, уларни қўшинларда ўтказиладиган тантанали тадбирларга жалб этиш ҳамда ҳарбий мутахассислик амалиёти бўйича мастер-класс ўтказиш.
|
2021 йил давомида
Жадвал асосида
|
-
|
5,0
|
Қоракўл туман 99233 сонли харбий қисм, Туман ҳокими ўринбосарлари (С.Рахимов,Ў.Шарипов), Халқ таълими (У.Нуров), Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги (У.Бозорқулов)
|
|
Кам таъминланган оилада вояга етаётган 50 нафар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ва Кузатув кенгаши қарорига асосан уларга имтиёзлар қўллаш.
|
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрлаш
2. Кузатув кенгаши қарор лойиҳасини тайёрлаш.
3. Кам таъминланган оилада вояга етаётган болаларни мактабгача таълим ташкилотларига босқичма босқич қамраб олиш.
|
2021 йил
март
|
Маҳаллий бюджет қўшимча манбаси ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан.
|
20,0
|
Сектор раҳбарлари, Туман ҳокими ўринбо-сарлари (Б.Ғайбуллаев, С.Рахимов,Ў.Шарипов),Мактабгача таълим бўлими (И.Жумаев), Молия бўлими (Ш.Шермуҳаммедов)
|
|
Хорижга ишлашга кетган фуқароларнинг 50 нафар ёш оиланинг, фарзандларининг ўқиши, соғлиғи, моддий таъминотидан мунтазам хабар олиш тизимини жорий этиш.
|
1. Маҳалла раислари томонидан хорижга ишлашга кетган фуқароларнинг фарзандларидан хабар олиш ҳақида рўйхат шакллантириш.
2. Улар билан ишлаш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
3. Ҳар бирига масъулларни бириктириш.
4. Ҳар бир хонадондан доимий равишда хабардор бўлиш.
|
2021 йил
давомида
|
Маҳаллий бюджет қўшимча манбаси ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан.
|
100,0
|
Сектор раҳбарлари, Туман ҳокими ўринбо-сарлари (Б.Ғайбуллаев, С.Рахимов,Ў.Шарипов),Мактабгача таълим бўлими (И.Жумаев), Молия бўлими (Ш.Шермуҳаммедов), Ёшлар ишлари агентлиги (У.Бозорқулов)
|
ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖА:
Ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдирилади, Темурбеклар мактаблари, олий ҳарбий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг махсус гуруҳлари ва ҳарбий қисмларга ёшларнинг қизиқиши оширилади. Ёш оилаларни, айниқса хорижга чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлар, узоқ муддат хорижда ишлаб, қайтиб келган ва қайтиб келиши кутилаётган ёшлар ҳамда ёш оилалар билан ишлаш тизимини йўлга қўйилади. Ҳорижга иш излаб кетувчилар сони камаяди. Оилавий можоролар ва ажримлар сони ўтган йилга нисбатанда 11% камайтириш чоралари кўрилади, Минглаб оила фарзандларининг эртанги кунга бўлган ишончи ошишига, улурнинг тарбияси, ўқиши, соғлиғини назорат қилиш тизими яратилади. Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган вояга етмаган ва ёшларни соғлом турмуш тарзига қайтаришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқариш орқали ёшларнинг жиноятчилик қилиш олди олинади. Тарбияси оғир, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил, дарсларга сабабсиз қатнашмайдиган ўқувчиларнинг дарсларга мунтазам қатнашишига эришилади. Мазкур бўлимга 5 млрд. 40 млн. сўм сарфланиши белгиланган.
|