Тасдиқлайман” Бухоро Политехника касб-ҳунар коллежи директори А. Р. Бозоров “ ” 2018й



Download 3,57 Mb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#116286
  1   2
Bog'liq
мастер класс


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Бухоро Политехника касб-ҳунар
коллежи директори
А. Р. Бозоров
______” _________________2018й

Бухоро Политехника касб-ҳунар коллежи ва Бухоро муҳандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси билан ҳамкорликда ўтказилган соҳага оид МАСТЕР КЛАСС очиқ маъруза муҳокамасининг
БАЁННОМАСИ
24.02.2018 йил Бухоро шаҳар
Қатнашдилар: - Бухоро Политехника касб ҳунар коллежи
директори. А.Р. Бозоров, хўжалик
ишлари бўйича директор муовини Ж. Хожиев
“Махсус фанлар” кафедраси мудири Ф. Асатов,

  • Бухоро муҳандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси ассистенти К.К Ғаффоров, Р.Р Примов.

Кун тартиби:
Бухоро муҳандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси ассистенти К.К Ғаффоров сўзга чиқиб, “Буйруқ аппарати ва микроконтроллерларни ўрганиш” мавзусида гапириб тадбирни очиб берди ҳамда тадбир иштирокчиларини бугунги ўтказиладиган “МАСТЕР КЛАСС” ни ўтказилишдан 4 кун олдин 8 нусхада махсус таклифнома тайёрланганлиги, МАСТЕР КЛАСС” га таклиф этилганларга таклифномаларни жўнатилганлиги ва институтнинг барча педагог ходимлари таклиф қилинганлигини айтиб ўтди.
Бухоро Политехника касб-ҳунар коллежи директори доц. А.Р. Бозоров сўзга чиқиб “Автоматик бошқарув тизимларида ҳар хил электр қурилмаларни (моторларни, электротехнологик қурилмаларни, ўзгартгичларни ва ҳ. к.) электр тармоғига улаш учун электромагнит аппаратлар контакторлар, магнитли юриткичлар ва автоматлардан фойдаланиш” мавзуси бугунги кунда долзарб масала эканлигини тушунтириб, қисқача контакторлар ва автоматларнинг асосий вазифаси шу жумладан: электр қурилмаларни тармоққа улаш ва тармоқдан узиш жараёнларини автоматик амалга оширишдан иборат деб гапириб ўтди.

Бухоро муҳандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси ассистенти К.К Ғаффоров сўзга чиқиб, Магнитли юриткич ҳақида кенгроқ ёритиб маълумот берди. Шу жумладан: Магнитли юриткич асосан асинхрон моторларни ишга туширувчи контакторлар асосида яратилган электромагнит аппаратдир. Магнит юритгич деб, қиқса туташган роторли асинхрон двигателpни (АД) ишга тушириб юборувчи контакторга айтилади. Магнит юритгич таркибига, контактордан ташқари, АД ни юклама токи ортиб кетишидан ва «фазанинг йўқолиб қолиши» дан ҳимоя қилиш учун белгиланган иссиқлик релеси ҳам киради. АД ларнинг узоқ муддат узлуксиз ишлаши кўп жиъатдан магнит юритгичнинг ишончли ишлашига боғлиқ. Шунинг учун магнит юритгичларига емирилишга бардошлилик, коммутацион қобилият, аниқ ишлаб кетиш, юклама токлари ва истеъмол қуввати ортиб кетишидан ишончли ҳимоя кабилар нуқтаи назаридан юксак талаблар қўйилади.


Магнит юритгичларининг асосий хусусиятларини кўриб чиқамиз.
АД манбага уланганда унинг юритиш пайтидаги токи («пуск» пайтидаги) номинал токнинг 6-7 баробари миқдорида ортиб кетади. Токнинг бундай қийматида контактлардаги енгил тебраниш ҳам уларни ишдан чиқариб қўйиши мумкин. Контактларнинг тебраниш (вибрация) вақтини камайтириш учун контактлар ва ҳаракатланувчи қисмлар имкон даражасида енгил қилиб ясалади, харакат тезлиги камайтирилади ва контактларга босиш кучи оширилади. Ушбу тадбирларга амал қилиш оқибатида катта коммутацион (электрик) емирилишга бардошлиликка эга бўлган (соатига улаб-узишлар сони 600 бўлгани ҳолда жами 2 . 106 оператцияга мўлжалланган) ПА ва ПМЕ сериядаги магнит юритгичлар яратилган. Мавзудан ташқари қўшимча қилиб, Бухоро муҳандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси ассистенти Р.Р Примов сўзга чиқиб, “Энергия тежамкорликка эришиш” ҳақида гапириб ўтди. Энергия тежамкорликка эришиш учун, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишимиз керак. Бугунги кундаги замонавий лампаларимиздан оқилона фойдаланиб, қандай йўл билан тежамкорликка эришиш ҳақида гапириб ўтди.
Мавзуга қўшимча қилиб, Бухоро муҳандислик-технология институти “Электроэнергетика” кафедраси ассистенти Ў.Қ.Мирхонов сўзга чиқиб, “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” ҳақида гапириб ўтди. Автоматика, техник тараққиёт туфайли ишлаб чиқариш маълум даврдан сўнг эскиради ва янгиланишни талаб қилади, шу жумладан амалдаги автоматлаштириш технологиясини янада замонавий ҳамда такомиллашганлари билан алмаштиришни талаб қилади.
Технологик жараёнларни мураккаблашуви ва жадаллашуви туфайли замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш, уларни микропроцессор техникаси ва бошқарувчи ҳисоблаш техникасини қўллаб кенг автоматлаштириш асосидагина самарали бўлишига эришилади.
Автоматлаштириш талаблари технологик жараёнлар лойиҳаланаётган босқичдаёқ ҳисобга олинганда автоматлаштириш катта самара беради деб таъкидлаб ўтдилар.
Коллежнинг “Махсус фанлар” кафедраси мудири Ф. Асатов ҳам сўзга чиқиб, барча тадбир иштирокчилари таклиф қилинган мутахассислар томонидан олиб борилган баҳс-мунозара давомида ўзаро фикр алмаштирилди ва талабалар учун керакли маълумотлар берилганлигини айтиб ўтди.



Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish