III. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш,
соғлиқни сақлаш йўналиши бўйича
МАВЖУД ҲОЛАТ:
Туманда 1 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 21 та спорт тури бўйича 482 та тўгаракларга 5 994 нафар, 1 та спорт мактаб интернатида 4 та спорт тури бўйича 24 та тўгаракларга 196 нафар, 1 та кураш марказида 1 та спорт тури бўйича 244 нафар ёшлар ҳамда умумтаълим мактабларидаги 869 та спорт тўгаракларига 13 033 нафар, 9 хусусий спорт тўгаракларига 1 230 нафар ёшлар ҳамда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирлари орқали 13 431 нафар ёшлар қамраб олинган (Умумий 68 104 нафар (7-30 ёш) ёшларнинг 20 фоизи). Бугунги кунда Қоракўл туманида 21 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, марказий касалхонанинг қуввати 311 ўринни ташкил қилади.
|
|
Спортнинг шахмат-шашка, футбол, минифутбол, волейбол, кураш йўналишида “Ҳоким кубоги”ни ёшлар ўртасида ўтказиш орқали 4 000 нафар ёшларни жалб қилиш.
|
1. Мусобақаларни ўтказиш бўйича низомини ишлаб чиқиш.
2. Спорт мусобақасини ташкил қилиш бўйича ҳамкорларни аниқлаш.
3. Ғолибларни тантанали тақдирлаш.
|
2021 йил
давомида
|
Маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан
|
100,0 млн. сўм
|
Сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари (Б.Ғайбуллаев, Ў.Шарипов),
Спорт бўлими,
Ёшлар ишлари агентлиги (У.Бозорқулов),
Туман халқ таълими бўлими (У.Нуров)
|
|
Шахмат ва шашка спорт турлари бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш.
|
1. Мусобақа низомини ишлаб чиқиш.
2. Мусобақани юқори савияда ташкил этиш юзасидан ташкилий қўмита аъзоларини тасдиқлаш ҳамда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.
3. Ғолибларни тақдирлаш.
|
2021 йил
давомида
|
Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан
|
15,0
|
Сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари (Б.Ғайбуллаев, Ў.Шарипов, С.Раҳимов), Молия бўлими (Ш.Шермуҳаммедов), Спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги (У.Бозорқулов)
|
|
Аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш мақсадида барча корхона ва ташкилотлар, таълим муассасаларида спорт бурчаклари ва хоналари ташкил қилиш, ходимлар ўртасида хар чоракда оммавий спорт ўйинларини ташкил этиш.
|
1. Тумандаги таълим муассасалари, ижро этувчи ҳокимиятлар, бўлимлар, ташкилот ва идоралар ходимларининг иш бошлаш олдидан ва иш фаолияти давомида 10 дақиқали камида 3 маротаба ишлаб чиқариш гимнастикаси ўтказилишини йўлга қўйиш.
2. Жойларда ишлаб чиқариш гимнастикасини ташкил этиш учун бошқарма, ташкилот ташкилотларга спорт бўйича йўриқчилар бириктириш.
|
Доимий
|
Корхона ва ташкилотлар ўз маблағлари ҳисобидан
|
20,0
|
Сектор раҳбарлари, барча ҳоким ўринбосарлари, Спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги (У.Бозорқулов), барча корхона ва ташкилот раҳбарлари
|
ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖА:
Умумий 68104 нафар (7-30 ёш) ёшларнинг қамровини 13 431 нафар 24 фоизидан 20 500 нафар 30 фоизга етказилади. Спорт йўналишлари бўйича “Ҳоким кубоги” турнирлари орқали 4 000 нафар, 50 та Маҳаллада “Workоut” майдончалари қуриш орқали 10 000 нафар, турли мусобақа ва спорт тадбирлари орқали 6 500 нафар ёшлар қамраб олинади. Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилади, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирлари орқали ҳамда оммавий спорт тадбирларига кенг аҳолини, айниқса ёшларни жалб қилиш натижада спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони ортади. Мазкур бўлимда 14 млрд 765 млн сўм сарфланиши режалаштирилган.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |