Ташқи меҳнат миграцияси сохасини диверсификация қилиш бўйича “Йўл харитаси” да белгиланган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Ishga marhamat” мономарказининг Чора-тадбирлар режаси
“Ишга марҳамат” ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касблар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касблар: чорвачилик, заргарлик, зардўзлик ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди
2
“Ишга марҳамат” мономарказлари қурилиш соҳасида кадрларни тайёрлаш марказлари касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда хорижий иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш
Мономарказнинг чет эл компаниялари билан ҳамкорлиги
-Хитойнинг ИП ООО «CПЕCC ТАШКЕНТ» компанияси билан ҳамкорлик (Иш берувчи)
-Урал тадбиркорлик ва технологиялар коллежи билан ҳамкорлик
-ПРООН билан ҳамкорлик
-Германиянинг “NoVo Agency” ташкилоти билан ҳамкорлик (Иш берувчи)
3
Ҳудудлардаги Ишга марҳамат” мономарказларида фуқароларнинг касб ва чет тилларини билиш даражасини халқаро талаблар асосида баҳолаш тизимини йўлга қўйиш
Ўбекистон Республикаси Президентининг 31.12.2020 йилдаги ПҚ-4939 “Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорга асосан
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 сентябрдаги “Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 616-сонли қарорига асосан, касб фаолияти турлари бўйича талабгорлар малакасини (компетенцияларини) мустақил тарзда ҳаққоний, холис ва шаффоф баҳолашни амалга ошириш мақсадида Мономарказ таркибида Касбий малакани баҳолаш маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Талабгорларни малакасини баҳолаш мақсадида, вилоятдаги етук ташкилотларда ўз мехнат фаолиятини олиб борадиган, катта тажрибага эга, маълумоти олий бўлган бош экспертлар ва эксперт аъзолари базаси яратилмоқда. Имтохонларни ҳаққоний ўтказиш мақсадида бугунки кунда касбнинг хар бир даражаси учун бахолаш воситалари яратилмоқда. Ушбу бахолаш воситалари талабгорларни кўникмаларин бахолашда фоиз кесимида 70% амалий ҳамда 30% назарий топшириқлардан ташкил топган.
Малакани баҳолаш имтихонларини ўтказишга зарур бўлган моддий-техник база мономарказ уқув амалиёт хоналарида ўтказиш режалаштирилмоқда
Буҳоро шаҳридаги “Ишга мархамат” мономаркази негизида ташкил этилган “Малакани бахолаш маркази” бугунги кунда олтита касблар бўйича (Қандолатчи, пайвандчи, автомобиллар холатини назорат қилиш бўйича механик, тикувчи, электрик, чилангар сантехник) касблари бўйича талабгорларни малакасини бахолаш учун зарур бўлган хужжатларни буюртма шаклида Ўзбекистон Республикаси бандлик ва мехнат муносабатлари Вазирлигига гувохнома олиш мақсадида топширган.